Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

2
 ва СО

нинг тупроқ 
жараѐнлари ва ўсимликлар ҳаѐтидаги роли. 
Францўз олими Ж.Буссенго ва Леви тупроқ ҳавоси таркибида: О
2
-10,35 - 
20,03, N
2
- 78,8 - 80,24, СО
2
-0,74 - 9,74 фоиз оралиГида бўлишлигини 
аниқлади. Тупроқдаги эркин ҳаво атмосфера ҳавоси билан доим алоқада 
бўлишига қарамасдан ўзининг қатор хусусиятлари билан характерланади. 
Атмосфера ҳавосининг таркиби деярли барқарор бўлиб, унинг асосий 
компонентлари унча ўзгармайди. Атмосфера ҳавосининг таркиби ҳажмий 
фоизда қуйидагича: азот (N
2
) 78,08, кислород (О
2
) 20,95, аргон (Аr) 0,93 ва 
карбонат ангидриди (СО
2
) 0,03. 
Тупроқ ҳавосининг таркиби ўзгарувчан бўлади. Тупроқ ҳавосидаги О
2
ва 
СО

айниқса динамик ҳолда бўлиб, кислороднинг сарфланиши ва карбонат 
ангидридининг ҳосил бўлиш жараѐнлари ҳамда атмосфера орасидаги газ 
алмашув тезлигига кура, унинг миқдори кескин ўзгаради. Тупроқ ҳавосида 
атмосферадагига нисбатан СО
2
миқдори унлаб ва юзлаб марта кўп бўлиши, 
кислороднинг концентрацияси эса 20,9 дан 15-10 фоизгача пасайиши 
мумкин.
Физик хоссалари қулай бўлган ва ҳаво яхши кириб турадиган шароитда 
тупроқ ҳавосидаги СО
2
миқдори ўсимликларнинг вегетация даврида 1-2 
фоиздан ошмайди, О
2
эса 18 фоиздан оз булмайди. Турли тупроқларда ҳаво 
таркибининг ўзгариши 10-жадвалда келтирилган.


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
113 
10-жадвал 
Тупроқ ҳавосининг таркиби асосан микроорганизмларнинг ҳаѐт 
фаолияти жараѐнлари, ўсимликлар илдизларининг нафас олиши ва тупроқ 
жониворлари ҳамда тупроқдаги органик моддаларнинг оксидланиши 
натижасида ўзгаради. Тупроқ ҳавосидаги азот миқдори атмосферадагидан 
кам фарқланади. Аммо тупроқдаги туганак бактерияларининг азотни 
бириктириб олиш ва денитрификация жараѐнлари натижасида азот миқдори 
бироз ўзгариши мумкин. Тупроқ ҳавосида, шунингдек, денитрификация 
жараѐнларининг маҳсулоти бўлган азот закиси (N
2
О) нинг иштирок этиши 
характерли. Бундан ташқари, тупроқ ҳавоси таркибида доим унча кўп 
булмаган миқдорда (1·10
-9
- 1·10
-12
фоиз) турли табиатли учувчи органик 
моддалар (этилен, метан ва бошқа)нинг бирикмалари бўлиши мумкин. 
Тупроқ аэрацияси ѐмонлашганда ўсимликлар илдизлари учун зарарли 
миқдорда (0,001 фоиз) этилен тупланади. Ботқоқланган ва ботқоқ тупроқлар 
ҳавосида сезиларли миқдорда аммиак, водород ва метан газлари бўлади. 
Тупроқ ҳавосининг таркиби ва унинг ҳаракатчанлиги тупроқдаги 
Ғовакликларнинг улчамига кура бир хил эмас. Йирикроқ бушлиқларида СО
2
камроқ ва ҳаво анча ҳаракатчан бўлиб, О
2
кўп сақланади.
Тупроқдаги кислороднинг асосий қисмини ўсимлик илдизлари, аэроб 
микроорганизмлар ва тупроқ жониворлари (фаунаси) ўзлаштиради, унча кўп 
булмаган кисми тупроқда кечадиган соф кимѐвий жараѐнларга сарфланади. 
Асосий тупроқларнинг ҳайдалма қатламларида 20
0
С шароитида 1 
соатда 1 кг қуруқ тупроқда 0,5 дан 5 мл ва ундан кўпроқ О
2
сингдирилади. 
Сўтка давомида тупроқлардан гектарига 10-20 дан 200 кг гача СО
2
ажралади. 
Аэрация яхши бўлганда сингдирилган кислородга тенг ѐки бироз камроқ 
миқдорда СО
2
ажралади ва нафас олиш коэффициенти яъни ажраладиган СО
2
нинг сингдирилган О
2
га нисбати бирга яқин бўлади. Ҳаво алмашинуви 
қийин бўлган шароитда нафас олиш коэффициенти бирдан юқори бўлади, 
чунки бундай тупроқларда кўп миқдорда анаэроб зоначалар ҳосил бўлиб, 
сингдирилган 
кислородсиз 
ҳам 
СО
2
юзага 
келади. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish