Тупроқшунослик асослари


Тупроқнинг нафас олиши. Тупроқ ва атмосфера ҳавоси



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

8.3.Тупроқнинг нафас олиши. Тупроқ ва атмосфера ҳавоси 
орасидаги газ алмашинуви. 
Тупроқ юзасидан атмосферанинг қуйи қисмларига СО
2
нинг ажралиб 
чиқишига ва кислороднинг тупроққа кириш жараѐнига 
тупроқнинг нафас 
олиши
дейилади. Тупроқдан ажраладиган СО
2
ўсимликларнинг фотосинтез 
жараѐни учун фойдаланилади. Тупроқнинг нафас олиш жадаллиги 
тупроқнинг хоссаларига, гидротермик шароитларига, ўсимликлар қопламига 
ва олиб бориладиган агротехника тадбирларига боғлиқ. Маданийлашган 
тупроқларда биологик жараѐнларнинг актив кечиши натижасида ва унда 
аэрация шароити яхши бўлганлигидан СО
2
ажралиши кучли бўлади. Демак, 
тупроқнинг нафас олиш интенсивлиги тупроқдаги ҳаво алмашинуви ва 
биологик жараѐнларнинг активлигини характерловчи муҳим курсаткичдир. 


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
115 
СО
2
нинг ажраладиган миқдори турли тупроқ-иқлим шароитларида ҳар хил 
бўлади. Масалан, тундранинг торфли-глей тупроқларида бир йилда 0,3 т\га 
СО
2
ажраладиган булса, игна баргли урмонларнинг подзол тупроқларида - 20 
дан 60 гача, дашт қора тупроқларда 40-70 т\га. ни ташкил этади. 
1. Тупроқнинг газсимон қисми билан атмосфера ҳавосининг тухтовсиз 
ва маълум тезликда алмашиниб туришига 
газ алмашиниш
ѐки 
аэрация 
жараѐни
дейилади. Газ алмашинуви ѐки аэрация бир-бири билан ва 
атмосфера билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳаво сақловчи тупроқ 
Ғовакликлари 
орқали 
юзага 
келади. 
Газ алмашинув омилларига: диффузия, ѐғинлар ѐки суғориш ҳисобига 
намнинг тупроққа кириши, тупроқ ҳарорати ва атмосфера босимининг 
ўзгариши, шамолнинг таъсири, сизот сувлари сатҳининг ўзгариши кабилар 
киради. 
Диффузия
- тупроқ қатламларидаги ўзига хос парциал босим таъсирида 
газларнинг алмашиб туришидир. Атмосфера ҳавосига нисбатан тупроқ 
ҳавосида О
2
кам ва СО
2
кўп бўлганидан, диффузия таъсирида тупроққа 
О
2
нинг ўзлуксиз кириб, СО
2
нинг эса атмосферага ажралиб чиқиши учун 
шароит яратилади. 
Ёғинлар ва Суғориш натижасида тупроқ ғовакликларига кирадиган сув 
туфайли ҳаво сиқилиб, юқорига қараб чиқади, ғовакликлардаги нам 
сарфланиб кетганидан кейин эса унинг урнига атмосфера ҳавоси суриб 
олинади. Тупроқ ҳароратининг ва атмосфера босимининг ўзгариши, шамол 
таъсири, сизот сувлари сатҳининг ўзгариши ҳам тупроқдаги ҳаво ҳажмини, 
жумладан тупроққа кирадиган ва чиқадиган ҳаво оқимини ўзгартиради. 
Тупроқ орқали бўладиган газлар диффузияси эркин ҳаводагига нисбатан 
секинроқ боради. Тупроқдаги газ диффузияси (Д) билан шу газларнинг 
атмосферадаги диффузия коэффициенти (Д
0
) га бўлган нисбати одатда 
бирдан паст. Д и ф ф у з и я к о э ф ф и ц и е н т и концентрация градиенти 
бирга яқин шароитда, 1 см
2
юзадан 1 см тупроқ қатлами орқали 
диффузияланадиган моддалар миқдорига тенг бўлади. СО
2
нинг диффузия 
коэффициенти 0,009 см
2
/с бўлганда аэрация нормал ҳисобланади. Ундан кам 
бўлганда газ алмашинуви қийин бўлади (Люндегорд). СО
2
ва О
2
нинг 
нафақат ҳаво билан эгалланган Ғовакликлар орқали ҳаракати, балки илдиз 
атрофидаги сув пардаси буйлаб ўсимликларнинг илдиз системасига ўтиши 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish