ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ 109
борилади. Шунингдек, юза сув оқимини камайтиришга қаратилган тадбирлар
системаси (ѐнбағирларни кундалангига ҳайдаш, валлар қилиш, бўлиб-бўлиб
эгатлаш, экинларни полоса тарзида жойлаштириш, уялаб ҳайдаш ва бошқа
усуллар) қулланилади. Тупроқдаги намни сақлаб қолишда дала иҳота
дарахтзорларининг роли ниҳоятда катта. Урмон полосалари қишда даладан
қорни учириб кетишдан сақлаб қолади ва ерда кўпроқ нам заҳирасини
яратилишига имкон беради. Лалмикор ноҳияда урмон иҳота дарахтзорлари
таъсирида ҳар бир гектар майдонда қушимча равишда 40-50 мм гача нам
тупланади. Тупроқнинг сув режимини яхшилашда тоза шудгор, айниқса,
қора шудгорнинг роли катта. Тупроқда нам туплаш ва уни сақлаб қолишда,
кўплаб агротехника тадбирларининг роли катта. Баҳорда тупроқни юза
юмшатиш ѐки бароналаш йули билан намни ѐпиб кетиш тадбири намнинг
бефойда физик буғланишидан сақлаб қолади. Экинлар экилгач ерга қатоқ
босиш ҳайдалма юза қатламининг зичлигини, бошқа қисмига нисбатан
ўзгартиради. Зичлик орасидаги юзага келадиган фарқ натижасида
капиллярлар орқали намнинг тупроқ пастки қатламларидан юзасига
кўтарилиши ва тупроқ ҳавосидаги сув буГларининг конденсацияси
яхшиланиб, ерда нам тупланиши юзага келади. Бу ўз навбатида эрта
баҳордан уруғларнинг текис униб чиқишида ва ўсимликларнинг нам билан
таъминланишида муҳим аҳамиятга эга. Минерал ва органик ўғитларни
самарали қулланиш тупроқдаги намдан анча тежаб фойдаланиш имконини
беради.
Сабзавотчиликда ерда кўпроқ нам туплаш мақсадида турли
материаллардан фойдаланиб, мульчалаш усулидан кенг фойдаланилади. Чул-
дашт ва чул зоналарида тупроқ сув режимини яхшилашнинг асосий
усулларидан бири Суғоришдир. Суғорилаѐтган майдонларда тупроқнинг
қайта шурланишини олдини олишда далага таралаѐтган сувнинг самарасиз
йуқолишига қарши чора куриш керак.
Турли табиий зоналарда ўсимликларнинг нам билан таъминлаб
турилишини яхшилашдаги комплекс тадбирлар системасида, тупроқнинг
физик хоссаларини ва структура ҳолатини мунтазам яхшилаб бориш ҳам
муҳим роль уйнайди.
Хозирги вақтда дехқончилик сохаси ва олимлар орасидаги назарий ва
амалий жихатдан тупроқ унумдорлигининг сақлаш ва ошириш масаласи
мураккаб ва долзарб вазифа хисобланади.бироқ дунѐ бўйича тупроқларнинг
дегумификация жараѐнининг ортиш тенденцияси кузатилмоқда. Шу боис,
хозирги тупроқшунослик сохасидаги фанлар мазкур мваммонинг илмий
жихатдан ўрганишга ва ечимини топишга асосий эътиборини қаратиш лозим.
Тупроқ дегумификацияси- тупроқ гумусининг турли омил ва таъсирлар
орқали йўқотилишидир. Тупроқ гумуси табиий тупроқ пайдо бўлиш
жараѐнида вужудга келса, асосий холда дехқончиликда турли тадбирларнинг
қўлланиллиши орқали ошириб борилади. Тупроқнинг гумус билан
таъминланишининг асосий холда дехқончиликда турли тадбирларнинг
қўлланилаши орқали ошириб борилади. Тупроқнинг гумус билан
таъминланишининг энг яхши усули алмашлаб экишни тўғри ва илмий тарзда