«tuproqshunoslik va agrokimyo»


Мавзу – 6. Донли экинларни ўғитлаш



Download 18,39 Mb.
bet78/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Мавзу – 6. Донли экинларни ўғитлаш.
Режа

  1. Донли экинларни аҳамияти, хусусияти ва ривожланиши.

  2. Донли экинларнинг ўғитлашни ўзига хос томонлари. Кузги буғдойни озиқланиши ва уни ўғитлаш асослари.

  3. Кузги жавдар ва арпани озиқланиши, уларни ўғитлаш тизими.

4.Дуккакли дон экинларининг биологик хусусиятлари ва озиқланиш асослари ва ўғитлаш
Адабиётлар:
3, 4, 6 ,10, 11,14, 15, 24,26
Мавзуни ўрганишда фойдаланиладиган таянч иборалар.
Донли экинларни хусусияти, уларни озиқланиш асослари, турли ривожланиш даврларида озиқ моддаларга бўлган талаби ва уларни ўзлаштириши, ўғитлашнинг ўзига хос томонлари. Тупроқунумдорлигига бўлган талаби, озиқланишда тупроқэритмасининг муҳити, тупроқдан озиқ элементларини ўзлаштириб кетиши. Донли экинларни қишлашгача ва қишдан чиққандан кейинги даврларда озиқланиш асослари, бунда ўтмишдош экин ва тупроқ унумдорлигини аҳамияти.
Донли экинларни баҳорда озиқлантириш асослари: қўлланиладиган ўғитмеъёри, тури, шакллари ва қўллаш усуллари. Ўғитлар меъёрини белгилашда кузги экинлардан олинадиган ҳосил даражаси, алмашлаб эқиладиган экин, тупроқ-иқлим шароитлари. Суғориладиган шароитда қўлланиладиган ўғитлар меъёри, уни нав хусусияти билан боғлиқлиги. Илдиздан ташқари озиқлантириш ва унинг моҳияти, ўғитларни қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги: ҳисобга олинадиган кўрсаткичлар.
1. Донли экинлар – улардан дон олиш учун етиштирилиб, инсонлар учун зарур бўлган нон маҳсулотлари тайёрланади. Унинг сомони ва бошқа қолдиқлари чорва моллари учун ем-хашак ҳисобланади.
Республикамизда 1,23 млн гектар майдонган ғалла дон экинлари экилиб дехқончилик қилинади. Ҳосилдорлик суғориладиган шароитларда 44-65 ц/га, Тошкент, Жизза, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 700 минг гектарга яқин лалми ҳайдаладиган майдон бўлиб, ўртача ҳосилдорлиги 8-23 ц/га ни ташкил этади.
Донли экинларни таркибини асосини азотсиз бирикмалар, яъни 2/3 қисми крахмал ва кам миқдорда эрийдиган қанд моддалари ташкил этади. Азотли бирикмалардан дон экинлари учун энг муҳими бу оқсилдир. Жанубий районларда етиштирилган қаттиқ буғдой таркибидаги оқсил миқдори 24 фоизгача етади. Оқсиллардан энг муҳими – бу сувда эримайдиган глютенин ва глиадин бўлиб, улар клейковинани асосини ташкил этади. Бу нон маҳсулотлари тайёрлашда жуда муҳимдир.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни асосий тармоғи – бу дон етиштириш ва халқимизни дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Дон ишлаб чиқаришни кўпайтириш – бу қишлоқ хўжалигини барча тармоқларини ривожланишини таъминлайди. Дон етиштиришни ортиши билан инсонларни яшаш тарзи ва бу маҳсулотга бўлган талаби қондирилади. Шунинг учун ҳам мустақил Республикамиз Президенти И.А.Каримов ўзининг бир қатор асарларида ўзбекистон ўзини-ўзи дон билан таъминлаши жуда муҳим масала эканлигини кўрсатиб ўтган.
Бунинг учун донли экинлар ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашда, барча агротехник ишлар билан бир қаторда ушбу экинларни ўғитлаш тизимини яхши йўлга қўйиши зарур.
Донли экинлар учун умумий бўлган хусусиятлардан бири, бу уларнинг илдиз тизимининг попуксимонлиги бўлиб, у ён-атрофга 80-150 см кенгликда ва 150-200 см чуқурликда жойлашади.
Донли экинлар бир-бирига биологик жиҳатдан ўхшаш бўлсада кузги дон экини ўзининг ўсув даври узоқлиги билан яъни, озиқ моддаларни узоқ вақт ўзлаштирилиши билан ажралиб туради. Чунки, кузнинг бошланишидан кейинги йилнинг май-июн ойларигача давом этади. Кузги дон экинлари тўла қишки ва бахорги тупроқ намлигидан фойдаланилади. Кузги жавдар ва буғдой бошқа дон экинларига нисбатан биологик жиҳатдан озиқ моддаларга – ўғитларга талабчандир. Кузги дон экинлари кузда кўп миқдорда фосфорли ва калийли ўғитга талаби ошади. Кучли тўпланиш даражаси ва илдиз тизимини ҳосил қилиб ўсимликда углеводларни тўплаб совуққа чидамлигини оширади. Тупроқ, ҳаво исиши билан ўсимликнинг азотга бўлган талаби оша боради. Кузда ортиқча берилган азот ўсимликни совуққа чидамлигини пасайтиради. Кўп ҳолатда қишки-баҳорги даврда ўсимлик совуқдан зарарланишига ҳосили пасайишига олиб келади. Кузги буғдой, арпа жавдарга нисбатан совуққа чидамли ҳисобланади. Кузги жавдар тупроқ ва ўғит таркибидан фосфаридларни, калий озиқасини кучли истеъмол қилади. Кам унумдор тупроқда ҳам ўса олади. Бу экин учун енгил қумоқ, қумлоқ механиқ таркибли тупроқларга экиш яхши натижа беради.
Донли экинларни ўғитлаш тизимини тузишда уларниинг ривожланиш даврларини ва ҳар бир даврда ўсимликни озиқ моддаларга бўлган талабини билиш жуда муҳим ҳисобланади. Донли экинларда қўйидаги ривожланиш даврларини фарқлаш мумкин:

  1. Уруғни униб чиқиши ва майса ҳосил бўлиш даври;

  2. Илдиз отиши ва ўсимликни шаклланиш даври;

  3. Найча ҳосил қилиш даври;

  4. Бошоқланиш даври;

  5. Гуллаш даври;

  6. Донни шаклланиши ва пишиши (сут, мум ва тўлиқ).

Ўсимликни ривожланиш даврларини билган ҳолда унинг бутун ўсув даврида озиқ моддаларга бўлган талабини қондириш имконияти пайдо бўлади.
2. Донли экинлар 2 гуруҳга – кузги ва баҳорги донли экинларга ажратилади. Кузги донли экинлар (буғдой, жавдар, арпа). Ушбу экинларга хос хусусиятлардан бири, - бу улар қишлаб кейинги йилда ҳосил беради.
Кузги донли экинлар умуман юқори ҳосилдорликка эга ва ўғитларга жуда талабчандир.
Кузги буғдой тупроқ унумдорлигига жуда талабчан бўлиб, тупроқ эритмасини ph муҳити нейтралга яқин ва нейтрал бўлганда яхши ривожланиб юқори ҳосил беради. Ўтмишдаш экинга жуда талабчан. Паст ҳароратга чидамсиз. Тупроқдаги қийин эрийдиган бирикмаларни кам ўзлаштиради. Кузги буғдой 10 ц дон ва шунга мос келадиган сомон билан ўртача 35 кг азот, 12 кг фосфор ва 26 кг калийни ўзлаштириб кетади ёки 25 ц дон ва 60 ц сомон шакллантириши учун 105 кг азот, 35 кг фосфор ва 70 кг калий сарфлайди.
Кузги буғдой тўпланиши давригача озиқ моддаларини унчалик кўп талаб қилмайди, лекин уларнинг, айниқса фосфорнинг танқислигига жуда сезгир. Найчалашдан бошоқ тортишгача ўтадиган даврда ва гуллаш олдидан озиқ моддаларни кўп миқдорда талаб қилади (жадвал). Уруғ униб чиққандан токи ниҳоллар қишлашга киргунча энг масъулиятли давр ҳисобланиб, бу даврда тупроқда етарли миқдорда озиқ моддалар бўлишини тақоза этади.
жадвал - 14

Кузги буғдойни озиқ моддаларга талаби, фоиз


(энг юқори талабга нисбатан фоиз)


Ўсув даври

Азот

Фосфор

Калий

Кузда ва эрта баҳорда

47

30

48

Бошоқланиш

71

68

88

Гуллаш

97

100

100

Сут пишиш

98

97

96

Тўлиқ пишиш

100

93

100


Кузги буғдойни яхши ўсиб ривожланиши, қишлаши учун кузда фосфорли-калийли ўғитларни кўпроқ, азотли ўғитларни эса камроқ қўллаш керак. Кузги буғдойни асосий ўғитлаш кўп жиҳатдан ўтмишдош экин турига, ўғитмеъёри ва тупроқунумдорлигига боғлиқ. Ушбу экин эрта баҳордан жадал ўса бошлайди. Шу боис уларнинг азотли ўғитларга бўлган талаби бу даврда кучаяди, маълумки, эрта баҳорда тупроқда азотнинг минерал шаклдаги бирикмалари жуда кам бўлади, чунки кузги-кишки даврларда тупроқҳарорати паст бўлганлиги сабабли аммонификация ва нитрификация жараёнлари суст кетади, мавжуд нитратлар ювилиб ва денитрификацияланиб кетганлиги сабабли ўсимлик илдизлари ўсган қатламда деярли қолмайди. Фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантиришнинг самараси уларни кузги шудгор остига қўллагандагига нисбатан жуда кам бўлади.
Кузги буғдой маҳаллий ўғитларга жуда талабчан бўлиб, ҳар бир гектар ҳисобига 20 т гўнг қўлланилганда олинадиган қўшимча дон ҳосили 3-6 центнерни ташкил этади.
Минерал ўғитларни кузги буғдой ҳосилига таъсири кўпинча тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Фосфорли ва калийли ўғитларни шудгор остига ёки тасма усулида ўғитлашга мослаштирилган СЗ-3,6 ва СЗС-2,1 сеялкалари билан қўллаш керак. Фақат кам миқдордаги фосфорни (10-15 кг) қатор ораларига бериш учун сақлаб қолиш керак. Фосфор ва калий ўғитларини тўғри миқдорини танлаш, ўсимликда кўплаб қанд моддаларини тўплашни таъминлайди, бу эса ўсимликни совуққа чидамлигини ошириб, уларни ётиб қолишдан сақлайди.
Азотли ўғитлар самародорлиги тупроқунумдорлиги паст бўлган ерларда юқори бўлади. Асосий ўғитлашда азотли ўғитлар плуг остига, култиваторлар билан берилади. Кузда берилган ортиқча миқдордаги азот ўсимликда қанд моддалари тўпланишини камайтириб юборади ва ўсимлик қишдан яхши чикмайди. Аксинча, азот етишмаслиги ҳам ўсимликка салий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам кузги буғдойни экишдан олдин тавсия этилган азот миқдорини 1/3 қисми берилиши керак. Лекин, бунда ҳар бир гектар ҳисобига бериладиган азот миқдори 60-70 кг дан ошиб кетамаслиги керак.
Азотли ўғитлар меъёрини белгилашда режалаштирилган ҳосил миқдорини, ўсимликда кузда тўпланадиган азот миқдорини, ўтмишдош экин турини ва уни ўғитланганлигини билиш зарур.
Қатор ораларига ўғит бериш – бу муҳим агрокимёвий тадбир бўлиб, бунда асосий рол фосфор, камроқ азотга таълуқли, калийнинг таъсири сезилмайди. Ҳатор ораларига бериладиган озиқ элемент миқдори N10Р10 комплекс ўғитҳолида берилади. Бу даврда юқори меъёрда азот ва калий қўлланилса уруғларни униб чиқиши камайиб кетади (тузлар концентрацияси ошиб кетиши натижасида).
Турли тупроқ-иқлим шароитида кузги буғдойни эрта баҳорда азотли озиқлантириш юқори самара бериши аниқланган. Фосфор ва калий самарасиз ҳисобланади. Азотли озиқлантириш самарадорлиги шимолдан жанубга қараб камайиб боради. Умуман, кузги буғдойни баҳорда 30 кг/га азот билан озиқлантириш, ўртача 3-5 ц/га қўшимча ҳосил олишни таъминлайди.
Кузги донли экинларни озиқлантиришда NH4NO3, СO(NH2)2, (NH4)2SO4, ишлатилади. Энг самаралиси NH4NO3.
Кузги буғдойни ҳар хил навлари озиқ элементларига турлича талабчан бўлади. Бу унинг ҳосилдорлигига ва пояларини ётиб қолишга чидамлигига боғлиқ. Юқори ҳосилли навлар озиқ моддага кўплаб талабчан бўлади.
Ўғитларни қўллашни тўғри тизимини жорий этиш, нафақат кузги буғдой ҳосилдорлигини оширади, балким уни сифатини ҳам яхшилайди.
Дон сифатига ўсимликни гуллаш ёки сут пишиш даврларида илдиздан ташқари азотли озиқлантириш яхши самара беради. Бунда ҳосилдорлик сезиларли ошмайди, лекин дон таркибидаги оқсил 0,5-2,0 фоизга ортади. Илдиздан ташқари озиқлантиришда мочевинани қўллаш яхши самара беради. Бу вақтда илдиздан ташқари сепиладиган эритма концентрацияси 20-30 ёки 40-фоизли бўлиши керак.
Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларда кузги буғдой етиштириш, ерлар шудгорлангандан кейин нам тўпловчи суғориш билан бошланади. Ушбу агротехник жараён таъсирида ҳосилдорлик 1,5-2 марта ортади. Кейинги ривожланиш даврларида 2-3 марта суғориш ўтказилади.
Суғорилиб кузги буғдой эқиладиган ерларда гектарига 15-20 т. Гўнг ўтмишдош экин остига берилади. Фосфорли ва калийли ўғитлар ҳам кузги шудгорлашдан олдин берилади. Фосфорли ўғитларни кам миқдори 10-15 кг/га қатор ораларига бериш учун олиб колинади. Азотли ўғитларни 1/3 миқдори экишдан олдин, асосий қисми баҳорги озиқлантиришда, фақат 30-40 килограмми илдиздан ташқари озиқлантиришда берилади.
Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган шароитларда кузги буғдойга қўлланиладиган ўғитларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. Карбонатли тупроқларда азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни ўртача меъёрда қўллаш гектаридан 4-7,0 центнергача қўшимча ҳосил етиштиришни таъминлайди. Бундай ерларда қўлланиладиган ҳар бир кг npk ҳисобига 7-8 кг дон етиштирилади. Суғориладиган шароитларда донли экинлардан юқори ҳосил етиштиришда биринчи ўринда азот, ундан кейин фосфор туради. Кузги буғдойнинг турли навларига минерал ўғитлар турлича таъсир қилади Муқобил ўғит меъёри берилганда буғдойнинг барг юзаси,ва ҳосилдорлик турлича бўлади.


15- жадвал
-Минерал ўғит меъёрларини кузги буғдой ҳосилдорлиги ва барг юзасига таъсири, ц\га , м2 (Ж..Б.Худойқулов маълумоти ,ТДАУ)

Н А В

Ўғитлаш меъёри

Б А Р Г Ю З А С И

Ҳосилдорлик,ц\га

кг\га

1та ўсимликдаги ,см2

1 м2 даги ,м2

1га даги, м 2\га

Санзар -8

N 50P 50К25

305,1

5,38

53,7

56,5

N 50P 50К25

300,0

5,54

55,4

59,0

N 100P 75К50

368,5

6,22

62,2

63,1

Авесто

N 50P 50К25

335,0

5,31

53,1

57,1

N 50P 50К25

344,1

5,83

58,3

60,5

N 100P 75К50

355,5

6,11

61,1

65,3

Турон

N 50P 50К25

370,5

6,.15

61,5

65,9

N 50P 50К25

402,5

7,09

70,9

72,8

N 100P 75К50

375,4

6,80

68,0

70,1


Кузги буғдой экинига бериладиган ўгит меъёрлари турли усулларда берилганда олинадиган ҳосилдорлик турлича бўлади.
Суғориладиган тупроқларда донли экинларнинг калийга бўлган талаби, асосан тупроқдаги калий заҳираси ҳисобига қондирилади. Лекин, кузги буғдойдан имкон қадар юқори ҳосил етиштириш учун азот ва фосфор билан бир қаторда калийли ўғитларни қўллашга ҳам эҳтиёж сезилади.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институт олимлари Н.Ҳалилов ва П.Бобомирзаевлар суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида турли азотли ўғит меъёрларининг қаттиқ буғдой технологик кўрсаткичларига таъсири ўрганилмоқда.


жадвал-17
Қаттиқ буғдой дон ҳосили ва сифатига азотли ўғит меъёрларининг таъсири
(Истиқлол нави, 2004-2005 йил маълумоти)



Вариантлар

Дон ҳосили, га/ц

1000 та дон вазни

Шишасимонлиги, %

Натура оғирлиги г/л

Дондаги оқсил миқдори, %

1 гектардан оқсил чиқиши, га/ц

Дондаги клейка-вина миқдори, %

Бир гектардан клей-кавина чикиши га/ц

1

P90K фон назорат

35

45

73

290

13,5

4,72

27

9,45

2.

Фон+N60

40,9

45,3

80

792

14,1

5,76

29

17,86

3

Фон+N90

44,3

44,1

82

789

14,5

6,42

20

13,29

4

Фон+N120

50,1

43,0

84

786

14,9

7,46

31

15,53

5

Фон+N150

55,2

42,3

85

783

15,4

80,0

31

17,66

6

St Фон+N180

59,5

42,0

88

780

15,8

9,40

33

19,63

7

Фон+N210

60,2

41,5

89

779

16,2

9,75

34

20,46

8

Фон+N240

58

41,1

90

777

16,2

9,33

34

19,72


3. Бошқа кузги донли экинлар қатори кузги жавдар ва арпани ҳам илдиз тизими попуксимондир. Жавдар асосан кузда барча пояларини ҳосил қилса, арпада эса кузда ва баҳорда поялар тўлиқ шаклланиб бўлади. Кузги жавдар ва арпа тупроқунумдорлигига жуда талабчан эмас. Ушбу экинларни механикавий таркиби енгил тупроқларда, ҳатто ph муҳити бирмунча нордон бўлган шароитдаги тупроқларда ҳам етиштириш мумкин.
Кузги жавдар 10 ц ҳосили ва шунга мос келадиган сомони билан ўртача 31 кг азот, 14 кг фосфор ва 26 кг калийни, арпа эса 29 кг азот, 13 кг фосфор ва 25 кг калийни ўзлаштириб кетади.


жадвал - 18
Кузги жавдар томонидан озиқ моддаларни ўзлаштириш динамикаси
(энг кўп ўзлаштириладиган миқдорга нисбатан фоиз)

Ўсув даври


Кузги жавдар

Арпа

Азот

Фосфор

Калий

Азот

Фосфор

Калий

Бошоқлаш

76

58

82

71

56

73

Гуллаш

93

78

99

96

74

100

Мум пишиш

100

100

100

100

100

64

Кузги жавдар ва арпанинг яхши ўсиб ривожланиши ва қишловни яхши ўтказиши учун кузда уларга фосфор-калийли ўғитларни кўпроқ, азотли ўғитларни эса камроқ қўллаш зарур. Ушбу экинларни кузда фосфор ва калий ўғити билан қондириб озиқлантириш ўсимликларнинг яхши тўплашига ва бакувват илдиз отишига, кўп миқдорда углеводлар (шакар) тўплашига ҳамда қишга чидамлигини оширишга шароит яратади. Кузда азотли ўғитларни кўп миқдорда қўллаш ўсимликларнинг қишлаш шароитини ёмонлаштиради.


Кузги жавдар ва арпани асосий ўғитлаш кўп жиҳатдан ўтмишдош экин ҳарактерига, ўғитланишига ва тупроқунумдорлигига боғлиқ бўлади. Ушбу экинлардан юқори ҳосил етиштиришда баҳорда уларни азотли ўғитлар билан озиқлантиришнинг аҳамияти бениҳоя катта.
Баҳорда кузги жавдар ва арпа барвақт ўса бошлайди ва азотли ўғитга талаби кўпроқ ортади. Бу вақтда тупроқда азотнинг минерал бирикмалари жуда кам бўлади, чунки куз-қиш ойларида ҳароратнинг паст бўлганлиги туфайли тупроққа азотни ўтиш жараёни суст боради, мавжуд нитратлар эса ювилиб ва денитрификацияланиб кетгани учун илдиз озиқланадиган қатламда қолмайди.
Ўсимликларнинг дастлабки ўсув даврида уларни озиқ моддалар билан таълиминланишини яхшилаш мақсадида асосий ўғитга оз миқдорда фосфор (гектарига 10-15 кг Р2О5 ҳисобида) ёки азот-фосфорли мураккаб ўғитқўшиш керак. Азот-фосфорли мураккаб ўғитқўшиш экишга қадар ўғитланмаган кузги жавдар ва арпа учун айниқса муҳимдир.
Кузги жавдар ва арпа эқиладиган бўз тупроқларда NPKни ўртача меъёрда қўллаш гектаридан 4-6,5 ц гача қўшимча дон ҳосили олишни таъминлайди. Намгарчилик етарли бўлган ҳудудларда ва суғориб деҳқончилик қилинадиган районларда ушбу экинларга солинган ўғитларнинг самарадорлиги айниқса юқори бўлади. 1 кг солинган npk ҳисобига 7-10 кг дон олинади.
Кузги донли экинлар учун ўғитлаш меъёрини белгилашда кузги экинлардан олинадиган ҳосил даражаси, алмашлаб эқиладиган экин, тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади. Суғориладиган ерларда қўлланиладиган минерал ўғитлар меъёри бир мунча оширилади.
Тупроғи тез қурийдиган шароитларда 50% азотли ўғит биринчи озиқлантиришда селялка ўғитлагич ёрдамида тупроқ қатламига берилади. Қолган 50% эса нам тупроққа найчалаш фазасига бериш керак. Буғдой дони таркибидаги оқсил ва бошқа технологик ҳусусиятлари яхшиланиши учун илдиздан ташқари озиқлантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун 30 % ли азот эритмаси учун 1 гектарга 60 кг карбомит ва 150 литр сув олинади. Кейин 150 – 300 гр намлатгич аралаштириб сепилади. Ишлов беришда кечқурун ёки ҳаво булутли бўлганда ёмғир ёғмаётганда ҳаво ҳарорати 200С бўлганда қўлланилади. Бундан ташқари илдиздан ташқари озиқлантиришга молибдат аммоний – 6600 гр, магний сульфат – 220 гр, барат кислотаси – 110 гр, мис купароси – 330 гр бир гектарга азотли ўғит ёки гербицит билан қўллаш яхши натижа беради.
1.Дуккакли дон экинларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти унинг уруғидаги ва вигетатив органларидаги оқсилнинг атмосфера азоти эвазига тўпланишидир. Уларнинг илдизларидаги туганак бактериялар ҳаводаги азотни ўзлаштириб тупроқни азот билан бойитади. Ушбу экинларнинг бундай ҳусусияти барча экинлар учун яхши йўлдош экин бўла олишини кўрсатади. У ўзидан кейинги экинга 2-3 йилгача ижобий таъсир кўрсатади.
Айрим дуккакли экинлар тупроқдаги қийин ўзлаштириладиган формадаги минерал моддаларни ҳам ўзлаштира олади. Ўзи қуриб қолиб таркибидаги анашу моддаларни осон ўзлаштириладиган ҳолатга айлантиради. Шу тариқа дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади.
Дуккакли дон экинлари ортиқча намлик, ер ости суви яқин ва енгил қумоқ ерлардан бошқа барча ерларда яхши ўсади. Қумоқ тупроқларда фосфорли ва калийли ўғитларнинг етарлича бўлган шароитида ем-ҳашак учун ишлатиладиган кўк нўхат ўса олади.
Айрим дуккаклилар тупроқда азотни кўп бўлишини талаб қилади. Соя гўнг солинмаган ерларда ҳам камроқ бўлсада, ҳосил беради. Кўк нўхатга эса азотли ўғит берилса, вегетация даври чўзилиб, кўп миқдорда кўк масса тўплайди.
Дуккакли экинларга айниқса, улар биринчи марта экилаётган ерларга нетрагенни қўллаш яхши натижа беради. Дуккакли дон экинлари ердан кўп миқдорда калцийни ўзлаштиради ва тупроқни нейтрал реакциясини ёқтиради. Улар микроэлементлар таъсирида жуда яхши ўсади. Айниқса, молиптин уруғини кўпайтиради ва оқсил миқдорини оширади. Микроэлементлар таъсирида дон ҳосили 5 ц/га ошиши мумкин.

2.КЎК НЎХАТ (ГОРОХ) НИ ОЗИҚЛАНТИРИШ.

Кўк нўхат енгил қумоқ, шўр ва бобқоқ тупрокларда яхши ўсмайди. У ўртача қумоқ механиқ таркиби унчалик оғир бўлмаган ва таркибида фосфор ва калий етарлича бўлган ерларда яхши ўсади. Айниқса, кислотали тупроқлар кўк нўхат учун умуман яроқсиз ҳисобланади. Горохо учун нейтрал ва кучсиз ишқорли (рН 0,6-7,0) ерлар яхши ерлар ҳисобланади. Бундай ерларда туганак бактериялар яхши ривожланиб азот тўплашни яхшилайди.


Кўк нўхат (горох) барча экинлар учун яхши йўлдош экин бўлиб, тупроқда 30 кг/га атрофида азот тўплайди.
Агар кўк нўхатнинг ҳар гектаридан 30 ц/га ҳосил олинса, 90 кг азот, 30 кг фосфор ва 70 кг калийни ўзлаштиради. У ўзининг дастлабки ривожланиш фазаларида озиқ моддаларни кўп ўзлаштиради. Гуллаш даври туганакда калий 60-100%, фосфор 30-65% ўзлаштиради. Кўк нўхат асосан фосфорли ва калийли ўғитларни ўзлаштириб, азот ўзлаштирувчи бактерияларнинг фаолиятини яхшилайди.
Агар кўк нўхат форсфорли ўғитлар билан яхши озиқлантирилса, уларнинг донининг пишиши тезлашади. Кўк нўхатга дарахтларнинг кулини солиш ҳам яхши натижа беради. Калийли тузлар ҳам кўк нўхатга ижобий таъсир этади. Кўк нўхатнинг тупроқда азот тўплаши билан бирга уларнинг илдизида туганак бактериялар яхши ривожлунгача 10-20 кг/га ҳисобида азотли ўғит берилса самарабордиги юқори бўлади. Агар гўнг берилса ўсиши жуда тезлашиб кўк массаси ошади ва пишиши кечикади. Шунинг учун гўнгни кўк нўхатдан олдин экилган экинга берилса яхши самара беради. Шу билан бир қаторда тупроқда чиринди миқдори кам бўлса, гўнг ва минерал ўғитлар аралаштирилиб тўғридан тўғри унинг ўзига берилганда ҳам самараси юқори бўлади.
Кўк нўхатни уруғи нитрагин билан ёки 50-100 гр молебден тузини 2 литр сувда эритилиб кўк нўхатни уруғи ишланиб экилса, ҳосилдорлиги ошади.


3.НЎХАТНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ.

Нўхат қадим замонлардан биён қурғоқчилик зоналарида ва айниқса, тоғ ва тоғ олди лалмикор ерларда яхши ўсади. Бу тупроқ унумдорлигига жуда талабчан бўлиб, унумдор ерларда мўл ҳосил беради. Лекин шўрланган ерларни ёқтирмайди. Нўхат эқиладиган ерлар гўнг билан тўйинтирилиши керак.


Алмашлаб экишда нўхат учун кузги дон экинлари яхши йўлдош экин ҳисобланади.
Нўхат учун ер камида 25-30 см чуқур ҳайдалиши керак. У фосфорли ўғитларни яхши ўзлаштирганда мўл ҳосил беради. Енгил тупроқларда нўхат экилса албатта органик ўғитлар билан озиқлантирилиши керак.
Нўхат яхши ўғитланганда яланг –тепалик ерларда 4-6 ц/га тоғ этакларида 6-8 ц/га ва тоғли зоналарга 10-12 ц/га ҳосил беради. Нўхат ҳаводаги азотни ўзлаштиришига қарамасдан у ўсув даврида азотни кўп талаб қилади. Шунинг учун унинг нўхат эқиладиган далаларга ҳайдаш олдидан ёки экиш олдидан тупроқни ишлаш вақтида гектарига 45 кг соф азот ҳисобидан амиякли селитра солиш тавсия қилинади.


4.ЛОВИЯНИНГ ОЗИҚЛАНИШИ.

Яхши озиқтирилганда ловиянинг ҳар гектаридан 40 ц/га ча ҳосил олиш мумкин.


Ловия ер ости сувлари юза, оғир лой тупроқларда ёмон ўсади. Айниқса, шўрланган, ерлар ловия учун яроқсиз ерлар ҳисобланиб тупроқ эритмаси РН-6-7,5 бўлганда яхши ўсади.
Ловия деярли барча экинлар учун яхши йўлдош экин ҳисобланиб, гўнг билан яхши озиқлантирилганда ҳосилдорлиги икки ҳисса ошади. Ловиянинг озиқ моддаларини истеъмол қилиши жуда қисқа муддатларда давом этади. Яъни, кўкариб чиқган сўнг гуллаш тамом бўлгунча 50-60 кун мобайнида фосфор, калий ва калцийнинг 90-95 %ўзлаштиради. Фосфорли ва калийли ўғитлар айниқса калийли ўғитларнинг калий сулфат формаси ловия учун жуда фойдалидир.


5.МОШНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ.

Мош ғалладан сўнг такрорий экин сифатида ёзнинг иккинчи ярмида экилса гектаридан ўрта ҳисобда 8-12 ц гача ҳосил олиш мумкин. Кенг қаторлаб, пилла қуртининг найжаси билан 1:3 нисбатда (бир ҳисса мош уруғи, уч ҳисса пилла қуртининг найжаси) экилганда ҳосилдорлик янада ошади.


Мошнинг ҳосил элементлари пайдо бўлаётганда фосфорли ўғитлар билан озиқлантирилиши яхши натижа беради.


6.СОЯНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ.

Соя тупроқ унумдорлигига жуда ҳам талабчан ўсимлик. У шўрланган, ботқоқ ва кислотали тупроқлардан бошқа барча ерларда яхши ўсади. Тупроқ эритмасининг РН кўрсаткичи 6,5-7 бўлганда соя учун оптимал шароит ҳисобланади.


Соя алмашлаб экишда яхши ўғитланган ғалла экинидан сўнг жойлаштириш керак. Соядан кейин экилган ғалла, қанд лавлаги, шоли, зиғир ва бошқа экинларнинг ҳосили ошади.
Маълумотларга қараганда соядан 20 ц/га дон ва унда мувофиқ равишда вегитатив масса олинганда ҳар гектар ердан 142 кг азот, 23 кг фосфор ва 35 кг калий ўзлаштирилган. Шунинг учун ҳам соя органик ва минерал ўғитлар билан яхши озиқлантирилган ерларга экилиши керак.
Соя учун фосфорли ва калийли ўғитларнинг юқори меъёри яхши таъсир этади. Айниқса фосфорли ўғитлар соя ҳосилдорлигини ошириши билан бирга уруғидаги ёғ миқдорини ҳам оширади. Фосфорли ўғитлар соя илдизидаги туганак бактерияларнинг фаолиятини яхшилаш эвазига атмосфера азотини ўзлаштирилишини яхшилайди. Сояни яхши озиқлантириш эвазига ундан 40 ц/га ча ҳосил олиш мумкин.
Агар соя уруғини экиш олдидан нитраген билан ишлов берилса яхши натижа беради. Бу усул нафақат сояни балки ўзидан кейин экилган арпани ҳосилини ҳам оширади.
Шундай қилиб дуккакли дон экилари унумдор ерларга экилиб яхши озиқлантирилганда нафақат мўл ва оқсилга бой ҳосил беради, балки ўзидан кейин ерни унумдорлигини оширади.


Назорат учун саволлар:


  1. Кузги донли экинларнинг ўзига хос биологик хусусиятлари нималардан иборат?

  2. Кузги донли экинларни тупроқхусусиятларига талаби қандай?

  3. Азотли ўғитларни қўллаш муддатлари ва усуллари тўғрисида тушунчангиз?

  4. Кузги донли экинлар учун маҳаллий, фосфорли ва калийли ўғитларни қўллаш ва уларнинг самарадорлиги қандай?

  5. Кузги донли экинларни озиқлантириш асослари нималардан иборат?

  6. Озиқлантиришни дон сифатига таъсири қандай?

7.Дуккакли дон экинларини халқ хўжалигидаги аҳамияти .


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish