Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили билан озиқ моддаларини ўзлаштирилиб кетиши ва уларнинг нисбати.
Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни тўғри озиқланиш режимини яратишда уларни барча ривожланиш даврларида, айниқса, вегетация охирида асосий ва қўшимча маҳсулот билан озиқ элементларини ўзлаштириб кетилишини билиш жуда муҳимдир. Асосий озиқ элементларни (азот, фосфор, калий) баъзи бир қишлоқ хўжалиги экинлари томонидан ўзлаштириб кетиши қуйидагичадир (14-жадвал).
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий ва қўшимча ҳосилдаги озиқ элементларининг миқдори, аввало уларнинг тур хусусиятига навига ва етиштириш шароитларига ҳам боғлиқ. Масалан, азот ва фосфор миқдори қўшимча маҳсулотдагига (сомон, палаги) қараганда, ҳосилнинг асосий қисмида - донида, илдизмева ва туганакларида кўпроқ бўлса, калий эса аксинча, кўпроқ қўшимча маҳсулотларда бўлади.
14 жадвал
Асосий озиқ элементларининг ҳосил билан ўзлаштирилиб кетилиши,
1 тонна асосий маҳсулотга нисбатан кг ҳисобида
(Смирнов, Муравин маълумотлари).
Экинлар |
N
|
P2O5
|
K2O
| Дон |
Кузги буғдой
|
37,0
|
13,0
|
23,0
|
Кузги жавдар
|
31,0
|
14,0
|
26,0
|
Баҳорги буғдой
|
47,0
|
12,0
|
18,0
|
Арпа
|
29,0
|
11,0
|
20,0
|
Сули
|
33,0
|
14,0
|
29,0
|
Нўхат
|
66,0
|
16,0
|
20,0
|
Гуруч
|
21,0
|
8,1
|
26,5
|
Соя
|
71,0
|
16,0
|
|
Маккажўхори
|
34,0
|
12,0
|
37,0
|
Пахта
|
50-60
|
15-20
|
60,0
|
Илдизмевалилар:
|
Қанд лавлаги
|
6,0
|
2,0
|
7,5
|
Хашаки лавлаги
|
6,5
|
1,5
|
8,5
|
Хашаки сабзи
|
5,2
|
2,0
|
6,0
|
Ош сабзи
|
3,2
|
1,6
|
5,0
|
Эртанги картошка
|
5,0
|
1,5
|
7,0
|
Кечки картошка
|
8,0
|
3,0
|
11,0
|
Оқ бошли карам
|
3,3
|
1,3
|
4,4
|
Помидор
|
2,6
|
0,4
|
3,6
|
Бодринг
|
1,7
|
1,4
|
2,6
|
Пиёз
|
3,0
|
1,2
|
4,0
|
Мевалиларда
|
5,0
|
3,0
|
6,0
|
Узум
|
1,7
|
1,4
|
5,0
|
Тамаки
|
25
|
7,0
|
50,0
|
Хашаки:
|
Маккажўхорини яшил массаси
|
2,5
|
1,0
|
3,5
|
Беда хашаги
|
26,0
|
6,5
|
15,0
|
Бир йиллик ўтлар
|
21,0
|
4,5
|
19,0
|
Кўп йиллик ўтлар
|
17,0
|
6,3
|
19,5
|
Ўтлоқзор пичани
|
17,0
|
7,0
|
|
Карам, картошка, қанд лавлаги, ғўза, кунгабоқар, хашаки илдизмевалар ва силос экинларидан юқори ҳосил етиштириш учун, озиқ моддаларни ғалла экинларга нисбатан кўпроқ қўллаш керак
Озиқ элементларини ўзлаштириб кетилиши даражаси олинадиган ҳосил миқдорига жуда боғлиқ бўлиб, ҳосилдорлик ортиши билан тупроқдан озиқ моддаларни ўсимлик томонидан олиб кетиши кўпаяди. Лекин, ҳамма вақт ҳам, ҳосил салмоғи билан асосий озиқ элементларни ўзлаштириб кетилиши орасида тўғри пропорционаллик кўзатилмайди. Ҳосилдорлик қанчалик юқори бўлса, маҳсулот бирлигини шаклланишига сарфланадиган озиқ моддалар миқдори, одатда, камаяди (15-жадвал).
15 жадвал
Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили билан озиқ элементларини
тахминий ўзлаштирилиб кетилиши (Смирнов, Муравин маълумотлари)
Экин турлари
|
1 гектардан
олинган асосий ҳосил,
1 ц. ҳисобида
|
Бир гектардаги ҳосил билан олиб чиқиб кетилган, кг
|
N
|
P2O5
|
K2O
|
Донли ғалла гуллилар
|
30-35
|
90-110
|
30-40
|
60-90
|
Донли дуккаклилар
|
25-30
|
100-150
|
35-45
|
50-80
|
Картошка
|
200-250
|
120-200
|
40-60
|
180-300
|
Қанд лавлаги
|
400-500
|
180-250
|
55-80
|
250-400
|
Маккажўхори кўк массаси
|
500-700
|
150-180
|
50-60
|
180-250
|
Карам
|
500-700
|
160-230
|
65-90
|
220-320
|
Ғўза
|
30-40
|
160-220
|
50-70
|
180-240
|
Озиқ элементларини қишлоқ хўжалиги экинлари билан ўзлаштирилиб кетилишини биологик ва хўжалик турлари фарқланади.
Биологик ўзлаштиришда - нафақат ўсимликни асосий ва қўшимча ҳосили билан чиқиб кетган озиқ элементлари, балким, бошқа қисмлари (илдиз, барг, поя ва уларни қолдиқлари) таркибидаги озиқ моддалар миқдори ҳам ҳисобга олинади.
Хўжалик ўзлаштиришда - озиқ элементларни фақат асосий ва қўшимча маҳсулот (сомон, палаги) билан ўзлаштирилиб кетилган миқдори ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги экинлари учун ўғитлаш тизимини тузишда (айниқса, ўғитлар миқдорини белгилашда) хўжалик ҳолида ўзлаштириб кетилган озиқ элементлар миқдорини ҳисобга олиш кифоядир, илмий тажрибаларда эса биологик ўзлаштиришни ҳисобга олиш керак бўлади.
Озиқ элементларининг ўсимликлар таркибидаги миқдори ва асосий ҳосил билан биргаликда ўзлаштирилиб кетилиш кўрсаткичи тупроқ-иқлим, агротехника ва ўғитларни қўллаш тизимига қараб ўзгариб туриши мумкин.
Қишлоқ хўжалигида энг қулай тупроқ – иқлим шароитида ўғитлардан самарали фойдаланиш ва юксак агротехника ишлатилганда ўсимликлар тупроқдан, ҳамда ерга солинган ўғитлардан тўғри нисбатда ва кўп миқдорда
ўзлаштиради. Шу билан биргаликда, асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳосил бирлигига озиқ элементлари жуда кам миқдорда сарфланишига эришилади. Асосий қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулотининг ҳосили таркибидаги азот, фосфор ва калийнинг ўртача нисбати турлича бўлади.
Бошоқли дон экинлар ҳосилида N:Р2О5:К2О нисбат бирозгина ўзгариб туради ва 2,5-3,0 : 1,0:1,8- 2,6 ни ташкил этиб, ушбу экинлар фосфорга нисбатан азотни ўртача 2,8, калийни эса 2,2 маротаба кўп ўзлаштиради.
16 жадвал
Турли экинлар ҳосилида N: Р2О5: К2О нинг ўртача нисбати
(Смирнов, Муравин маълумотлари)
Экинлар
|
N
|
P2O5
|
K2O
|
Бошоқли дон экинлари
|
2,8
|
1
|
2,2
|
Картошка
|
2,5-3,5
|
1
|
4-4,5
|
Қанд лавлаги
|
2,5-3,5
|
1
|
3,5-5,0
|
Хашаки лавлаги
|
3,5-4,5
|
1
|
4,5-6,0
|
Қанд лавлаги, хашаки ва сабзавот илдизмевалилар, картошка, кунгабоқар, карам ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари азотга нисбатан калийни, бирмунча: кўпроқ ўзлаштиради ва N:Р2О5:К2О нинг нисбати 2,5-3,5:1,0 : 3,5 - 5,0 атрофида бўлиши мумкин.
Кўпчилик илдиз ва туганак меваларда, шунингдек, кунгабоқарда етиштириш шароитларига боғлиқ ҳолда ҳосил структураси анча ўзгариб туради. Бу эса, ўз навбатида, товар маҳсулот бирлигига ҳисоблаганда асосий озиқ элементларнинг ўзлаштириш кўрсаткичида ва улар орасидаги нисбатда жиддий фарқ бўлишига олиб келади. Масалан, ўрмон – чўл зоналарида етиштирилган ҳар 100 центнер лавлаги ҳосили ва шунча миқдордаги барги учун 50 кг азот, 15 кг фосфор ва 60 кг калийни ўзлаштирса, ноқора тупроқ районларида ўстирилган ҳар 100 центнер лавлаги 80-100 кг азот, 35 кг фосфор ва 145 кг калийни ўзлаштиради.
Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган экинлар ҳосилдорлигини ортиши билан тупроқлар таркибидан кўплаб озиқ элементларини ўзлаштириб кетилиши кузатилади. Шунинг учун ҳам озиқ элементларини чиқиб кетишини билиш, уларни ўрнини органик макро ва микроўғитлар билан қайтаришда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Озиқ моддалар баланси ва уларни деҳқончиликда айланиши.
Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган ўсимликлар томонидан қанча миқдорда озиқ элементларни ўзлаштирилиб кетилишини билиш – бу тупроқдан чиқиб кетган озиқ моддалар ўрнини ўғитлар билан тўлдириш учун керак бўлади. Бу масала ишлатилаётган ўғитлар самарадорлигини ва тупроқларни самарали унумдорлигини ошириш билан узвий боғлиқдир. Озиқ моддалар баланси ҳозирги вақтда икки йўналишда тузилади:
1) тажриба йўналиши (лаборатория, лизиметр, вегетацион ва дала тажрибаларида)
2) озиқ моддаларнинг ташқи хўжалик ва биологик айланиши, ҳамда уларнинг деҳқончиликда, биосферада ва халк хўжалиги балансини ўрганишдаги йўналишдир. Ушбу баланс аниқ хўжалик туман, вилоят ва республика миқёсида статистик маълумотларга асосланиб ҳисобланилади.
Озиқ моддаларни ташқи хўжалиқ хўжалик ва биологик баланси, ўзининг таркиби ва тузилиши бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади.
Ташқи хўжалик баланси - бу ўсимликларни асосий ҳосили билан чиқиб кетган азот, фосфор ва калийни, ерга солинадиган минерал ва органик ўғитлар, ем-хашак ва уруғлар билан қайтишидир.
Хўжалик баланси - бу қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий ва қўшимча маҳсулоти билан ҳамда бошқа сабаблар таъсирида йўқолишини (сув ва шамол эрозияси, ювилиб кетиши ва тупроқда бирикиб қолиши) ҳисобга олишга асосланган. Ушбу йўқотилган озиқ моддалар миқдори, ерга ишлатилган ўғитлар, дуккакли экинлар, ёғин-сочинлар, уруғлар ва эркин ҳолда азот ўзлаштирувчи микроорганизмлар фаолияти таъсирида тўпланадиган озиқ элементлар миқдори билан таққосланиб топилади.
Биологик баланс - бу озиқ элементларини биологик ўзлаштирилиб кетишига асосланган бўлиб, ўсимликни вегетация даврида энг кўп миқдорда озиқ моддаларни ўзлаштириш кўрсаткичига боғлиқ.
Деҳқончиликда озиқ моддаларнинг айланиши тўғрисидаги тўлиқ маълумотни хўжалик - биологик баланс, яъни ўсимликни барча биологик массаси таркибидаги озиқ моддалар миқдорини аниқлаш, азот ва бошқа кўп элементларни ўғитлар, тупроқ ва атмосферадан қайтишини ҳисобга олиш орқали эришилади.
Озиқ элементларнинг баланси, кўпинча уларни хўжаликни айланишига ва тупроққа қайтишига боғлиқ бўлади.
Демак, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш учун, ўсимликнинг асосий ва қўшимча ҳосили билан ўзлаштириб кетилган озиқ элементларини ерга тўлиқ қайтариш керак
Минерал ва органик ўғитлар билан тупроққа қайтариладиган озиқ моддалар – балансини кирим қисмига киради. Ўғитларни қўллашдан мақсад, нафақат, ўзлаштириб кетилган озиқ элементларни ерга қайтариш, балким, тупроқ унумдорлигини ва ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишга қаратилгандир.
Шундай ҳолатда савол туғилади: ўсимлик ҳосили билан чиқиб кетган азот, фосфор ва калийни ўғитлар билан тўлиқ қайтариш шартми, ушбу элементлар билан тупроқни бойитишни бошқа манбалари йўқми? Бу вақтда барча озиқ элементларига нисбатан умумий жавоб бериш қийин, бунинг учун ҳар бир элемент учун алоҳида йўл топиш керак
Академик Д.Н.Прянишников ўсимлик маҳсулоти билан ўзлаштирилиб кетилган фосфорни тўлиқ ёки бир мунча ортиғи билан қайтариш керак дейди, чунки ўсимлик учун яроқли бўлган фосфор билан тупроқларни таъминлашни бошқа манбаи йўқ. Азот масаласида уни миқдорини бирмунча камайтириб (гектарига 15 кг гача) қўллаш мумкин, чунки азотни етишмаган қисми туганак бактериялар ва бошқа микроорганизмлар томонидан тупроқда тўпланади. Бундай ҳолат, донли экинлардан ҳар бир гектар ҳисобига 20-25 центнердан ҳосил етиштирилганидагина бўлиши мумкин. Маълумки, ҳозирги пайтда кўпчилик хўжаликларда донли экинлардан гектар бошига 35-40- центнер ва ундан юқори ҳосил етиштирмоқдалар. Бу вақтда, етишмайдиган азот миқдорини фақат биологик йўл билан (дуккакли экинлар ҳисобига) тўлдириш имконияти бўлмайди ва алмашлаб экиш даласида азотни тўлиқ қайтариш учун азотли ўғитлардан фойдаланиш зарур бўлади. Шунингдек, азот тенглигини сақлашда, уни минерал ўғитлар, гўнг ва тупроқ таркибидан кўплаб йўқолишини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Калий балансида эса, унинг миқдорини гектарига 20 кг гача камайтириб қўллаш мумкин. Қолган қисми эса, тупроқдаги калийнинг бошқа манбалари ҳисобига тўлади. Бундай ҳолат, айниқса механикавий таркиби оғир бўлган, калий заҳираси кўп бўлган тупроқларда содир бўлади. Аммо, калийга жуда талабчан ўсимликларни сурункасига бир далада қайта-қайта экиш (картошка, хашаки лавлаги, ғўза ва ҳ.). Ушбу элементни тупроқдаги миқдорини кескин камайишига олиб келади.
Умуман, хўжаликда қанчалик кўп миқдорда ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирилиб сотилса, шунча озиқ элементлари ҳам чиқиб кетади ва деҳқончиликда ўғитларга бўлган талаб юқори бўлади.
Озиқ элементларини йўқолиши, нафақат, асосий ва қўшимча ҳосил билан, балким, бошқа йўллар билан ҳам содир бўлади. Ушбу йўқотишларга суғориш, сув ва шамол эрозияси, ишлатилмай тўпланиб қолган гўнг ва уни шилтиғи, уларнинг таркибидан азотни йўқолиши сабаб бўлади. Қуйидаги мисол деҳқончиликда азот баланси тўғрисида тўлиқ тасаввур беради:
17 жадвал
Азот баланси, кг/га
Do'stlaringiz bilan baham: |