Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet5/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

«Топилган жаннат». Мильтоннинг иккинчи поэмаси «Топилган жаннат» (1666) тўрт китобдан иборат бўлиб, поэмада шайтон билан Исус ўртасидаги кураш акс эттирилган христиан афсонаси ҳикоя қилинади. Бу асарда шоирнинг «йўқотилган жаннат» поэмасидаги каби исёнкорлик руҳи кўринмайди. «Йўқотилган жаннат»да «гуноҳ қилиш» тасвирланса, бу поэмада «гуноҳни ювиш» баён қилинади. Унинг асосида алдовларга учмаслик, тўсиқларни енгиш ва қатъият инсониятга жаннат йўлини очади, деган фикр ётади. Адам ва Ева шайтон васвасаси олдида бардош беролмай, гуноҳга ботиб, жаннатдан қувилсалар, уларнинг сўнгги авлодларидан бўлган Исус анча қатъий туриб шайтоннинг ҳийла-найрангига учмайди, уни енгади ва шу йўл билан у инсониятни халокатдан сақлаб қолади. Поэманинг диний мазмуни асар ғоясини чеклаб қўяди. «Топилган жаннат»да, биринчи поэмадаги каби, жанг тасвири кенг кўламда баён этилмайди. Поэма диний тарзда бўлишига қарамай, ҳақиқий сиёсий руҳдаги асардир. Китобдаги афсонавий Исус инжилга бориб тақалса ҳам, лекин у инглиз феодал-аристократиясига қарама-қарши қўйилган образдир. Поэмада шайтон ўзининг илгариги исёнкорлик қиёфасини йўқотган тарзда кўрсатилади. У энди «авторитетга қарши исён»нинг доҳийси ҳам эмас. Ер юзини эгаллаган ва ўзи «авторитет»га айланган шайтон учун зулмга қарши қаратилган норозиликдан ҳеч нарса қолмаган. Энди унда ўз кучига ишонмаслик, иккиланиш ва ташвиш пайдо бўлади. Шайтондаги молпарастлик, зиқналик ва эгоизм авторнинг ўша даврдаги ҳукмронларга қарши танқидий муносабатини ифодалайди.
Поэмада шайтонга қарши қўйилган шахс Исусдир. У ғалаба қилган ақл-идрокнинг инъикосидек кўрсатилган. Энди Мильтон инсондаги зиддият ва курашларни эмас, балки диний догмани тасвирлайди. Исус чегараланганлиги ва пассивлиги билан асарнинг ҳақиқий қаҳрамони бўлишидан узоқдир. «Йўқотилган жаннат» поэмасининг қаҳрамони Адамга кам ўхшайди. Лекин, булардан қатъи назар, Исус ўз бошидан кўп машаққатларни кечирган, феодал реставрациясига нафрат билан қараган кўпчилик пуритан табақаларини эслатади.
«Самсон – курашчи». «Самсон – курашчи» (1667) асарида Мильтон рақибларга нисбатан нафрат руҳи, кураш ва қасос олиш иштиёқи билан яшаган актив курашчи образини яратди. Мильтон бу трагедияси сюжети учун материални таврот ривояларидан олиб, унга янги маъно киритди. Воқеа Филистимлян шаҳрида юз беради. Душманлари учун катта хавф ҳисобланган Самсон макр-ҳийлага учиб, ўз сирларини айтиб қўяди. Бундан фойдаланган филистимлянлар уни қўлга тушириб зиндонга ташлайдилар. Бунинг учун фақат ўзи айбдор эканини англайди, кўр бўлиб қолган Самсон қаттиқ азоб чекади. Шунга қарамай, у филистимлянларга бош эгишни истамайди, отаси пул тўлаб уни қулликдан қутқармоқчи, лекин Самсон бундай йўл билан озод этилишига рози эмас. Ниҳоят, душманлар уни театрга келтириб кучини синамоқчи бўладилар. Кўр Самсон оғир нарсаларни кўтаради, баъзиларини осонлик билан икки бўлиб, ҳаммани қойил қолдиради. Сўнгра уларга яна ҳам қизиқ томоша кўрсатиш мақсадида катта бинонинг икки устунини кучи билан силкитиб, уларни суғуриб ташлайди. Гумбаз ўша ерда ўтирган «князлар, жрецлар, маслаҳатчилар, доҳийлар» устига ағдарилиб тушади. Самсоннинг ўзи ҳам ҳалок бўлади, душманларини ҳам маҳв этади. Лекин у ўз ўлими билан халқига ғалаба келтиради.
Трагедиянинг бошида Самсон азоб ичида яшайди, у ҳам қул, ҳам масхарабоз хизматини ўтайди. Кейин душманлардан қасос олиб, ўз халқи олдидаги бурчини адо этади. Самсоннинг филистимлянларга қарши кураши орқали ёзувчи ўша давр илғор кишиларининг қироллик истибдодига, роялистларга, феодал реакциясига қарши курашини тасвирлади. Революцион классицизм руҳидаги бу асар уч бирлик қонуни асосида тузилган, воқеа бир ерда ва бир кун ичида бўлиб ўтади. «Самсон курашчи» трагедиясида Мильтон, «Йўқотилган жаннат» поэмасидаги каби, чуқур ва дадил хулосалар чиқариш даражасига кўтарилолмаса ҳам, лекин бу асар реставрациянинг ашаддий душманига айланган республикачи шоирнинг ўз даври актуал масалаларига бағишланган муҳим асаридир.



Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish