XИX б о б. XВИИ АСР ФРАНЦУЗ АДАБИЁТИ
XВИ асрда Францияда феодал зулмига қарши социал курашлар кучаяди. Бироқ феодал зодагонлар оппозициячи кучлар ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланиб, уларни тарқатиб юбориш, бир гуруҳни иккинчисига қарши қўйиш ва мамлакатда диний жанжаллар чиқариш билан ўз мавқеини сақлаб қолишга эришади.
XВИ аср охирида тахтга чиққан Генрих ИВ даврида қироллик ҳукумати фитначи феодалларни бостириш ва марказлашган ҳокимият ўрнатиш учун кўп ҳаракат қилади. Людовик XИИИ даври (XВИИ асрнинг биринчи ярми)да давлатни бошқариш ишида бевосита қатнашган кардинал Ришелье монархия тузумини мустаҳкамлаб, провинцияларни марказга бўйсундиради. Маданий ҳаёт соҳасида ҳам ягона назорат ўрнатади. Ришелье оавдо-саноатни ривожлантиришга эътибор беради, доимий армия ва флот тузади, халқ оғир солиқлар остида эзилади. Бу нарса қатор деҳқон қўзғолонларини келтириб чиқаради. Людовик XИИИ вафот этгандан сўнг, унинг балоғатга етмаган ўғли Людовик XИВ давлат тепасига чиқади. Лекин давлат ишини кардинал Мазарин ўз қўлига олади. Бу вазиятдан фойдаланиб, тарихда фронди номи билан аталадиган дворян оппозицияси бош кўтаради, у халқ норозилигидан фойдаланиб, ҳукуматга қарши 4 йил (1648-1652) уруш олиб боради. Бу ҳаракат бошлиқларининг халқ манфаатига зид уринишларини сезган камбағал тоифа ундан четлашади. Мазарин ўлганидан сўнг, йигирма уч ёшли Людовик XИВ нинг ўзи давлатни мустақил идора қила бошлайди.
Людовик XИВ ҳукмронлигининг биринчи даври фронди фитнасини бостириш, абсолют ҳокимиятни мустаҳкамлаш билан тугалланса, иккинчи даврида қироллик ҳукумати тушкунликка учрайди, Бу кризис Людовик XИВ олиб борган урушлар муваффақиятсизликка учраши, Генрих ИВ томонидан гугенотларга берилган диний эътиқод эркинлиги ҳақидаги фармоннинг бекор қилиниши билан характерланади. Натижада жуда кўп гугенотлар (ҳунарманд ва савдогарлар) мамлакатни ташлаб кетадилар, оғир солиқлар эса деҳқонларни хонавайрон этади.
XВИИ аср давомида монархия дворян ва буржуа гуруҳларига таянгани ҳолда, бир тарафдан, кенг халқ оммасининг феодализмга қарши ҳаракатларини бостирса, иккинчи томондан, аристократия реакциясига қарши кураш олиб борди. Бу вақтда буржуазия ҳам ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун кучли қироллик ҳукумати ҳимоясига муҳтож эди. Мамлакат ҳаётидаги ижтимоий воқеалар, абсолют монархия ва диний муассасаларнинг фаолияти адабиёт ва санъатга ўз таъсирини ўтказди.
XВИИ аср француз адабиёти ва санъатида классицизм стили ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига кўтарилади. Классицизм феодал тарқоқлиги ўрнига келган мустаҳкамланиб борувчи ва қаттиқ қонун асосида иш тутаётган абсолют ҳокимиятнинг расмий адабий стили эди. Абсолютизм тартибларини ўрнатувчилардан Ришелье адабиётда ҳам қатъий формаларга эътибор этиш талабини қўяди. У ёзувчиларнинг адабий қоидаларга риоя қилишлари устидан назорат олиб бориш вазифасини француз академиясига юклайди. Бу академия тилни ҳам давлатга бўйсундириш ва ягона француз тили луғатини тузиб чиқиши керак эди.
Францияда классицизмнинг ривожланишига сабаб бўлган иккинчи омил ўша даврнинг йирик мутафаккирлари Декарт билан Гассенди философиясининг таъсири эди. Декартнинг рационалистик философияси, айниқса Гассендининг материалистик қарашлари классицизм адабиётининг муҳим белгисига айланади.
Декарт ўз кузатишлари орқали дунёнинг моддийлигига иқрор бўлса-да, лекин у ўрта аср диний таълимоти таъсиридан бутунлай қутула олмайди. Шунга қарамасдан, у диний-схоластикани рад этиб, фаннинг эркинлиги учун йўл очиб берди. Декартнинг рационализми шундан иборат эдики, у ҳақиқатни тажрибадан, моддий дунёдан эмас, балки ақл-идрокдан қидирди. Унингча, идрок – ҳақиқатнинг ягона ўлчови. Классицизм назариячилари ақл-идрок кучига қаттиқ ишонадилар ва ўз қарашларини шунга асослайдилар.
Француз классицизмининг дастлабки вакили шоир Малерб (1555-1628) ҳамма нарса ақл-идрокка асосланиши керак, феодал ўзбашимчаликлар сиёсий ҳаётда давлат ишига путур етказгани каби, санъатда ҳам эмоцияли анархия ёзувчининг фикрини бузади, асарининг мақсад аниқлиги ва композицион бутунлигини йўққа чиқаради, деб санъаткорни ақл амрига бўйсунишга чақиради, унинг назарияси ҳукумат сиёсатига мос эди, чунки «ақл ҳукм»и юқори доирада, саройда ишлаб чиқилган эди. Малерб сарой шоири сифатида ўз одаларида қирол (Генрих ИВ)нинг мутлақ ҳокимияти ва унинг сиёсатини мадҳ этди. Феодал тарқоқликни қоралаб, инсон ақли ва унинг иродасига ишонч билан қаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |