Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети


XИX б о б. XВИИ АСР ИСПАН АДАБИЁТИ



Download 214,05 Kb.
bet6/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

XИX б о б. XВИИ АСР ИСПАН АДАБИЁТИ
XВ асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан таркиб топа бошлаган испан абсолютизми XВИ аср давомида мустаҳкамланиб, XВИИ асрнинг биринчи чорагида инқирозга учрайди.
Англия ва Францияда абсолют ҳокимият мамлакатнинг миллий бирлигини юзага келтириш ва уни иқтисбдий томондан мустаҳкамлашда катта иш қилган бир пайтда Испанияда қироллик ҳукумати бундай ютуқларни қўлга киритолмайди. Абсолютизм ўзининг адолатсиз сиёсати билан мамлакатнинг ривожланишига ғов бўлиб қолади. Монарх ишончини қозонган феодал зодагонларнинг ҳуқуқлари чекланмаган эди. Айниқса Филипп ИВ замонасида (1621-1665) граф Оливарес мамлакат бойлигини талайди, халқни қаттиқ эзади. Ижтимоий ва миллий зулмга қарши бошланган қўзғолонлар шафқатсизлик билан бостирилади. Феодал-дин реакцияси авж олади. Бу вақтда «черков абсолютизмнинг энг даҳшатли қуролига айланган эди». Христиан дини Испаниянинг сиёсий ҳаётигагина эмас, балки унинг иқтисодий аҳволига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 6 миллион аҳолининг бир миллиондан ортиқроғи руҳоний, эркак монах ва аёллар бўлиб, ернинг тўртдан бир қисми улар қўлида эди. Мамлакатнинг хўжалик ҳаёти бутунлай издан чиқади. Босқинчилик сиёсати ва авантюризм Испанияни оғир аҳволга олиб боради, мустамлакалар қўлдан кетади, охирида у заиф ва иккинчи даражали давлатлар қаторига тушиб қолади. Бир асрдан ҳам оз вақт ичида мамлакат аҳолиси икки миллион кишидан зиёдроқ камаяди. Инквизиция бир неча ўн минглаб кишиларни ҳалок этади. XВИ-XВИИИ асрлар мобайнида 30 мингдан ортиқ киши ўтда куйдирилиб жазоланади, 300 мингга яқин одам зиндонда ўлдирилади.
Мамлакат ижтимоий ҳаётидаги воқеалар бадиий адабиётда ҳам ўз ифодасини топди.
XВИИ аср испан адабиётида уч адабий йўналишни кўриш мумкин. Булар Уйғониш реализми, классицизм ва бароккодир. Антик санъат ва халқ бадиий анъаналарини узвий равишда боғлай билган адабиёт – Уйғониш реализми Испанияда бошқа мамлакатларга қараганда анча кеч вужудга келди. У тарғиб қилган гуманизм католик идеологияси қаршилигига учрайди. Айни чоғда христиан дини ақидалари баъзи ёзувчилар ижодига салбий таъсир ўтказади ҳам. Шу сабабли реалистик адабиётда барокконинг алоҳида белгилари кўзга ташланиб туради.
Антик адабиётга тақлидан эргашиб, унинг қонунларини формал қабул қилган ва миллий анъаналарни инкор этган классицизм Испанияда ўз ривожи учун замин тополмайди ва фақат уни тор доирадаги олим-филологларгина ёқлайдилар ва ўзларини ўтмиш маданий меросни бирдан-бир авайлаб сақловчилар деб ҳисоблайдилар. Мадрид академияси ва баъзи бир профессорлар Лопе де Веганинг реалистик эстетикасига қарши чиқиб, унинг театрини «авом халқ» театри деб камситадилар. Шунинг учун ҳам йирик драматург Лопе де Вега классицизм юзага келтирган ва адабиётни чегаралаб қўядиган ҳар қандай қонун-қоидаларни рад этади. Бироқ классицистларнинг ижобий томонлари ҳам бор эди. Улар адабиётда барокконинг бир кўриниши бўлмиш гангоризм (культеранизм)ни танқид қиладилар. Классицист Бартоломэ Леонардо де Архенсола (1562-1631) уч бирлик қонунининг изчил тарафдори сифатида гангоризмни қоралаб, нутқнинг соф ва равшан бўлиши учун курашади. Испан шоири Гангора (1561 -1627) мазмунни хиралаштириб қўядиган аристократик услуб – серҳашамликни яратган эди. У оддий халқ учун эмас, балки бир ҳовуч «танланганлар», яъни нозик дидли «маданиятли» кишилар («культеранизм» термини шундай қарашдан келиб чиққан) учун ижод этмоқ керак, дейди. Фақат бугина эмас, гангорачиларнинг дунёкараши мавҳум ва пессимистик характерда эди. Гангора сонетларида «жуда ширин заҳар», «эркалаш ва зорланиш», «роҳатбахш азоб» каби қарама-қарши иборалар кўп учраши бежиз эмас. Тўғри, классицистлар ҳам «маданиятли» кишилар учун ёзмоқчи бўладилар. Бироқ улар гангорачилардан фарқ қилиб, оддий халққа жирканиб қарамай, балки уларни ўрта аср жаҳолатидан қутқариш мақсадида антик дунё санъатидан баҳраманд этишни ўйлайдилар.
Испан адабиётида барокко оқими XВИИ аср Ғарбий Европа ва Испаниянинг ички ва тарихий ҳаётига мос равишда кенг ривож топади. Маълумки, ўша давр испан фалсафий тафаккури заиф ва пессимистик руҳда эди. Инглиз мутафаккири Бэконнинг замондоши испан файласуфи Франческо Санчес Уйғониш анъаналарини давом эттириб, ўрта аср схоластикасига қарши чиқса ҳам, лекин охирида у бўшашиб («Билиш мумкин бўлган нарсанинг йўқлиги ҳақида»), умидсизликка тушади. Вальтазар Грасиан ҳам қайғу аралаш ҳазилида феодал-аристократия хулқ-атворини мазах қилади, бироқ унинг кинояли фалсафий фикрларида инсон кучи ва иродасига ишонмаслик акс этган.
Барокко ёзувчилари антик санъат, Уйғониш адабиётининг амалий ютуқлари, эстетик анъаналарини рад қилмайдилар, халқ ижодини ҳам назарда тутадилар. Шу билан бирга ўрта аср диний-клерикал адабиётини янги шароитда яна ҳам ривожлантирадилар, эски адабий шакллар ўрнига энди мазмунан ғамгин, лекин эстетик жиҳатдан таъсирчан усуллар топадилар. Барокко йўналишига хос мистик-аллегорик қарашлар шу вақтнинг йирик драматурги Кальдерон ижодида яққол кўринади.
XВИИ аср испан адабиётида Уйғониш реализми анъаналарини давом эттирган улуғ ёзувчи, шубҳасиз, Лопе де Вега бўлди.



Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish