Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet8/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

Драматик асарлари. Лопе де Вега драматургиясининг ҳажм жиҳатидан ҳам, тематика жиҳатидан ҳам кенг доирага чиқиши уни қатъий бир рамкада классификация этишни қийинлаштиради. Диний темалардаги пьесалари ва бир опера либреттосини ҳисобга олмаганда, Лопе асарларини, асосан, уч катта қисмга бўлиш мумкин. Булар: тарихий-қаҳрамонлик, социал-сиёсий ва севги-маиший темаларда яратилган драма ва комедиялардир.
Драматург бизгача етиб келган асарларидан аксарияти (бир юз элликдан ортиқ пьесалари)да ўтмишга мурожаат қилиб, уларнинг ярмидан кўпида Испания тарихида юз берган муҳим воқеаларни акс эттиради. Бу типдаги пьесаларида давлат масаласи ва қаҳрамонлик темаси марказий ўринда туради.
Лопе де Вега пьесаларида Испаниядаги ички жанжаллар («Қирол Вамбанинг ҳаёти ва ўлими», 1604), испан қабилаларининг Рим ҳукмронлигига қарши чиқишлари («Яхшиликка яхшилик», 1604), маврлар билан кураш («Симанкаслик қиз») каби воқеа-ҳодисалар ўз аксини топади.
Ёзувчининг халқчиллик руҳи билан суғорилган дастлабки асарларидан бири «Қирол Вамбанинг ҳаёти ва ўлими» пьесасидир. Қирол Рецисундо (ВИИ аср) вафот этганидан сўнг ҳукмрон гуруҳ вакиллари тахт талашадилар. Драматург уларнинг эгоистик интилишлари ва давлатни қўлга киритиш ниятидаги уринишларига меҳнаткаш деҳқон Вамбани қарши қўяди. Вамба учун тинч ҳаёт бойлик ва ҳукмронликдан қимматлидир: ҳамқишлоқлари томонидан таклиф этилган мансаб – қишлоқ оқсоқоли вазифасини ҳам у кўп қисташлардан сўнг қабул қилади. Тахтга чиқиш ҳақидаги фикрга қўшилмайди. «Қуёш каби, тахтга ҳам узоқдан қараган қулайроқдир»,- дейди у. Лекин қирол этилиб сайлангач, оддий деҳқон Вамба мағрурликка берилмай, «табиат овози»га қулоқ солиб, мамлакатни донолик билан бошқаришга киришади, ўзбошимча феодалларни жазолайди, Испанияга хавф солиб турган арабларга зарба беради. Ниҳоят, у сарой аҳллари томонидан заҳарлаб ўлдирилади.
Ватан ва мустақиллик учун кураш, Испанияни араблардан озод қилиш ҳаракати Лопе де Веганинг реконкиста тарихини акс эттирган пьесаларида ёрқин ифодаланади. Бу драмалари учун Лопе халқ эртаклари, хроникалар ва бошқа адабий манбалардан ҳам фойдаланади. «Симанкаслик қиз», «Шонли астурикалар» драмаларида ёзувчи реконкиста тарихи ҳақидаги ривоятларни саҳналаштириб, уларда ватанпарварлик руҳини бўрттириб кўрсатади. Маврлар забт этган вилоятлар ғолибларга ҳар йили ёш қизларни «тортиқ» қилиб туришлари керак бўлган. Симанкаслик юзта қиз бундай ҳақоратга чидамай, ота ва акаларининг тақдирга бўйсуниб, бутун испан қизларининг хўрланишларига йўл қўйишларига қарши норозилик билдириб, ўзларининг ўнг қўлларини кесиб ташлайдилар ва шу йўл билан уларни босқинчиларга қарши курашга чорлайдилар.
Мамлакат мустақиллиги учун курашда халқ иродаси билан ҳисоблашиш зарурлиги ғояси «Граф Фернан Гонсалес ёки Кастилиянинг озод этилиши» (1625) драмасида янада яхши ёритилган.
Фернан Гонсалес бошчилигидаги қўшин мамлакатга бостириб келган маврларни мағлуб этади. Жанг олдида душман билан сулҳ тузиб, Кастилияга ҳужум қилган Наварра қиролини ҳам енгади. Граф томонидан ўлдирилган Наварра қиролининг қизи Леон қироличаси Тереса ҳийла билан Фернан Гонсалесни қўлга тушириб, зиндонга ташлатади. Бу кўнгилсиз воқеани эшитган Кастилия халқи ўз йўлбошчисига ёрдам бериш учун ошиқади ва Феркан Гонсалесни севиб қолган Наварра маликаси Санчанинг кўмаги билан уни қутқаради. Озод этилган Фернан Гонсалес душманга қарши курашни давом эттириб, Кастилиянинг мустақил бўлишига эришади.
Драматург бу пьесасида халққа суяниб иш тутадиган давлат бошлиғи ҳақидаги тарихий ривоятларни асос қилиб олиб, феодал ўзбошимчаликларини қаттиқ қоралайди, мамлакатнинг бирлиги ва мустақиллиги учун курашувчи ва ўша вақтда «тартибсизлик ичида тартиб вакили» бўлиб кўринган марказлашган монархия давлати ва уни адолат билан бошқарадиган ҳоким ҳақидаги халқ орзуларини ифодалайди. Золим монарх ўрнига халқпарвар монарх образини илгари суриш каби ёзувчи дунёқарашидаги зиддиятлар XВИИ аср шароитида реакцион феодал абсолютизмига қарши ўзига хос норозилик билан қўшилиб кетади.
Эзгу ахлоқ, ор-номус учун кураш, ҳукмрон гуруҳларни танқид қилиш «Периваньес ва командор Оканьи», «Саламей алькальди», «Энг яхши алькальд-қирол», «Севилия юлдузи» драмаларининг ғоявий мазмунини ташкил этади. Биринчи пьесасида адиб ишбилармон деҳқон Периваньес билан рицарь орденининг командори Оканьи ўртасида юз берган конфликтни кўрсатди. Деҳқоннинг гўзал ва ақлли хотинига «кўнгил қўйган» командор, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, ўз истагига эришишни ўйлайди. Буни сезган деҳқонни бир томондан синьорига садоқати, иккинчи томондан ўз оиласи олдидаги инсоний бурчи азоблайди. Шу тарзда унда адолатсизлик ва зўравонликка қарши норозилик юзага келади ва кучайиб боради. Периваньес йўқлигида командор макр ишлатади, юзсизлик билан унинг хотини ҳузурига киради. Тўсатдан келиб қолган ва командорнинг ахлоқий бузуқлигидан ғазабланган деҳқон уни ўлдиради.
Пьесада Периваньес билан Оканьи ўртасида юз берган оилавий зиддият деҳқон билан дворян-аристократия ўртасидаги ижтимоий конфликтга ўсиб чиқади.
«Саламей алькальди» (1610) драмасида ор-номусни ҳимоя этувчи ва аристократия зўравонлигига қарши курашувчи деҳқон образи акс эттирилади. Қишлоқ аҳолиси Педро Креспони Саламей судьяси (алькальди) қилиб сайламоқчи бўладилар. Деҳқон бу мансабни ёқтирмайди. Шу ишда ишлашга тўғри келганда, Педро ҳамма масалани ҳушёрлик ва адолат билан ҳал этади. Португалияга урушга кетаётган ҳарбийлар Педро яшаётган Саламей қишлоғида бир оз дам оладидар. Ака-ука икки офицер – дон Диего ва дон Хуан судьянинг қизлари Инес ва Леонарни ёлғон ваъдалар билан қўлга олиб, кўп ўтмай уларни ташлаб кетадилар. Судья Педро Креспо қишлоқда ўзбошимчалик қилган ҳар иккала офицерни қамоққа олади, оила шаънига доғ туширмаслик учун қизларини уларга никоҳлайди, шундан сўнггина жиноятчиларни жазолаб ўлдиради. Шу вақтда келиб қолган қирол Филипп ИИ га эса қишлоқ судьясининг ҳақли ҳукмини тан олишдан бошқа илож қолмайди, чунки бу ҳукмда бутун меҳнаткаш омманинг иродаси мужассамланган эдики, бу кучга қарши чиқиш ва халқ иродасини букиш мумкин эмас эди.
«Ўз уйида доно» пьесасида оддий деҳқоннинг турмуши, камтарлиги ва маънавий поклиги юқори табақа кишиларининг манманлигига қарама-қарши қўйилади. Деҳқон Мендо ҳалол меҳнат қилиб бахтли ҳаёт кечиради. Кайфи чоғликни бемаъни карта ўйинида деб биладиган қўшниси дворян дон Леонардо деҳқонни менсимайди. Лекин камтар Мендо оилавий ҳаётда Леонардодан ақлли бўлиб чиқади. Дон Фернандо ва дон Энрике исмли икки енгилтак йигит деҳқон хотини Антона билан дворян хотини Элвиранинг диққатини ўзларига қаратмоқчи бўладилар. Ўз эри билан бахтли яшаган Антона дарҳол олифта йигитнинг таклифини рад этади. Элвира эса, жазмани билан ўйин-кулгига берилиб кетади. Гердайиб юрадиган дворян Леонардо бу ҳолни сезгач, деҳқоннинг оилавий ҳаётига ҳавас билан қарайди, ундан ўрганиш зарурлигини тушунади, чунки деҳқон «ўз уйида доно» бўлиб чиқади. Шунинг учун ҳам Леонардо: «Ойдин вақтида қўшдан қактадиган, оддий овқат ейдиган ва хотини ёнида ётадиган деҳқон бахтлидир»,- деб очиқ эътироф этади.
Табиий ҳис-туйғу, соғлом фикрли оддий ва камтар кишиларга, шу жумладан, деҳқонларга бўлган кучли хайрихоҳлик Лопе де Веганинг «Ўз уйинг – ўлан тўшагинг» (1622), «Деҳқон ўз кулбасида» (1617), «Бошқалар назарида тентак, ўз ишига пишиқ» (1635) пьесаларида ҳам ёрқин ифодаланган.
Лопе де Вега кўпчилик пьесалари – севги, оилавий-маиший темаларида яратилган комедияларида («Плаш ва шамширлар комедияси» деб ҳам аталади) эркин муҳаббат ва никоҳ масалалари тасвирига катта эътибор беради. Жумладан, «Ит хашак емас, бошқага ҳам бермас» («Бахил»), «Асилзода идиш ювувчи хотин», «Кўза кўтарган қиз», «Рақс муаллими» номли асарларида ёзувчи инсонни ҳар қандай эски урф-одатлар, ярамас феодал ахлоқидан холи этиб, уни улуғловчи вафодорлик, садоқат ва руҳий камолот рамзи – севгининг чуқур маъносини очиб беради.

Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish