Мураккаб ўғитлар, Таркибида икки ёки учта озиқ, элементи тутган мураккаб ўғитлар фарқланади.
Аммофос — NH4H2PO,. Фосфат кислота таркибидаги битта водород урнини NH~4 олишидан ҳосил бўлади, таркибидаги ионлар (аммоний ва фосфат) ўсимликлар томонидан барча тупроқ, типларида осон ўзлаштирила-ди. Балластсиз ўғит, таркибида 11—12 % азот ва 46— 60 % фосфор мавжуд.
Олиниши жуда содаа:
Фосфат кислотани аммиак билан тўйинтириш асосида олинади
NH4H7PO2NH3+H3PO4=(NH4)3HPO4
Диаммофос энг юқори концентрацияли мураккаб ўғитлардан бири бўлиб, таркибида I8 % дан ортиқ азот ва 50% атрофида фосфор тутади. (N;Р2О4—1:2,5),
Аммофос ва диаммофос таркибидаги N:P2O5 нисбатнинг 1:2.5—4 га тенг бўлиши уларни ниҳолларни қўшимча озиқлантириш пайтида қўллаш имконини чеклайди, лекин уруғларни экиш, кўчат ўтқазиш ва кузги шудгор киритиш яхши самара беради.
Полифосфатлар (Нпт2 РпО,п+|) — таркибида кўп сонли PO4 гуруҳ тутган чизикли полимерлардир. Улар ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ўғитлардан таркибидаги фосфат компонентнинг тузилиши билан фарқланади. Полифосфат атоми занжири ва ҳалкасининг шаклланиши учун хизмат қиладиган Р—О—Р боғнинг макроэнергетикавий табиати ўсимликларда кечадиган физикавий — биологик жараёнларга таъсир кўрсатади.
Полифосфатларнинг гидролизланиш қуйидаги тартибда содир бўлади:
2НРО3+Н2О=Н4Р2О7 ; Н4Р2О;+Н2О=2Н3РО4 ва ҳ. қ
Ҳарорат 7—12 даража бўлганда гидролиз секин кечади, 12—15 даражада кучаяди, энг маъкул ҳарорат 30—35°С дир.
Истиқболли мураккаб ўғитлар жумласига аммоний полифосфатни (15 % азот, 60 % Р2О, тутади) киритиш мумкин. Бу ўғит Ўрта Осиёнинг серкарбонат тупроқларида қўлланилганда юқори иқтисодий самара беради.
мужассам бўлади ва у сульфатли нитрофоска деб юритилади.
Юқоридаги жараёнда пульпа (кальцийли селитранинг кальций фосфатлар билан аралашмаси) га аммиак ва фосфат кислота қўшилса, кальций нитрат кальцийнинг бир ва икки алмашган фосфатларига, аммиакли селитра ҳамда аммофосга айланади.
3H2O+2Ca(NO)2+4H3PO4+5NH3==4NH4NO3+CaHPO4- 2H2O+Ca(H2PO4)2H2O+NH4H2PO4
Қўшимча равишда KCI киритилганда юқоридаги моддалар таркибига NH4CI ва KNO3 қўшилади. Бу ўғит— нитрофоскадир. Нитрофосфатларнинг доналари 3— 4 мм катталикда бўлади ва уларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади
Нитроаммофос — моноаммоний фосфат асосида олинадиган мураккаб аралаш ўғит. Таркибига калий киритилса, нитроаммофоска дейилади.
Айтилганлардан ташқари карбоаммофоска (20% азот, 20 % фосфор, 20% калий), мочевина фосфат CO(NH2)2* (NH4)2HPO4 (27 % азот, 27 % Рр5) ва фосфамид деб номланадиган ўғитлар ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |