Турли ёшдаги мевали дарахтлар учун белгиланган Ўғитмеъёрлари
Дарахтнинг ёши
|
Гўнг, кг
|
Минерал ўғитлар, г
|
Азот
|
Фосфор
|
Калий
|
2
|
4
|
5-10
|
4-10
|
3-5
|
4
|
20
|
22-45
|
20-45
|
15-20
|
6
|
30
|
35-70
|
30-70
|
20-30
|
8
|
40
|
50-100
|
40-100
|
30-50
|
10-12
|
50-55
|
60-120
|
50-120
|
50-60
|
Етук мевали боғларнинг қатор ораларида экинлар етиштирилмайди, факат кўкат ўғитсифатида айрим дуккакли-дон экинлари етиштириш тавсия этилади. Уларга фосфорли ва калийли ўғитлар ҳамда гўнгнинг 2-4 йиллик заҳираси бир йўла берилади.
4. Ток ўзининг серҳосиллиги ва ўғитларга талабчанлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам, токзор учун ажратилган майдонларни тупроқунумдорлигини ошириш мақсадида шудгорлашдан олдин 50 тоннагача гўнг, 700-750 кг фосфорли ва 100-150 кг калийли ўғитлар солинади. Токзорларда иложи берича таркибида хлор тутадиган калийли ўғитларни ишлатмаслик керак. Кўчатларнинг ривожланиши суст бўлса, май-июнь ойларида 50 кг азот ва 30-40 кг фосфор билан қўшимча озиқлантириш ўтказиш зарур.
Ҳосилга кирган токзорларни ҳар йили гектарига 100 кг азот, 90 кг фосфор ва 30-40 кг калий билан озиқлантириб бориш керак. Биринчи озиқлантириш май ойида (60 кг азот, 45 кг фосфор, 15 кг калий), иккинчиси эса июнда (40 кг азот, 45 кг фосфор, 15 кг калий) ўтказилади. Ҳар икки йилда бир марта 20-30 т/га миқдорида гўнг қўллаш керак.
Ҳар хил маҳаллий компостлар ва эски девор қолдиқларини қўллаш узум ҳосили ва сифатини оширади.
Лалмикор ерларда ўғитлаш баҳорда (апрель-май), ёғингарчилик етарли бўлганда ўтказилади. Агар хўжаликда етарлича гўнг бўлса, ҳар икки йилда бир марта гектарига 15 тоннадан гўнг берилади. Ўғитлар 30-40 см чуқурликка токлар тупидан 50-70 см узоқликда берилади.
Тутнинг барг сифатини яхшилашда ва мевасининг ҳосилдорлигини оширишда минерал ва маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта.
Тут етиштирилиши режалаштирилган майдон тупроқлари олдиндан маданийлаштирилади (30-40 т/га гунг, 60-80 кг фосфор ва 45-45 кг калий билан) ва кўчат етиштирилади. Тайёр бўлган кўчатлар кучириб ўтказишда гектарига 60-180 кг азот ва 30-100 кг фосфор билан озиқлантиради.
Минерал ўғитлар қўйидаги муддатларда: кўчатлар экиб бўлингач, азотнинг йиллик меъерининг 50 фоизи, орадан бир ой ўтгач азотнинг қолган қисми ва фосфорнинг йиллик меъёри тўлалигича ерга солинади ва изидан суғорилади.
Ҳаётининг иккинчи йилидан бошлаб, гектарига 100-250 кг азот, 50-100 кг фосфор ва 30-50 кг калий тавсия этилади ва ўғитларнинг йилик меъёри тўлалигича эрта баҳорда суғориш олдидан тупроққа солинади. Тут учун ўғитмеъёрларини белгилашда майдон тупроқларининг агрокимевий ҳаританомаси маълумотларидан унумли фойдаланиш ва режалаштирилган ҳосилни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Назорат учун саволлар:
1.Мевали дарахтларни озиқланиш асослари қандай кечади.
2.Данагидан ва уруғидан кўпаядиган мевали дарахтларни ривожланиш даврлари бўйича озиқ моддаларга бўлган талаби.
3.Ҳосилга кирган мевали дарахтлар томонидан озиқ моддаларни ўзлаштириб кетиши қандай бўлади?
4.Мевали дарахт кўчатларини озиқлантириш асосларини тушунтириб беринг.
5.Ёш ва ҳосилга кирган мевали дарахтларни озиқлантириш меъёри, муддати ва усуллари.
6.Токни озиқланиши ва уни ўғитлаш тизимини асослаб беринг.
7.Тутни озиқ моддаларга бўлган талаби ва озиқлантириш меъёри, муддати ва усулларини кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |