«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet72/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Мураккаб-аралаш (комбинацняланган) ўғитлар
Академик Д. Н. Прянишников 1908 йилда фосфоритларга сульфат кислота билан эмас, бачки нитрат кисло­та билан таъсир этиш бир йўла азотли ва фосфорли ўғит олиш имконини беришини таъминлаган эди.
Фосфоритга нитрат кислота таъсир эттирилганда кальцийли селитранинг СаНРО4 *2Н,О ва лар билан аралашмаси — ншпрофос олинади.

Шу тоифага кирадиган аммонийлаштирилган супер­фосфат оддий суперфосфат аммиак билан тўйинтириб олинади. Одатда, кукунсимон суперфосфат 6 % гача аммиак азотини ютиши мумкин, лекин кальций монофосфатнинг ретроградацияланишини олдини олиш учун 3—4 % атрофида NH3 юттирилади. Бу ўғит таркибидаги азот ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилади, лекин ўсимликларни азот билан таъминлашда унча катта рол уйнамайди.
Суюқ ва суспензияланган комплекс ўғитлар
Суюк комплекс ўғитлар (СКЎ) деб таркибида барча макро ва микроэлсментларии тутган суюқ аралашларга айтилади. Қаттиқ ва суюқ, комплекс ўғитлар самарадорлиги бирдек бўлиши аниқланган. СКЎлар — ис-тиқболли ўғитлардан ҳисобланади. Улар фосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш (рН=б,5) асосида олинади. Таркибидаги азот миқдорини ошириш учун суюк ўғитларга аммиакли селитра, мочевина ёки уларнинг аралашмалари қўшилади. Ортофосфат кислота асо­сида олинган ўғитлар (24—30% озиц элементи бор) тиниқ, эритма ҳолида, суперфосфор кислота асосида олинган ўғитлар эса (40 % дан ортиқ озиқ, элементлари тутади) лойқароқ эритма ҳолида бўлади. Бу турдаги ўғитлар ўз таркибида эркин аммиак тутмайди. Шу сабабдан уларни тупроққа пуркаб, изидан ишлов бериш техникасини тушириш мумкин. Сув би­лан оқизиб ишлатилганда ҳам яхши самара беради. Суюк коплекс ўғитларни юклаш, ташиш, тупроққа солишни тўла механизациялаш ва шу йўл билан исрофгарчиликнинг олдини олиш мумкин. Тавсифланаётган ўғитларни ишлатишдан катта иқтисодий самара олиш мумкин. Бу биринчидан ишлаб чиқариш цехлари қуришга 20—30% кам маблағ сарфланиши ва иккинчидан, мехнат сарфининг 3—3,5 марта камлиги билан борликдир. Муайян ҳароратларда кристалланиши, коррозияга чидамли идишларда сакдашни талаб қилиши ва юқори нишабликка эга майдонларга киритилганда фосфорнинг бир қисмини ювилиб кетиши СКЎларга хос салбий хусусиятдир.
СКЎлардаги озиқ элементлари миқдорини исталганча ошириб бораверишнинг иложи йўқ, чунки маълум ҳароратдан бошлаб улар кристаллана бошлайди. Концентрациясини ошириш учун уларга стабиллаштирувчи қўшимча — коллоид лой (1 т ўғитга 10—22 кг) кўшилади. Шундай усулда олинган ўғит 12 % азот, 40% Р2О5 тутиши мумкин, СКЎларнинг сақлаш муддати 3 ойгача. СКЎларни серкарбонат бўз тупроқоарда кўллаш яхши иктисодий самара беради.
Аралаштирилгал ўғитлар

Аралаштирилган ўғитлар компонентларни кимёвий ўзгаришга учратмасдан олинади. Улар кукунсимон ёки донадор ҳолатда бўлиши мумкин.
Ўғитларни қуруқ ҳолатда аралаштириш комплекс ўғитлар олишдаги энг оддий ва самарали усулдир. Бу тадбир икки хил усулда амалга оширилади:

  • бевосита хўжаликларнинг ўзида муқим ва кўчма ўғит аралаштиргичлар ёрдамида аралаштириш;

  • юқори қувватли мосламалар (40—60 т/соат) ёрдамида аралаштириш.

Аралаштирилган ўғитлар икки ёки уч хил оддий кукунсимон ёки донадор ўғитларни махсус ўғит ара­лаштириш заводларида, агрокимё марказларининг йирик механизациялаштирилган омборларида ёки бево­сита хўжаликларда аралаштириш йўли билан олинади.
Бунда ўғитларни қўллашга кетадиган вақт ҳамда меҳнат ўғитларни алоҳида – алоҳида солишдагига қараганда анча тежалади, уларнинг самарадорлиги ортади, чунки барча зарурий элементлар бирданига солинади, улар пайкалга бир меъёрда тақсимланади.
Ўғитларни аралаштиришни бирин-кетин бажариладиган қуйидаги беш босқичдан иборат жараён деб қараш мумкин:

  1. ўғитларни аралаштиришга тайёрлаш;

  2. компонентларни аралаштиришга ўзатиш;

3) Меъёрлаш (аралаштириш учун тегишли миқдордаги ўғитларни ажратиш);
4) Аралаштириш;
5) Аралашмани ташиш мосламалари ёки омборларга олиш.
Аралаштириладиган ўғитларнинг ўзига хос физикавий ва кимёвий хусусиятлари кўп ҳолларда уларни ара­лаштириш имкониятларини чеклаб қуяди.
Масалан, аммиакли селитра суперфосфат билан аралаштирилганда, нитрат кислота буғлари ёки азот оксидлари ҳосил бўлади:
Шунингдек, ҳосил бўладиган кальций нитрат аралашманинг гигроскопиклигини оширади:
2NH4NO3+Ca(H2PO4)2=2NH4H2PO4+Ca(NO3)2+nH2O
Таркибида кальций оксидини тутган металлургия шлакларини аммиакли селитра ёки аммоний сульфат билан (шунингдек аммоний фосфат билан) аралаштириш мум-кин эмас, чунки бунда аммиак ажралиб чикади:
CaO+ (NH4)2SO4=2NН4 + CaSO4 + H2O
Суперфосфат ва фосфорит уни калийли ўғитлар би­лан, шунингдек, аммиакли селитра ва аммоний суль­фат преципитат билан аралаштирилганда номақбул ўзгаришлар содир бўлмайди.
Энг кенг тарқалган ўғитлар — аммиаки селитра, су­перфосфат ва калий хлорид аралашмаларининг физик хоссаларини яхшилаш мақсадида суперфосфатдаги эркин кислотани боқлаш ва гигроскопикликни камайтириш учун майдаланган — доломит, фосфорит уни каби муътадилловчи моддалар қўшилади. Бундай аралашмани сочилувчанлиги 4—5 ой давомида ҳам ўзгармайди.
Мочевинани тупроқка киритиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларнинг барча шакллари билан аралаш­тириш мумкин. Уни суперфосфат билан анча олдиндан аралаштирганда ҳам салбий ўзгаришлар кузатилмайди. Донадор ўғитлар, айниқса доначаларининг ўлчамлари бир хил бўлган ўғитлар аралаштирилганда аралашманинг физикавий хоссалари ва сочилувчанлиги яхшиланади.
Ўғитларни аралаштиришда экинларнинг озиқ моддаларнинг муайян нисбатига (N:P2O5:K2O) эҳтиёжини шунингдек, тупроқ, хоссалари, ўғитлаш усуллари ва муддатларини ҳисобга олиш зарур.
Таркибида озиқ, моддалари кўп ва физикавий хосса­лари яхши бўлган ўғит аралашмаларини тайерлаш учун биринчи навбатда мочевина ёки аммиакли селитра, қўшсуперфосфат ёки аммофос, йирик кристалли ка­лий хлоридни ишлатиш лозим. Ўғит аралашмаларини механизмлар ёрдамида тайерлаш ва қўллаш бир томонлама таъсир этадиган ўғитларни алоҳида-алохида солишга қараганда кўпроқ икқтисодий самара беради.
Ҳозирги даврда концентрланган оддий ва комплекс ўғитларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Комплекс ўғитларнинг қишлоқ хўжалигида тутган аҳамияти эътироф этилган. Аксарият хорижий давлатларда уларнинг салмоғи ишлаб чиқарилаётган ўғитларнинг 60—70% ини ташкил қилади.
Комплекс ўғитларнинг сифати аа самарадорлигини ошириш учун экинлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда магний ва айрим микроэлементлар қўшилиши мумкин.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish