Назорат учун саволлар
1.
Шартли график белгилар тузилишида қандай геометрик шакллар
ишлатилади?
2.
Схемадаги симларни шохланиш жойида, магнит кучайтиргич ўрамлари
ва газ разрядли лампаларда ишлатилган нуқталар нимани билдиради?
3.
Ўзаро кесишиб ўтган икки айлана қайси қурилмаларнинг шартли
белгисида ишлатилган?
4.
Асинхрон электр машинанинг шартли белгисини соддалаштирилган
кўп линияли усулда (I шакл) ва ёйилган усулда (II шакл) чизиб беринг.
5.
Конденсатор, резистор, транзистор, фоторезистор ва акс этувчи ўлчаш
асбобларининг шартли белгиларида мавжуд бўлган стрелка нимани
билдиради?
6.
Шартли белгиларнинг ўлчамларига қўйилган талаблар нима билан
белгиланади?
Электр схемалардаги харф-рақамли шартли белгилар
6. Умумий маълумотлар
26
Харф-рақамли шартли белгилар (матнда – белгилар) схемадаги объект
ёки унинг таркибий қисми тўғрисидаги маълумотни қисқа шаклда ёзиш учун
ишлатилади. Схеманинг таркибий қисми бажарадиган вазифаси, бошқа
қисмлари билан боғлиқлиги матн шаклида берилади. Барча схемадаги
қурилма, функционал гуруҳ, занжир ва элементларни белгилаш учун ҳам
харф-рақамли шартли белгилар (маркировка) ишлатилади.
Кўп ҳолларда, ишлатилган белгилар қурилма, функционал гуруҳ,
конструктив жойлашиш (конструктив белги), элемент (позицион белги),
электр контакт, бу хужжатга алоқаси бўлган бошқа хужжат ва хужжат
бетининг тартиб рақами (адресли белгилаш) тўғрисидаги маълумотни
кўрсатади. Бу белгиларни тузишда лотин алифбосининг бош харфлари билан
араб рақамлари ишлатилади. Бунга қўшимча қуйидаги белгилар
классификация рамзлари сифатида ишлатилади: “ = ”- қурилмалар;
“ ≠ ”- функционал гуруҳ; “+”- конструктив белги;” – “- позицион белги ва
“ : ”- контактни белгилашда ишлатилади. Адресли белгилар қавсларга
олинади. Позицион белгилар схемаларда қўлланилиши мажбурий,
қолганлари – иҳтиёрий бўлади.
Мисол учун, =A12 ≠ T8 + K4H : 7 (201L6 + 15 : 2 ) белгиси 201 –
принципиал схеманинг 6- бетида кўрсатилган, 15- ўринда жойлашган 2-
контакти билан уланган К4 сигнализация (Н) реласининг 7-контактини
кўрсатади. К4 релесининг 7-контакти А12- қурилманинг Т8 функционал
гуруҳнинг 204-жойида жойлашган. Келтирилган мисолда фақат элемент
(реле) тури ва унинг тартиб рақамини кўрсатувчи К ҳарфи ва 4 рақамини
белги сифатида асосий бўлади; реленинг вазифасини билдирувчи Н ҳарфи
позицион белги таркибига киришига қарамай бошқа ҳарф ва рақамлар билан
бирга қўшимча белги ҳисобланади ва кўрсатилиши талаб этилмайди.
Қуйида келтирилган ҳарф-рақамли белгилар электр схемаларда
ишлатиладиган электр занжир ва элементларнинг позицион белгиси бўлади.
Белгини нотўғри тушунишга сабаб бўлмаган ҳолларда, қурилма ёки
элементни уйғунлашган ҳарф-рақамли белгисининг олдида унинг
функционал гуруҳини кўрсатувчи квалификацион рамз белгиси тушириб
қолдирилса ҳам бўлади (мисол, К1:2 – К1 релесининг иккинчи контакти),
лекин бу белги ортида ёзилган белги турлари олдида квалификацион рамз
белгиси қўйилиши шарт. Мисол, биринчи қувват коммутаторининг қўшимча
контактларидан бирини (мисолда, учинчиси) Q 1 : 3 билан белгиласа бўлади.
Бунда қувват коммутатори элемент сифатида кўрсатилган ( Q1-
коммутаторнинг позицион белгиси, 3- коммутаторнинг учинчи қўшимча
контактининг белгиси бўлади). Q – S:3 белгисида Q коммутатори қурилма
бўлиб белгиланган, ёрдамчи контакт S – унинг элементи, 3 рақами бўлса шу
элементнинг учинчи контактини кўрсатади. Шу белгидаги квалификацион
рамз белгиси тушириб қолдирилса Q S : 3 шаклида ёзилган белгини нотўғри
тушуниш мумкин: QS – айирувчи ( икки ҳарфли кодлашга мувофиқ); 3 –
унинг учинчи контакти; ёки Q1 S : 3 белгиси – ҳотирада сақлаб қолиш
27
функциясини (S ҳарфи функционал вазифани – ҳотирада сақлашни
билдиради) бажарувчи №1 коммутатор, 3 – унинг контактини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |