«tuproqshunoslik va agrokimyo»


Мавзу -14. Мевали дарахтлар, ток ва тутни ўғитлаш



Download 18,39 Mb.
bet82/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Мавзу -14. Мевали дарахтлар, ток ва тутни ўғитлаш.
Мазу режаси:

  1. Мевали дарахтларни озиқланиш асослари.

  2. Мевали дарахтлари ўғитлаш тизими, мевали дарахт кўчатларини ўғитлаш.

  3. Ёш ва ҳосилга кирган мевали дарахтларни озиқлантириш.

  4. Ток ва тутни ўғитлаш тизими.

Адабиётлар:
3, 4, 5, 6 ,8,12, 14, 15,22, 24, 25,26
Мавзуни ўрганишда фойдаланиладиган таянч иборалар.

Ҳаётининг давомийлиги, ер усти илдиз тизимининг ривожланиши, данагидан ва уруғидан кўпаядиган мевали дарахтлар илдиз тизимидаги фарқлар; озиқ моддаларни ҳаётининг турли даврларида турлича ўзлаштириши, боғ яратиш учун кўчат етиштириш, тупроқларни маданийлаштириш, мевали дарахт уруғи эқиладиган ерларни ўғитлаш, ёш ниҳолларни ўғитлаш, иккинчи йилда озиқлантириш, етилган ниҳолларни кўчат қилиб ўтказишда озиқлантириш, кўчат учун ковланадиган хандакларни ҳажми, унинг ҳар бирига солинадиган ўғит меъёри, ёш ва ҳосилга кирган мевали дарахтларни озиқлантириш, мевали дарахтларга берадиган ўғит меъёрларининг уларнинг ёшига боғлиқлиги, ёш мевали дарахтларни ораларига эқиладиган экинларни ўғитлаш, турли ёшдаги мевали дарахтлар учун тавсия этилган ўғитлар меъёри.
Токзор барпо этиладиган ерларни ўғитлаш, хлорсиз ўғитлар ва уларни қўллаш, ҳосилга кирган токзорларни ўғитлаш ва уларни озиқлантириш, органик ўғитларни қўллаш меъёри ва муддати. Тутзор барпо қилинадиган ерлар тупроғини ўғитлаш ва кўчат етиштириш. Етилган кўчатлар кўчириб ўтказиладиган ерларни ўғитлаш, ҳаётининг иккинчи йилдан бошлаб ўғитлаш, ўғитмеъёрини белгилашда агрокимёвий ҳаританома ва режалаштирилган ҳосил кўрсаткичларидан фойдаланиш керак.
1. Мевали дарахтлар ҳаётининг давомийлиги, ер устки ва илдиз тизимининг тез ривожланиши билан бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан фарқ қилади. Уруғи ва данагидан кўпаядиган мевали дарахтлар илдиз тизимининг ривожланиши бўйича бир-биридан кескин фарқланади. Масалан, олча, гилос, олхўри каби данакли мевали дарахтларнинг илдизи уруғли мевалиларникига нисбатан кучсиз ривожланади.
Мевали дарахтларнинг илдиз тизимини тарқалиш диаметри улар танаси диаметридан 3-4 марта катта. Кўпчилик ҳолларда илдизнинг тарқалиш диаметрини аниқлашда дарахт ёшини иккига бўлиш усулидан фойдаланилади. Одатда дарахтларнинг ўқ илдизлари тупроқпрофили бўйлаб 10 м ва ундан ҳам чуқурликка етади.
Мевали дарахтларнинг ривожланишига тупроқдаги осон эрийдиган тузлар, биринчи навбатда азотнинг концентрацияси кучли таъсир кўрсатади. Гилос, олча, шафтоли, ўрик, олхўри ва бошқалар мўътадил, олма, нок, смородина кабилар кучсиз нордон муҳитда яхши ҳосил беради.
Мевали дарахтлар ҳаётининг турли ривожланиш даврларида ҳар хил миқдорда озиқ моддаларни ўзлаштиради. Янги ҳосилга кирган мевали дарахтлар турига қараб тупроқдан ўртача 6-44 кг азот, 2-7 кг фосфор ва 6-35 кг калийни ўзлаштирса, ёши улғайиб борган сари бу кўрсаткичлар ортиб боради (жадвал).
Р.р.шредер номидаги ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институти маълумоти бўйича, олма 120 ц/га ҳосили билан тупроқдан 80-85 кг азот, 25-30 кг фосфор ва 85-90 кг калийни ўзлаштириб кетади.
Маълумки, мевали дарахтлар тўла ҳосилга киргунча бир қатор ривожланиш босқичларини ўтайди. Ҳар бир босқич учун ўзига хос ўғит меъёрлари белгиланади.
жадвал - 36
Ҳосилга кирган мевали дарахтлар томонидан йил давомида озиқ моддаларни ўзлаштириш миқдори, кг/га


Мевали дарахт тури

Ҳосил, т/га

Азот

Фосфор

Калий

Олма

61,5

67

18

72

Нок

22,0

34

8

38

Олхўри

9,9

34

10

44

Шафтоли

23,4

85

20

82

Беҳи

21,0

52

17

65

Ҳизил смородина

20,1

133

51

82

Қора смородина

7,3

63

25

34

Қулупнай

10,8

156

35

18


2. Боғ яратиш дарахт кўчатларини етиштиришдан бошланади. Кўчат етиштириш эса бир неча (2-3) йил давом этади. Бу даврдаги тадбирлар тизимида тупроқларни маданийлаштиришига алоҳида эътибор берилади. Тупроқ кузда 30-45 см чуқурликда ҳайдалади. Шудгор олдидан тупроқунумдорлигини ҳисобга олган ҳолда гектарига 30-80 тонна чириган гўнг, 60-100 кг фосфор, 70-80 кг калий берилади, сўнгра сидерат сифатида бирон-бир дуккакли-дон экини етиштирилади.
Мевали дарахт уруғи эқиладиган майдонга кузда 20-50 тонна миқдорда чириган гўнг, 100-150 кг фосфор ва 60-90 кг калий солинади. Экиш билан бир вақтда гектарига 20 кг фосфор берилса, уруғлар тез ва қийғос униб чиқади. Бу даврда азотли ўғитларни қўллаш салбий натижа беради.
Ниҳоллар ўзини тутиб олгандан кейин гектарига 40-50 кг азот билан биринчи озиқлантириш, орадан 20-25 кун ўтгач шу миқдордаги азот билан иккинчи қўшимча озиқлантириш ўтказилади. Ўзини тутиб олган ниҳоллар иккинчи йилнинг баҳорида 100-150 кг, июнь ойида 75-100 кг меъёридаги азот билан озиқлантирилади. Данакли мевалиларнинг ниҳоллари учун бу меъёр 1/3-1/4 марта камайтирилади.
Озиқлантириш учун гўнг шалтоғи ва парранда ахлатидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда гўнг шалтоғи 5-10 марта суюлтирилади ва гектарига 10-15 т ҳисобида 4-5 см чуқурликка солинади. Парранда ахлати сув билан 1:2 нисбатдан аралаштирилади ва бир неча кун қолдирилади. Кейин 8-10 марта суюлтирилиб, гектарига 0,8-1,0 т ҳисобида қўлланилади.
Мевали дарахт кўчатларини озиқлантириш. Экишга тайёр бўлган ниҳолларни кўчат қилиб ўтказишда кўпроқ хандак (эни 40-50 см, чуқурлиги 50-60 см) усулидан фойдаланилади. Маҳаллий ўғитйиллик меъёрининг ярми хандак ковлаш учун режалаштирилган чизиқ бўйлаб ва қолган ярми хандак остига ташланади. Бу вақтда азотли ўғитлар берилмайди. Фосфор ва калий ҳам хандак остига солингач, механизмлар ёрдамида кўмилади. Ҳар бир ниҳол ўрасига 20-30 л сув қўйилади ва кучат танасининг атрофи гўнг билан ёпилади.
Кўчат учун ковланадиган ўранинг катталиги қўйидагича бўлади: олма ва нок учун 100-60-0,5; олча, гилос ва олхури учун 80-40-0,3; смородина, малина ва бошқа бутасимонлар учун 50-30-0,15. Бунда, биринчи рақам хандакнинг энини (см), иккинчи рақам чуқурлигини (см) ва учунчи рақам ҳажмини (кв.м.) Ифодалайди.
Ҳўйидаги жадвалда битта кўчат ўраси учун белгиланган ўғитмеъёрлари кўрсатилган. Мабодо, кўчат ўрасининг ҳажми оширилса, шунга мос равишда ўғитмеъёри ҳам ўзгартирилади.
жадвал - 37
Битта кўчат ўраси учун белгиланган ўғитмеъёри, гр.

Ўғиттури


Уруғли мевалар

Данакли мевалар

Смородина

Гўнг (тўлиқ чириган)

20-30

10-15

8-10

Аммиакли селитра

0,06

0,04

0,02

Калий сульфат

0,15

0,06

0,04

Суперфосфат

1,0

0,4

0,2

Жами озиқ моддалар (соф модда)

N-20, P-200, K-60

N-14, P-80, K-30

N-7, P-40,
K-18


Кўчат ўраларига янги ёки чала чириган гўнг ташлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки уларнинг чиришидан тупроққатламларида ҳосил бўладиган чала оксидланган бирикмалар кўчатларни тутиб кетишини қийинлаштиради. Шунингдек, калийли ўғитсифатида калий сульфат топилмаса, калий хлориддан ҳам фойдаланиш мумкин.
3. Ёш ва ҳосилга кирган мевали дарахтларни озиқлантириш. Кўчат ўтқазилгандан кейин ёш мевали дарахтларни озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда дарахтларнинг жуссаси кичик бўлгани учун қатор ораларига картошка, сабзавот экинлари, хашаки илдизмевалилар ва беда етиштириш мумкин. Лекин, ушбу экинларга тупроқунумдорлигини янада оширишни таъминлайдиган миқдорда маҳаллий ва минерал ўғитлар берилиши зарур.
Тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, битта дарахт танаси атрофида 1 кв.м юзани ўғитлаш учун 3-4 кг гўнг, 5-10 г азот, 4-10 г фосфор ва 3-5 г калий тавсия этилади. Келтирилган рақамлар гектарига 30-40 т. Гунг ва 30-100 кг соф озиқ моддага эквивалентдир.
Мевали дарахтларга бериладиган ўғитмеъёри уларнинг ёшига боғлиқ равишда ўзгартириб борилади. Масалан, дарахтнинг ёши 6 га тенг бўлса, у ҳолда илдизининг тарқалиш диаметри 3 м га тенг (6:2=3), юзаси эса 7 кв. Метрга тенг бўлади. Агар 1 кв.м юза учун 4 кг гўнг, 5 г азот, 5 г фосфор ва 5 г калий зарур бўлса, 6 ёшли дарахтлар учун, бу кўрсаткичлар 28 кг гўнг ва 35 г дан азот, фосфор ва калийга тўғри келади. Ана шу йўл билан турли ёшдаги мевали дарахтлар учун ўғитмеъёрини ҳисоблаш мумкин (жадвал).
Жадвал- 38


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish