Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet29/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

Сўнгги трагедиялари. Расиннинг ҳамма йирик пьесаларининг саҳнада ўйналиши реакциянинг қаршилигини оширади. Сарой интригалари улуғ драматургнинг талантини бўғиб қўяди. Агар Расин дастлабки ўн йил мобайнида (1667-1677) саккиз трагедия ёзган бўлса, ундан кейинги ўн икки йил ичида (1677-1689) ҳеч нарса ярата олмади. Чунки у ижодий ишни ташлаб кетишга мажбур бўлган эди. Лекин 80-йилларнинг охири, 90-йилларнинг бошларидаги воқеалар, абсолют ҳокимият кризисининг кескинлашуви билан бирга мамлакат иқтисодий аҳволининг оғирлашиши, деҳқонларнинг қашшоқлашиши, 1685 йилда Нант фармонининг бекор этилиб, гугенот (протестант)ларнинг таъқиб қилиниши, янсенистларга қарши бошланган ҳужум – буларнинг барчаси оппозициячи кучларни жонлантиради. Янги шароитда Расин яна қўлга қалам олади. Ўз фикрини очиқ айтиш қийин бўлгани учун у таврот темаларидан фойдаланиб, улар орқали ўз норозиликларини баён қилади.
Қизлар ёпиқ мактаби ўқувчилари учун ёзган «Эсфирь» (1689) трагедиясида гугенотларнинг ўз эътиқодлари учун олиб борган курашларининг ҳукмрон католик черкови томонидан бостирилишига, сўнгги трагедияси «Аталия» («Гофолия», 1691) да абсолют ҳокимият ва қиролнинг ўзбошимчалиги ва зулмига қарши очиқ норозиликларни акс эттиради.
Ўз эътиқодидан қайтган Исроил шоҳлари авлодидан бўлмиш Ерусалим маликаси золим Аталия Ерусалим шоҳлари авлодидан келиб чиққан ўз боласи ва набираларини ўлдира бошлайди. Шаҳзодалардан фақат Иоас қутқариб қолиниб, чеккаликдаги бир қасрда тарбияланади. Буни сезиб қолган малика Иоасни ҳалок этиш пайига тушади. Бироқ қасрнинг попи Иодай, унинг хотини Иосавет, болалари Захария ва Суламифь шаҳзодани сақлаб қолиш учун барча чораларни кўрадилар. Охирида зулмкор малика Аталия ўз фуқаролари томонидан ўлдирилади ва шаҳзода Иоас тахтга чиқади.
Трагедиядаги асосий салбий образ – бу малика Аталиядир. Унинг зулми ва хулқ-атвори орқали ёзувчи саройдаги адолатсизликларни фош этади. Гарчи воқеа Ерусалим саройида бўлиб ўтган, деб кўрсатилса ҳам, лекин Людовик XИВ саройидаги келишмовчиликлар, абсолютизмнинг инқирозга учраши натижасида кучайиб кетган ўзбошимчаликларни тасвирлагани сезилиб туради. Аталиянинг жазоланиши унинг халққа ўтказган зулми учун олинган қасос, деб изоҳланади. Бироқ пьесада халқ «Британник» пьесасидагидек актив роль ўйнамайди. Золимга қарши бош кўтариб чиққанлар эса бир тўда кишилардир. Аталиянинг ёвузлигига унинг динни ўзгартириши, Иодай ва бошқаларнинг адолатли бўлишларига эса уларнинг диндорликлари сабаб бўлган, деб кўрсатилади. Бу ҳол асарга маълум даражада абстрактлик киритади. Ёзувчи қарашларида бундай қарама-қаршиликлар мавжудлигига қарамай, бу трагедия абсолютизм тушкунлигини ҳаққоний кўрсатиб берган ва истибдодчи монархга қарши кураш ғоясини илгари сурган унинг сўнгги йирик асаридир.
Ўз замонасида бўлгани каби, ундан кейинги даврларда ҳам реакцион адабиётчилар Расин ижодини камситиш, унинг халқчиллик ва сатирик руҳини йўққа чиқариш учун жон-жаҳдлари билан уриниб келдилар. Илғор ёзувчилар эса француз драматургиясининг ривожланишига Расиннинг қўшган муносиб ҳиссасини таъкидлаб ўтганлар. Расин ўрта аср феодал ахлоқига катта путур етказган «биринчи янги шоир бўлди» деган эди Гейне. Пушкин, Герцен ва Белинский сарой таъсири остида юзага келган асарларидаги рационалистик чекланганлик ва қарама-қаршиликларни кўрсатиш билан бирга, Расиннинг ижодига юксак баҳо бердилар. Белинский Расиннинг «Ифигения Авлидада» трагедиясини чуқур анализ қилди. Пушкин Расин билан Шекспирнинг адабий методи ўртасидаги фарқни таъкидлаш билан бирга, улардаги муштарак томонлар – халқчиллик ва гуманизм ҳар иккала ёзувчини бир-бирига яқинлаштирганини ҳам қайд этади. Пушкин «Халқ драмаси ҳақида» деган мақоласида драма санъатининг моҳиятини таҳлил этиб, бу улуғ ёзувчиларнинг ўзига хос томонларини ҳам кўрсатди. «Трагедияда нима ривожланади? Унинг мақсади иимадан иборат?- деб ёзади Пушкин,- Инсон ва халқ. Инсон тақдири – халқ тақдири. Мана шунинг учун ҳам трагедия формасининг турлилигига қарамай, Расин улуғдир. Мана шунинг учун ҳам асарларининг бир текисда бўлмаслиги, безагининг кўримсизлигига қарамай, Шекспир улуғдир».
«Франция ва Италиядан хатлар»ида Герцен ҳам Пушкин каби Расин асарларидаги ички зиддиятларни пайқади. Ташқи ҳаракатларнинг камлиги, мазмунининг рационалистик чекланганлигини қайд қилгани ҳолда, унинг йирик трагедияларида ички драматизм кучлилиги, «диалог кўпинча ҳаракатни йўққа чиқарса ҳам, лекин у нафис ва унинг ўзи ҳаракат»дан иборат бўлганини кўрсатади. «Береника» трагедиясида ифодаланган зулмга қарши кучли нафрат Герценни ҳаяжонлантирган эди.
«Андромаха», «Британник» ва «Федра» каби ажойиб трагедиялар яратган Расиннинг адабий мероси ўша даврнинг йирик драматурглари Мольер ва Корнелнинг адабий мерослари қаторида муносиб ўринда туради.
Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish