|
Ўғит ишлатилмаган
|
N P K
|
Ҳосил билан ўзлаштирилган
|
35,0 кг
|
95,1 кг
|
Денитрификация туфайли йўқолган
|
-
|
13,1 кг
|
Тупроққа қайтгани:
|
-
|
|
Ўғитлар билан
|
-
|
131,0 кг
|
Ёмғир билан
|
3,0 кг
|
3,0 кг
|
Ўсимлик қолидиғи билан
|
3,8 кг
|
11,2 кг
|
Илдиз қолдиғи билан
|
0,5 кг
|
1,6 кг
|
Уруғ билан
|
0,73 кг
|
0,73 кг
|
Суғориш суви билан
|
12,1 кг
|
12,1 кг
|
Жами қайтгани
|
20,1 кг
|
159,6 кг
|
Азот билан
|
(- 14,9)
|
(+51,4)
|
Хўжаликларда озиқ моддаларнинг кирим ва чиқим кўрсаткичлари турлича бўлади. Озиқ моддаларнинг кирими, чиқими ва ўзгариши тўғрисидаги тўлиқ маълумотни қишлоқ хўжалигида уларнинг айланиши.
Табиатда озиқ элементларини айланиши турлича бўлиб, у ўсимлик дунёсига, тупроқларни органик ва минерал моддалар билан таъминланишига
ва тупроқдаги ўзгаришига, ёғин-сочинлар миқдорига ва суғориш сувининг сифатига жуда боғлиқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалиги экинлари асосий ҳосилини таркибини ташкил этувчи органик моддалар СО2 ҳисобига вужудга келади. Шунга қарамасдан, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, асосан, тупроқларни унумдорлигига чамбарчас боғлиқ бўлади. Чунки кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари биринчи навбатда СО2 га эмас, балким, азот ва бошқа элементларга кўпроқ муҳтож бўлади.
Маълумки, тупроқдаги азот ва бошқа кўплаб кул элементларини чегараси бор, шунингдек, уларни фақат озгина қисми ўсимликлар учун яроқли бўлиб ҳисобланади. Барча экинлар ҳосили билан, маълум миқдорда элементлар олиб кетилади, тупроқда эса, айнан шу элементларни кейинчалик етишмаслиги кузатилади. Буни табиатда азотни айланиши мисолида жуда равшан кўриш мумкин. Шуни унутмаслик керак чунки эртами-кечми ушбу озиқ элементлари миқдори шундай ҳолатга келадики, у вақтда, бундай тупроқларда ўстирилган ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни имконияти бўлмай қолади. Ушбу аччиқ ҳақиқат Республикамизда пахта етиштириш тажрибаларидан маълум. Шунинг учун ҳам, деҳқончилик қилинадиган ерларда тупроқлар унумдорлигини ошириш, озиқ тенглигини сақлаш ва уларнинг айланишини бошқаришда алмашлаб экишни жорий этиш, ўғитларни агрокимёвий хариталар асосида қўллаш ва тупроқда органик моддалар миқдорини ошириш чораларини кўриш.
Азот ва олтингугурт ўсимликдаги оқсил ва бошқа бирикмалар таркибини асосини ташкил этади. Олтингугурт ўсимлик томонидан сулфат кислотани анион SО3 ҳолида ўзлаштирилади. Олтингугурт аминокислоталар (цистеин, цистин ва метионин) ва бошқа бирикмалар таркибига кириб, муҳим биологик аҳамиятга эга.
Фосфор ўсимлик томонидан фосфор кислотасини анионлари: (Н2РО4-) (НРО4--) ва (РО4---) ҳолда ўзлаштирилади. Ўсимликда фосфор нуклеин кислоталарини асосини ташкил этиб, ядрони генетик қисмида, фосфолипидлар таркибида учрайди.
Ўсимликка хлор Cl- иони ҳолида ўтади. Кўпчилик ўсимликлар таркибида хлор концентрацияси юқори бўлишига қарамасдан, у зарар келтирмайди. Биринчи навбатда бу, тузларга чидамли - галофит ўсимликларга тааълуқлидир.
Бор ва молибден ўсимликка борот, молибдат анионлари шаклида ўтади.
Ўсимликка калций, калий, магний, темир, рух фақат катионлар ҳолида ўтса, марганец эса ҳам анион ҳам катион шаклида ўтади.
Маълумки, ўсимлик органик моддаларни синтез қилиш, янги ҳужайралар, тўқима ва органлар ҳосил қилиш учун зарур бўлган озиқ элементларини тупроқдан кўплаб ўзлаштиради. Масалан, эритмада NН4Cl бўлса, бу вақтда ўсимликлар кўп миқдорда NН+ катионларни ўзлаштиради, чунки у аминокислоталар, сўнгра оқсиллар синтез қилиш учун фойдаланилади. Хлор ионлари ўсимликка кам миқдорда керак ва шу сабабли унинг ютилиши чекланган бўлади. Натижада тупроқ эритмасида Н+ ва Cl- ионлари (хлорид кислота) тўпланиб у нордон муҳит ҳосил қилади.
Тупроқ эритмасида NаNО3 бўлса, у ҳолда ўсимлик НСО3- анионлари ўрнига кўплаб NО3- анионларни ютади. Эритмада эса Nа+ ва НСО3- ионлари (NаНСО3) тўпланиб, у ишқорий бўлиб қолади.
Ўсимликнинг тупроқ таркибидаги тузлардан катион ва анионларни танлаб ўзлаштиришига қараб, туз физиологик нордон ёки физиологик ишқорий бўлиши мумкин.
Таркибида катионларга нисбатан анионларни кўп миқдорда ўзлаштирадиган ва натижада эритмани ишқорийлаштирадиган тузлар: NаNО3, КNО3, Са(NО3)2 физиологик ишқорий тузлар ҳисобланади. Аксинча, таркибида ўсимликлар анионига нисбатан катионларни кўп миқдорда ютадиган ва натижада эритма нордонлигини оширадиган тузлар: NН4Cl, (NН4)2, SО4, (NН4)2СО3, КCl, К2SО4 физиологик нордон тузлар бўлади.
Шунинг учун ҳам, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини ёмонлашиши айниқса, буферлиги кам тупроқларда олдини олиш учун минерал ўғитлар сифатида ишлатиладиган тузларнинг физиологик реакциясини тупроқ эритмаси pН ни албатта ҳисобга олиш керак
Do'stlaringiz bilan baham: |