«tuproqshunoslik va agrokimyo»


АГРОКИМЁНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ



Download 18,39 Mb.
bet76/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

АГРОКИМЁНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ
Режа:

  1. Азотли ўғитларнинг экологик роли.

  2. Фосфорли ўғитларнинг экологик роли.

  3. Калийли ўғитларнинг экологик роли.

  4. Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиши ва ўсимликларни оғир металлардан мухофаза қилиш.

1.Инсон ҳаёти, унинг соғлиги, иш қобилияти атрофдаги табиатнинг ҳолатига кўп томонлама боғлиқдир.
Атроф-муҳитнинг асрлардан буён инсонга кўрсатиб келган салбий таъсири табиий офатлар ёки эпидермия билан боғлиқ эди.
Инсон бу омилларнинг кўпчилиги билан курашиш усулларини масалан, юқумли касалликларга қарши кўрашиш усулларини ўрганиб олди.
Таъкидлаш лозимки, фан-техника революцияси билан боғлиқ бўлган кимёвий ишлаб чиқишнинг ўсиши атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмоқда: ичимлик сувлар ифлосланмоқда, дунё океанлари, ер атмосфераси заҳарланмоқда, ернинг яшил майса қатлами бўзилмоқда, тупроқ унумдорлиги, микрофлораси ва фаунаси йўқ қилинмоқда, экин далаларидаги чувалчанглар деярли йўқотилди. Умуман олганда, табиатнинг ноёб бойлиги бўлган ўсимлик ва ҳайвонот олами хавф остида қолмоқда. Натижада бутун олам моҳияти билан энергетик ва социал кризисга тенг бўлган экологик кризисга юз тутмоқда.
Биринчи марта 1930 йилда, Белгияда, ҳавонинг ифлосланиши натижасида оммавий касалланиш қайд этилган бўлса, 1952 йилда Лондонда ушбу касаллик туфайли 4000 киши вафот этди. Атмосфера ҳавосида чанглар, углеводларнинг фотокимёвий реакция маҳсулотлари, азот оқсилларнинг бўлиши, нафас олиш органлари касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу ўринда, сурункали бронхит касаллигидан ўлим ҳар ўн икки йилда икки марта ортаётганлигини таъкидлаш кифоя. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотларининг маълумотига кўра, ҳар тўртта рак касаллигининг учтаси атроф-муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ.
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳаётга ҳар томонлама таъсир кўрсатади: йирик шаҳарларда қуёшли кунлар сони камаяди ва ўсимликлар нобуд бўлади. Ифлосланишнинг энг катта хавфи шундаки, атроф-муҳитдаги кимёвий мутагенларнинг кўпайиши натижасида инсон организмида хавфли мутацияларнинг пайдо бўлиши мумкинлигидадир. Бунинг натижасида ақлий ва жисмоний тараққий этмаган чақалоқлар туғилиши кўпаяди ва янги оилаларда чақалоқ умуман туғилмайди.
Об-ҳаво бўйича Халқаро конференциянинг берган маълумотларига кўра, углерод (II) оксиди миқдорининг ортиши ер шари ҳароратини 1,5-30С га оишириш мумкин. Ер сиртининг бундай исиши, қутблардаги музликларнинг бетўхтов эришига ва дунё океанлари сув баландлиги 4-8 м га кўтарилишига олиб келиб, қуруқликни бутунлай сув босишига олиб келиши мумкин. Ёки, иккинчи бир даҳшат стратосферадаги азон ҳимоя қаватининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, стратосферадаги азон ўғитлардан ажралиб чиқадиган моддаларнинг оксидланишига сарф бўлади.
Мутахасисларнинг маълумотларига кўра, Ерни қуёш реакциясидан ҳимоя қилиб тўрган азон (баландлигига кўра 15%) ҳимоя қаватининг бузилиши, барча тирик организмларни радиацион ўлимга маҳқум этиши мумкин.
Шу ўринда В.А Солоухиннинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир: «Агар қандайдир «коинот диверсантларини» Ер юзини тошга айлантириш мақсадида, барча жонзотни қириб ташлаш учун юборилганда ҳам улар бизчалик яъни ер юзида яшовчи ва уни ўзига дўст деб ҳисоблаётганларчалик маккорона ва ақлли ҳаракат қилиша олмас эди»».
Атмосферадаги ифлослик миқдорининг ортиши қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайишига, ўсимликларнинг сифати ва ўсишига, чорва маҳсулотлари ва сонининг камайишига олиб келмоқда.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида эришилган муваффақиятлар кўп жиҳатдан ўғит ишлатиш, ундан фойдаланиш ва қўллаш усуллари билан боғлиқдир. Чунки Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра жахон қишлоқ хўжалигидан олинаётган ҳосилнинг ўртача 50%и минерал ўғитлар зиммасига тўғри келмоқда. Шу сабабли ҳам киши бошига бир йилда ўртача 9 кг азот, 9 кг фосфор ва 9 кг калий ўғити ишлатиш керак деб ҳисобланса, у ҳолда минерал ўғит ишлаб чиқаришни икки баробар кўпайтириш керак бўлади.
Агар гектарига солинадиган минерал NPK ўғитларнинг ўртача 100 кг/га деб олсак унда ҳозир мавжуд экин майдонларини ўғитлаш учун ҳар йили 150 млн.т. ўғит ишлаб чиқиш керак бўлади.
В.А.Ковда ҳисоблашларига кўра, XXI асрнинг бошларида, ўртача 300-400 млн.т. ўғит ишлаб чиқариш билан давр талабини қондира олиш мумкин ёки ҳозирда ишлаб чиқилаётган ўғитларга нисбатан ишлаб чиқариш салмоғини 5-6 марта кўпайтириш лозим бўлади.
Шуни назарда тутиш керакки, қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш фақат минерал ўғитлардан тўғри ва самарали фойдаланилгандагина ижобий натижа бериши мумкин. Бу соҳада агрокимёгарлар доимо изланишлари, ўғитларнинг янги турларини яратиш, улардан фойдаланишнинг энг мақбул муддатлари ва нормаларини белгилаш бўйича иш олиб боришлари зарур ва шарт. Акс ҳолда кимё маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайишига, сифатининг бузилишига, атроф-муҳит, тупроқ ва сув ҳавзаларининг ифлосланишига хизмат қилади.
Азот танқислиги оқсил, фермент, хлорофилл моддалар синтезини сусуайтиради, углеводлар синтези эса хлорофилсиз амалга ошмайди. Азот, унинг пайдо бўлаётган ҳужайралар учун муҳим бўлиб, ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши ва энг муҳими ҳосил тугиш даврида жуда зарур элементдир. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун 150-350, ҳатто 400 кг гача соф ҳолатдаги азот талб этилади. Лекин ўғитлардан тўғри, исрофсиз фойдаланиш учун тупроқ унумдорлиги, яъни тупроқлардаги азот заҳираси, ўсимликларнинг азотга бўлган талабчанлигини ҳисобга олиш ва ҳосилнинг пишиб етилиш даврида вегетатив органлардаги азотнинг генератив органлари томон ўтишини (бунда азотнинг етиштирилган ҳосил билан тупроқлардан чиқиб кетишини) ҳисобга олиш лозим. Етиштирилган ҳосил инсон эхтиёжлари учун фойдаланилади. Демак ўсимлик томонидан тўпланган азотнинг бир қисми тупроққа қайтиб тушмайди. Шунинг учун тупроқ унумдорлигининг пасайиб кетмаслиги учун тупроқни қўшимча минерал ва органик ўғитлар билан ўғитлаш зарур. Бундан ташқари, минерал ўғитлар таркибидаги азотнинг фойдали коэффициенти 40-50%, органик ўғит таркибидагиси эса 30-40% бўлса, асосий экин далаларида азот танқислиги яққол сезилади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, тупроқ таркибидаги азот миқдори ва ўсимликлар томонидан олиб чиқиб кетиладиган азот миқдорини аниқ билиб, экилган экин эхтиёжига қараб тупроқ ўғитланса, биринчидан, сифатли (нитратсиз) ҳосил етиштирилади, иккинчидан, атроф-муҳит (азот ва азот бирикмалари билан) ортиқча ифлосланмайди. Тупроқ таркибидаги ортиқча азот асосан, нитратлар шаклида бўлиб, бу бирикма тезликда сув билан ювилиб ёки газ ҳолатига ўтиб атмосферага чиқиб кетади.

В.А.Ковда маълумотларига кўра, биосферада ҳар йили 9 млн.т. азот ортиқча тўпланади. Биосферада азот баланси.



Азотли бирикмаларнинг ҳосил бўлиш манбаи

млн.
тонна

Сарфланиши

млн. тонна

Тупроқдаги биологик фиксация

30

денитрификация

43

Дуккакли ўсимликлар

14

денгизда

40

Денгиз фиксацияси

10

ётқизиқларда

0,2

Саноатдаги фиксация

30

йўқолиш (ҳаммаси б.)

83,2

Атмосфера ҳавосидаги фиксацияси

7,6

қолгани (ҳаммаси б.)

8,6

Бошқа йўллар билан ҳос.бўл.

0,2




-

Азотнинг тўпланиши

91,8




-

Назарда тутиш керакки, минерал ўғитлар миқдорини узлуксиз ошириш билан ҳосилни ошириб бўлмайди. Ортиқча берилган ўғитлар атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва ичимлик сув манбаларида нитрат миқдорининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлади. Сув манбаларида нитрат миқдорининг 40-45 мг/л га етиши кишиларда турли хил касалликларнинг келиб чиқиши ва сувдаги жониворларнинг заҳарланишига олиб келади. Нитратлар заҳарли бўлмасада, улар ичакка ўтгандан кейин ичак бактериялари таъсирида нитритларга айланиб, қондаги гемоглобин билан бирикиб, уни метгемоглобинга айлантиради. Метгемоглобин эса қоннинг организмини кислород билан таъминлаш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва захарлайди.


Аммиакли формадаги азотли ўғитлар атроф-муҳитни ифлослантириб, сувдаги миқдори 0,02 мг/л бўлганда, ўта заҳарли ҳисобланади. Атроф-муҳитни аммиакли шаклдаги азотли бирикмалар билан ифлослантирувчи асосий манбалар паррандачилик чорвачилик фермалари ва шаҳар чиқитларидир. Бу чиқитларда тарқалаётган нитрат (NO3) миқдори тупроқда 380-400 кг/га, аммиак (NH3), миқдори эса 2000-2300 кг/га қадар етиши мумкин. Фақат ёмғир сувлари билан 13-15 кг/га гача азот тупроққа тушмоқда. Азот муаммосини ҳал этишнинг энг асосий йўлларидан бири, тупроқда биологик азотни кўпайтириш бўлиб, ёмғир чувалчанглари, азот тўпловчи микроорганизмлар ва дуккакли ўсимликлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Г.З.Кук ва Р.Вильямс маълумотларига кўра, бир гектар ерни органик азот билан тўла таъминлаш учун 2500 бош товуқ ёки 250 бош курка ёки 25 бош чўчқа ёки 2-3 бош сигирдан йил давомида чиққан чиқитларни солиш етарлидир.
2.Фосфорли ўғитлар ҳаво ва тупроқдан олинган анорганик моддалардан аминокислота, оқсил, ёғ, крахмал, шакар ва бошқа бир қатор маҳсулотларни синтез қилишда иштирок этади. Ўсимликлар ўсиб ривожланишини бир меъёрда бўлишини таъминлайди, ҳосилдорликни оширида ва унинг сифатини яхшилайди. Айни пайтда фосфор муаммоси ҳам юзага келмоқда, унинг табиий заҳиралари кундан кунга камайиб тугаб бормоқда. Маълумки, тупроққа бериладиган NPK нинг миқдорий нисбати бўзилса қишлоқ хўжалик маҳсулотларида қайта тикланган азот миқдори орта бориб, унинг кучи заҳар даражасигача етиши мумкин.
Сувда биомассасининг кўпайиши кислороднинг камайишига олиб келади, анаэроб жараён кучаяди. Натижада олтингугурт, аммиак каби бир қатор кимёвий элемент ва моддалар тўпланадики, оқибатда балиқ ва бошқа сувда яшовчи жониворлар яшаш шароити оғирлашади.
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи яна бир манба детергентлар бўлиб, улар орқали ҳар йили атроф-муҳитга чиқувчи фосфор 46% ни ташкил этади. Детергентлар нефт дистилляциясининг махсулоти бўлиб, тозалаш иншоотлари орқали осонгина ўтиб, сув ва тупроқларни ифлослантиради, улар ферментлар таъсирида парчаланмайди.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish