«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet75/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Бактериал препаратлар
Ўсимликларнинг меъёрида усиб-ривожланиши тупроқ микроорганизм-ларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Тупроқ таркибида жуда кўп ва турли-туман микроорганизмлар учрайди, уларнинг орасида ўсимликлар учун зарурлари ва зарарлилари мавжуд.
Деҳқончиликда бактериал препаратлар тупроқ микроорганизмларининг таркиби ва миқдорини кўпайтириш ҳамда улар фаолиятини кучайтириш мақсадида қўлланилади. Айрим ҳолларда дарслик ва адабиётларда «бактериал препарат» урнига «бактериал ўғит» иборасини қўллайдилар, бу нотўғри, албатта. Чунки, одатда ўғит деганда, таркибида биронта озиқ элементини тут-ган, бевосита тупроқ унумдорлигини оширадиган моддалар тушунилади. Бактериал препаратлар эса тирик организмлар бўлиб, ўз таркибида озиқ моддаларни тутмайди, лекнн тупроқдаги захира озиқ моддаларни тезроқ минерал ҳолатга ўтказади ва атмосфера азотнинг ўзлаштирилишида мухим роль ўинайди, шу билан ўсимликларнинг озиқланиш шароитларини яхшилашда иштирок этади. Энг кенг тарқалган бактериал препа­ратлар жумласига нитрагин, азотобактерин, фосфобак-терин, AMБ-препарати ва силикобактеринларни киритиш мумкин.
Нитрагин — жуда фаол тугунак бактерияларни тутган бактериал препарат. Тупроқдаги тугунак бактерия­лар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ҳар бир дуккак­ли экин ўзига хос бактерияга эга. Масалан. баьзи бактериялар беданинг илдизида тугунак ҳосил килса, айримлари факат нухатнинг, яна бошқалари эса фақатгина люпиннинг илдиз тизими билан симбиоз ҳаёт кечиради. Бундай ўзига хослик айрим холларда жуда кичикдоирада намоён бўлади.
Тугунак бактерияларга хос яна бир хусусият — вирулентликдир. Вирулентлик ёки бошқача айтганда вирусга мойиллик бактерияларнинг илдиз ичига кириб, тугу­нак ҳосил қилишидир.
Фаоллик — туганак бактерияларга хос учинчи хусу­сият. Туганак бактерияларнинг фаоллиги деганда, ат­мосфера азотини ўзлаштира олиш хусусияти тушунила­ди. Ушбу бактерияларнинг фақат фаол штаммларигина дуккакли экинларни атмосфера азоти билан таъминлай олади. Дуккакли экин илдиз тизимига вирулентликка эга лекин фаол бўлмаган бактериялар киритилса, тугунаклар ҳосил бўлади, аммо атмосфера азотининг ўзлаштирилиши содир бўлмайди.
Тупроққа киритиладиган нитрагиндаги тугунак бак­териялар вирулентлиги аввалдан мавжуд бўлган бакте­риялар вирулентлигидан юқори бўлсагина ўсимлик илдизига кўп миқдорда киради. Қадимдан суғориладиган, тупроқларда аввалдан дуккакли ёки дуккакли дон экини етиштирилаётган бўлса, нитрагин ишлатишга ҳожат қолмайди. Лекин янгидан дуккакли экин экиладиган пайкалга нитрагин препарата ишлатилмаса, тугунак бактериялар ҳосил бўлмайди.
Нордон тупроқларда тугунак бактериялар ўз фаоллигини жуда тез йўқотади. Ботқоқ, тупроқларда тугунак бактериялар деярли учрамайди (бундай тупроқларда ҳар гал дуккакли экин экиш олдидан нитрагин ишлатиш керак). Нордон тупроқларга оҳак маҳаллий, минерал (фосфорли ва калийли) ва микроўғитлар киритилса, бактерияларнинг вирулентлиги ва фаоллиги ошади. Азотли ўғитлар бактерияларга салбий таъсир кўрсатади.
Тупроқларда тугунак бактериялар сони ва фаоллигини оширишнинг энг самарали ва ишончли усули — нитрагин киритишдир. Саноат усулида ва маҳаллий шароитларда тайёрланадиган нитрагин фарқланади. Заводда тайёрланадиган нитрагиннинг бир шишаси (0,5 кг) бир га майдондаги дуккакли экинларга етади. Айни нитрагиннинг сақланиш муддати — 9 ой. Ҳарорат О—10°С атрофида бўлса, нитрагин узоқ вақт бўзилмасдан сақланади. Препарат зах жойда сақланса, моғорлайди. Моғор замбуруғи нитрагин учун кучли антагонист ҳисобланади. Нитрагинни заҳарли кимёвий моддаларга якин жойда сақлаш асло мумкин эмас, чунки бундай шароитда бактериялар қирилиб кетади.
Нитрагин тупроқда дуккакли экин уруғига аралаштириб, киритилади. Бунинг учун майда уруғларнинг ҳар 10 кг га, йирик уруғларнинг ҳар 20 кг га 500 мл сув сепилади ва текис юзага бир текисда ёйилади. Устига керакли миқдордаги нитрагин сепилади, белкўрак ёрдамида яхшилаб аралаштирилади, қуригандан кейин қопларга жойлаб, далага жўнатилади. Мазкур тадбирлар соя жойда амалга оширилиши керак чунки қуёш нури таъсирида бактериялар нобуд бўлади. Нитрагин эритмасига 25—50 г молибденли (Мо) микроўғит кўшиб эритилса, янада яхши самара беради. Агар уруғларни ҳашаротларга қарши дорилаш даркор бўлса, аввал дориланади, сўнгра нитрагин билан ишланади.
Н итрагинни дуккакли экин экиладиган майдон тупроғи билан аралаштириш мумкин. Пайкалдан 400—500 кг тупроқ олинади, унга нитрагин қушиб аралашти­рилади ва 1 га майдонга бир текисда сочиб чиқилади.
Маҳаллий нитрагин эса бевосита хўжаликнинг ўзида тайёрланади. Бунинг учун кўп йиллик ўсимликларнинг касалликка чалинмаган илдизлари ҳаётининг иккинчи ёки учинчи йилида, бир йиллик ўсимликларники эса ўримдан кейин йиғиб олинади. Илдизлар яхшилаб ювилади, ёйиб 20—25° С ҳароратда соя жойда қуритилади ва майдалаб 1 мм тешикчали элакдан ўтказилади. Шу усулда тайёрланган талқоннинг I г да 8—19 млн дона туганак бактерия бўлади. Маҳаллий нитрагинни 2 йил сақлаш мумкин. 1 га майдондаги дуккакли экинлар учун 100—300 г маҳаллий нитрагин ишлатилади.
Азотобактерин. Азотобактерин — азотобактер (Azotobacter chroococcum ва Azotobaaer agile) тузувчи препаратдир. Азотобактерлар — азотфиксацияловчилар тоифасига кириб, тупроқда эркин яшовчи аэроб бактери­ялардан ҳисобланади.
Улар тугунак бактериялардан фарқ қилиб, илдиз атрофида эркин яшайди. Илдиз ажратмалари ва илдизнинг чириёттан қолдиқлари билан озиқланиб, ўсимликларни азот билан озиқланишини яхшилайди.
Тупроқдаги ва агар-агардаги азотобактерин фарқланади. Тупроқ азотобактерини дон, полиз ва техникавий экинларнинг уруғлари учун 3 кг, картошка учун 6—9 кг/га миқдорида ишлатилади. Уруғлар пол ёки брезентга ёйилади: ҳар 30—40 кг уруғ учун бир л сув олиб, керакли миқдорда азотобактерин билан белкўрак ёрда­мида яхшилаб аралаштирилади. Ишлов берилган ypyғлар 24 соат ичида экилмаса. азотобактерин билан қайтадан ишланади.
Агар-агарли азотобактерин солинган шишага (0,5 л) 100—200 мл сув солиб бир кеча-кундуз давомида чайқатиб турилади ва экиладиган куннинг ўзида 1 га ерга экиладиган дон экинлари учун 1 га ерга экиладиган картошка учун 10 л сувда эритилади ва аралаштирила­ди. Ўсимликларнинг кучатларига ишлов берилганда 1 шиша азотобактерин 20 л сувда эритилиб, унга кўчатларнинг илдизлари ботириб олинади.
Азотобактерин ҳам худди нитрагиндай қуруқ жойда, анча салкин ҳароратларда, кимёвий моддалардан узоқроқда сақланиши керак Сақлаш муддати — 3 ой.
Фосфобактерин. Фосфобактерин — тупроқдаги фосфорли бирикмаларни минераллаштира оладиган (Вакlerium megatherium phosphaticus) туркумига мансуб бактерияларни тутган препарат. Микроорганизмлар ишлов берилган уруғлар билан тупроқда тушиб, илдизларнинг атрофида яшайди ва органик бирикмалар таркибидаги фосфорни ўсимликлар осон ўзлаштирадиган минерал холатга ўтказиб беради.
Фосфобактерин суюқ ва қуюқ ҳолатда бўлиши мум­кин. Суюқ фосфобактерин шиша идишларда чиқарилади. Бир га майдонга экиш учун мўлжалланган донли экин­лар уруғига 50 мл, пахта, картошка ва қандлавлаги уруғига 100 мл фосфобактерин эритмаси ишлатилади. Препарат бочкада илиқ сув ёрдамида эритилади, ундан 1 л олиб, майда уруғларнинг 50—70, йирик уруғларнинг 100—200 кг билан аралаштирилади ва 20—25 см қалинликда ёйиб қуритилади. Қуруқ ҳолатдаги фосфобактериндан 250 г/га ҳисобида олиб, суюлтирилади. Суюқликнинг 2,5—3,0 л билан 200 кг ypyғ намланади.
Фосфобактеринни органик моддага бой тупроқларга ишлатиш яхши самара беради. Гумус миқдори кам ва шунингдек нордон муҳитли тупроқдарда ундан олинадиган самара анча паст бўлади.
АМБ (автохтон микрофлора Б) — таркибида, озиқ моддаларни ўсимликлар осон ўзлаштирадиган шаклга ўтказиб берадиган фаол бактериялар тутган препаратдир. Препарат муътадил муҳитли торф массасида етиштириладиган, нитрафикацияловчи ва тупроқда эр­кин яшаб азот тўпловчи бактерияларни, шунингдек целлюлоза ва фосфоорганик бирикмаларни емирувчи микроорганизмлар йиғиндисидан иборат. Айни препа­рат ҳисобига экинлар ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошириш мумкин.
Бунинг учун юқорида айтиб ўтилган микроорганизм­лар ва бактериялардан «она препарат» тайёрланади. Экишдан бир ойлар чамаси олдин нордон торф ёки торфли тупроқдан олиб, унинг бир т га бир т оҳактош ёки фосфорит талқони ва бир кг АМБ она препарати қўшилади. Тайёрланган масса белкўрак ёрдамида яхши­лаб аралаштирилади ва хона шароитида уч хафта қолдирилади ва кейин 250—500 кг аралашма, бир га май­донга бир текисда сочиб чиқилади ва изидан чизель ёки тирма юргизилиб, тупроқ билан аралаштирилади. АМБ самарадорлигини ўрганиш борасида илмий-тадқиқот ишлари кам ўтказилган шу боис бу бактериал препарат деҳқончиликда кенг тарқалмаган.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish