«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet81/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Помидор. Бедапоя бузилиб биринчи йили экилганда бериладиган азот нормаси 20-25% га камайтирилади ва азот билан фосфорнинг ўзаро нисбати фосфор фойдасига оширилади.
Фосфорли ўғитларнинг йиллик нормасини 70% ни ва калийни 50% ни ерларни асосий ишлаш пайтида солиш керак. Фосфорли ўғитларнинг қолган қисми суғориш жўякларини очишдан олдин берилади. Калийни қолган 50% экинларни иккинчи марта озиқлантиришда азотли ўғитларга қўшиб солинади. Азотли ўғитйиллик нормасини 10-15% кўчатларни далага ўтказишдан олдин, қолган қисми тенг 2 га бўлиниб, кўчатлар тутгандан кейин ёппасига ҳосил тўплаш даврида берилади.
жадвал - 35

Ўғит меъёрларини помидор ҳосилдорлигига таъсири, ц




Кўрсаткичлар

Ўғитсиз

N60р100к100

N90р100к100

N120р100к100

Ҳосил, ц/га


306,0

362,0

392,0

438,0

Қуруқ модда, %

5,4

5,8

5,7

5,6

Нордонлик, %

0,37

0,32

0,32

0,39

Витамин с миқдори, мг-%

27,0

29,1

29,0

29,3


Карам. Гўнг гектарига 20 т ҳисобида берилади. У кўп йиллик ўтлар ўрнига биринчи марта эқиладиган бўлса, у вақтда n ўғитйиллик нормаси 20-25% га камайтирилади.
100 ц карам ҳосили билан тупроқдан ўртача 31 кг азот, 12 кг фосфор ва 40 кг калийни олиб чиқиб кетади. Энг кўп озиқ моддалари карамбош шаклланаётган даврда ўзлаштирилади.
Карам сепма усулда ва кўчат қилинган ҳолда етиштирилиши мумкин. Кўчатлар муҳит (рн) – 6-7 бўлган қўйидаги таркибли махсус аралашмада (75 фоиз торф, 22 фоиз чиринди, 2-3 фоиз қорамол гўнги) яхши ривожланади. Бир квадрат метр майдон учун маҳаллий ўғитларга 1,5 кг аммиакли селитра, 1,7 кг оддий супер-фосфат, 0,6 кг калий хлориди, 0,5-1,0 бура ва 0,4 г аммоний молибдат қўшилади.
Карам учун бериладиган ўғитларнинг нормалари ва муддатлари қўйидагича бўлади: ерларни асосий ишлашдан олдан органик ўғитнинг ҳаммаси, фосфорни 70-75%, калийни 50% берилади фосфорни қолган 25-30% кучатни ўтказишдан олдин, калийни 50% азотли ўғитларга аралаштириб карам бош ўрай бошлаганда берилади. Азотни 10-15% кучат ўтказишдан олдин қолган қисми 2 муддатда кучат тутиб кетиши ва карам бошлай бошлаганда беради.
Пиёз. Бу экини озиқ моддаларга бўлган талабини бир текисда таъминлаш учун ўғитлар 2 муддатда: фосфорли ўғитларни 75% ва калийни ҳаммаси ерларни асосий ишлашдан олдин, фосфорни қолган қисми ерларни экишга таёрлаш вақтида берилади. N ўғитлар 2 муддатда: ўсимлик 1-2 та барг чиқарганда ва пиёз бошлари шакллана бошлаганда солинади.
Сабзи. Фосфорни 70-75% калийни ҳаммаси асосий ишлашдан олдин, фосфорни қолган қисми экишдан олдин солинади. N ли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида биринчи озиқлантириш 2-3 та борг ёзганда ва илдизмева шаклана бошлаганда солинади.
Бодринг. Бодринг тупроқнинг озиқа режимига жуда ҳам талабчан сабзавот экини бўлиб, буни қўйидагича изоҳлаш мумкин:

  • Биринчидан, вегетация даври анча қисқа, турли навларда 40-75 кунни ташкил этади;

  • Иккинчидан, бошқа сабзавот экинларидан фарқли равишда ўғитлар таркибидаги озиқ элементларини жуда кам ўзлаштиради;

  • Учинчидан, илдиз тизими анча кучсиз шаклланган.

Бодринг 100 ц ҳосили билан тупроқдан 28 кг азот, 19 кг фосфор ва 44 кг калийни ўзлаштириб кетади. Ривожланишнинг дастлабки 10-15 кунларида азот ва фосфор, 30 кун мобайнида калийни секин ўзлаштиради. Озиқ моддаларни энг кўп ўзлаштирилиши ҳосилнинг шаклланиш даврига тўғри келади. Бодринг тупроқэритмасининг концентрациясига жуда сезгир бўлганлиги сабабли, минерал ўғитларнинг йиллик меъёрини бўлиб-бўлиб бериш керак.
Органик ўғитларни йиллик нормасини ҳаммаси, Р ни 70-75%, К ни ҳаммаси ерларни асосий ишлаш пайтида, Р ни қолган қисми ва n ўғитларни 10-15% экиш билан бирга берилади. N ўғитни қолган қисми учга бўлиниб: 1 чиси 2-3 та барг пайдо қилганда, 2-чиси найчалай бошлаганда, 3-чиси 2-3 марта терим ўтказилганда берилади.
Микроўғитлардан фойдаланилганда сабзавот ва полиз экинларнинг уруғларини экишдан олдин микроэлементлар билан ишлаш ва уларни бу хилдаги микроўғитлар билан илдизи орқали ва илдиздан ташқари озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқни микроўғитлар билан ишлашда уларни қўйидаги нормада қўллаш тавсия этилади:


Борли ўғитлар гектарига

-

2 - 2,5 кг

Рух ва мисли ўғитлар

-

1,5 - 2 кг

Марганецли ўғитлар

-

5 - 6 кг

Молибденли ўғитлар

-

0,5 - 0,7 кг


4. Сабзавот алмашлаб экишда энг юқори унумдорлик минерал ва органик ўғитларни биргаликда қўллаш натижасида ҳосил бўлади. Биринчи навбатда гўнга нисбатан қўшимча азотли ўғитларни қўллаш керак бўлади.
Сабзавотчиликда тупроқни ҳаддан ташқари қайта-қайта ишлаш тупроқдаги гумус-чиринди заҳирасини парчаланишини кучайтиради, бу эса ўз навбатида ердан фойдаланишнинг дастлабки йилида тупроқунумдорлигини кескин ошишига ва кейинги йилларда эса аксинча пасайиб кетишига олиб келади.
Маҳаллий ва минерал ўғитларни биргаликда қўллаш натижасида ҳосилдорликни ошириш билан бирга тупроқда кўп миқдорда органик қолдиқлар тўплаш имконини бериб, бу тупроқунумдорлигини бир меъёрда сақлашдан ташқари, унумдорликни янада оширади.
Алмашлаб экишда қўлланиладиган ўғитлар ҳиссасига бунёд этиладиган ҳосил ҳар қайси экин бўйича 50-55 % ни ташкил этади. Бундан ташқари, экинларга бериладиган ўғитлар маҳсулот сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади: таъмини яхшилайди, витаминлар, углеводлар, қуруқ модда ва ҳ.к миқдорини оширади.
Ўзбекистоннинг тупроқшароити ниҳоятда хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва ўғитлардан табақалаштирилган тартибда фойдаланишни тақоза қилади.
Ўғитлаш тизими фақат ерга солинадиган минерал ва маҳаллий ўғитлар меъёрлари, муддатлари ва усуллари, уларнинг ўсимликнинг биологик хусусиятлари, режалаштирилган ҳосил, тупроқ-иқлим шароитлари, олдинги йили ўстирилган экинларнинг тури, уларга берилган ўғитлар миқдорига боғлиқ ҳолда ўғитлардан фойдаланиш режасинигина эмас, балки ишлаб чиқилган тизимини самарали жорий этиш имконини берадиган ташкилий чоралар (ўғитларни сақлаш, уларни қўллашни механизациялашни) ҳам қамраб олиши керак.
Ўғитлардан фойдаланиш режалари одатда агрономлар томонидан бригада бошлиқлари иштирокида олдиндан далаларни куздан кечириб, тупроқшароити тўғрисидаги маълумотлар тўплангандан кейин тузилади. Ерга солинадиган маҳаллий ва минерал ўғитлар меъёрларини белгилашда ҳар қайси участканинг хусусияти, хўжаликда мавжуд бўлган маҳаллий ўғитлар миқдори ва келтириладиган минерал ўғитлар ҳисобга олиниши шарт.

Назорат учун саволлар:

1.Сабзавот экинларини озиқланиш асосларини тушунтириб беринг?
2.Турли ривожланиш даврларида озиқ моддаларни ўзлаштириш қандай кечади?
3.Сабзавот экинлари учун қўлланиладиган минерал ўғитларнинг меъёрлари, қўллаш муддат ва усуллари қандай бўлади?
4.Маҳаллий ўғитларни сабзавот алмашлаб экиш даласида қўллаш қандай ташкил этилади?
5.Маҳаллий ва минерал ўғитларни биргаликда қўллашни сабзавотчиликдаги самарадорлиги қандай?


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish