Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana25.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#304808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
hududij mazhmualarning nazarij asoslari

Савол ва топшириқлар. 
1.
География фанининг асосий тушунчалари қайсилар? 
2.
Ҳудудий мажмуа нима ва унинг асосий белгиларини таърифлаб беринг. 


16 
3.
Ҳудудий мажмуа ва ҳудудий тизим орасида қандай фарқ бор? 
4.
Ҳудудий таркиб ва районлаштириш ҳақида нималарни биласиз? 
5.
Районлаштиришнинг оддий ва мураккаб усулларини тушунтириб 
беринг. 
6.
Ўзингиз яшаётган вилоятни қандай районларга ажратасиз? 
2-мавзу. Ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ҳудудий
мажмуаларнинг классик ғоялари 
Режа 
1.
Жойлаштириш, жойланиш ҳақида умумий тушунча. 
2.
Меркантелизмдан фритредизмга. 
3.
Ишлаб чиқаришни жойлаштиришда И.Тюнен ва А.Вебер ғоялари. 
4.
Кристаллер-Лёш назарияси. 
5.
Янгиликларнинг ҳудудлар бўйлаб тарқалиш ғояси. 
Ер юзида бутун борлиқ, мавжудот бир текис тарқалмаган ёки 
тақсимланмаган. Чунончи, ҳаво ҳарорати, сув, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот
дунёси, қазилма бойликлар, аҳоли ва у томонидан яратилган ишлаб чиқариш 
тармоқларининг жойланиши, зичлиги бир хил эмас. Айнан ана шундай 
нотекислик география фанининг чин моҳиятини, унинг диний ва дунёвий
аҳамиятини асослаб беради, кишиларнинг ҳаёт-фаолиятини, ҳудудий меҳнат 
тақсимоти ва ҳатто жаҳон ҳамжамиятидаги мамлакатларнинг географик 
сиёсатини белгилаб беради. 
+изиғи шундаки, инсоният тарихида доимо турли нарсаларнинг 
нотекис жойланишига барҳам бериш ва уларнинг бир текис тарқалишига 
уриниб келинган, аммо ҳеч қачон бу нотекислик бутунлай йўқолмаган, турли 
минтақалар ва жойлардаги ҳаёт турличалигича қолаверади. Демак, география 
ҳам абадий, у ҳаракатдаги олам сирларини ўрганувчи фан сифатида ўз 


17 
илмий ва амалий аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди. Унинг бундай вазифаси 
айниқса ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштиришда яққол кўзга 
ташланади. 
Шу ўринда баъзи терминологик масалаларни аниқлаштириш талаб 
этилади. Масалан, жойланиш(и), жойлаштириш, жойлашиш каби 
тушунчаларнинг маъноси бир хил эмас. Жойланиш ёки жойлашиш деганда
кўпроқ юзага келган ҳолат, географик манзара, назарда тутилади ва у ҳамма 
вақт ҳам инсон томонидан яратилган бўлавермай, балки ўзига хос турли хил, 
энг аввало, табиий қонуниятлар асосида вужудга келади. Жумладан, тайга 
ўрмонлари, денгиз ва океанлардаги балиқлар, ер ости қазилма бойликларни 
ҳеч ким жойлаштирмаган, улар ўзларича бошқа қонуниятлар асосида 
жойлашган. Бинобарин, жойлаштириш оддий жойланишдан фарқ қилиб, 
кимдир томонидан амалга оширилади. 
Собиқ Иттифоқ даврида ўта марказлашган, директив режалаштириш 
шароитида ишлаб чиқариш кучларини ягона Давлат планлаштириш 
ташкилоти («Госплан») жойлаштирган. Ҳозирги бозор муносабатлари, 
мулкчиликнинг 
давлат 
тасарруфидан 
чиқарилиши 
шароитида 
«жойлаштириш» ўзининг аввалги моҳиятини йўқотади, бироқ бундай 
вазиятда ҳам турли хил мулк эгалари, тадбиркор ёки бошқа ишбилармонлар 
ўзига тегишли соҳани маълум тамойиллар асосида жойлаштиради. Кенг 
миқёсда эса давлат ўзининг турли хил воситалари (механизмлари) орқали 
ишлаб чиқаришнинг жойлашувини тартибга солиб, бошқариб боради. Илмий 
жиҳатдан бундай жойлашувни

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish