Тузувчилар: т


турли минерал тузларнинг организм учун ахамиятини ўрганиш”



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/58
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#24605
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
Bog'liq
2 5463409124492444538

турли минерал тузларнинг организм учун ахамиятини ўрганиш” 
мақсадида бир группа сичқонларни табиий сут билан, (сунъий сут ёки сут 
таркибига кирувчи ёғ, оқсил, қанд, минерал тузлар аралашмасининг сувдаги 
эритмаси), иккинчи группани эса сунъий сут билан боққан. 
Маълум вақт ўтгач, сунъий сут билан боқилган сичконлар ўлади. Бироқ 
Н.И. Лунин тажрибаларига ўз вақтида жй эътибор берилмай унитилиб 
юборилади. Кўп йиллар давомидаги кузатишлар ва тажрибалар овқат 
етишмаслиги натижасида бир қатор касалликларни келиб чиқишини кўрсатади. 
Узоқ вақт сафарда бўлган денгизчилар ва қуршовда қолган шаҳар аҳолиси 
орасида учрайдиган ц и н г а (лавша) касаллиги кўп вақт сабзавот, ҳўл мева 
истеъмол қилинмаслиги сабабли пайдо бўлиши аниқланган эди. Ёки бери-бери 
касаллигининг овқатланишга, айниқса, кундалик овқатнинг фақат гуручдан 
52 


иборат бўлишига боғлиқ эканлиги ҳам эътиборни жалб этган эди. Луниндан 
сўнг голландиялик олим Эйкман товуқларни шлифланган гуруч билан боқади. 
Товуқлар маълум вақтдан кейин касалланади. Шу товуқларни оддий кепакли 
гуручдан бўтқа тайёрлаб боқади ва улар соғаяди. Голланд олими 
Эйкманнинг 1897 йили Ява оролида ўтказган муҳим кузатишларидан сўнг 
янада ривожланиб кетади. Натижада товуқларда, одамларда учрайдиган 
сингари бери-бери, фалаж касаллиги пайдо бўлганини аниқлади. Шу 
тажрибадан Эйкман гуручда маълум бир керакли модда борлигига ишонч 
ҳосил қилади. Бу тажрибалардан сўнг бир қанча олимлар томонидан шунга 
ўхшаш тажрибалар ўтказилган. 
Витаминлар ҳақидаги гипотезанинг таърифи 1911 йилда Лондонда 
ишлаётган поляк олими Казимир Функ томонидан берилди. У гуруч кепагидан 
овқатга оз миқдорда қўшиб берилганда ҳам бери-бери касаллагини 
даволайдиган кристалл фаол модда олишга муваффақ бўлади. Бу бирикмани 
таркибини текшириб кўриб, унда амин шаклидаги азотнинг борлиги аниқлади 
ва бу моддага ҳаёт учун зарур бўлган янги бир кимёвий бирикма деб қараб, уни 
(витамин) деб номлади. “Вита” лотинча хаёт, “амин”- таркибида азот тутувчи 
кимёвий группа, яъни хаёт амини маъносини англатади.
Шу тажрибадан кейин поляк олими К.Функ мана шу номаълум 
моддаларни 
витаминлар деб атайди. Витаминлар фақат одам ёки ҳайвон
организми учун зарур бўлмай, ўсимликлар ва микроорганизмлар учун ҳам 
кераклидир. Масалан, ўсимликлар томирлари айрим витаминларсиз яхши 
ривожланмайди. Микроорганизмларнинг нормал ривожланиши учун озуқа
муҳитида витаминлар бўлиши талаб қилинади. Витаминлар билан ферментлар 
орасида ўзвий боғлиқлик бўлиб, кўпгина витаминлар ўзига хос оқсиллар билан 
бирикиб, ферментлар ҳосил қилади. Шундай қилиб, витаминлар етишмаслиги 
оқибатида касалликларнинг (авитаминоз) бошланиши, шу организмда маълум 
реакцияни олиб борувчи фермент активлигининг пасайиши ва оқибатда модда 
алмашинишининг бузилиши билан тушинтирилади.
Биокимёнинг фақат витаминларни ўрганувчи қисми 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish