«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet61/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

М а р г а н е ц – миқдори ўсимлик таркибида 20 дан то 700 мг гача бўлиб, ҳар бир гектар ердан ўртача 100-3000 грамм ўзлаштирилиб кетилади.
Марганец оксидланиш – қайтариш жараёнида, фотосинтез ва ўсимликларнинг нафас олишида иштирок этиб, молекуляр ва нитратли азотни ўзлаштиришда, ҳамда хлорофилл ҳосил бўлишида қатнашади. Марганец ферментларининг асосий таркибини ташкил этиб, аскорбин кислотаси, қанд моддалари тўпланишида ва оқсил миқдорини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Марганец етишмаслигининг энг асосий белгиси – баргларнинг хлороз касаллигидир. Бунда барг пластинкаларининг томирлари орасида майда сариқ доғлар ҳосил бўлиб, кейинчалик касалланган жойлари қуриб қолади.
Ушбу элементнинг етишмаслигига лавлаги ва бошқа илдизмевалар, картошка, ғаллагуллилар оиласига мансуб ўсимликлар, ҳамда олма ва гилос жуда сезгир бўлади.


Расм 9: Картошкада марганец етишмаслигини белгилари

Ўрта Осиё шароитида марганецга кўпроқ донли бошоқли экинлар, шоли, илдизмевалар, ғўза, дон-дуккакли ва дуккакли ўтлар, ҳамда мевали дарахтли ўсимликлар ва тоқ айниқса, талабчан бўлади.


М о л и б д е н- ўсимлик таркибида бошқа элементларга нисбатан бирмунча кам бўлишига қарамасдан, унинг аҳамияти ўсимликлар ҳаётида хилма-хилдир. Ўсимлик қуруқ моддасининг 1 кг да 0,1-0,3 мг молибден бўлади, бир гектар ердан ҳосил ва қўшимча маҳсулот билан биргаликда 12-25 г молибден ўзлаштирилиб кетилади.
Молибден ўсимлик таркибидаги нитратли азотни аммиаккача қайтарилишида қатнашувчи нитратредуктаза ва нитритредуктаза ферментлари таркибига кириб, ўсимликларни калъцийли озиқланишини, хлорофилл ҳосил бўлишини ва фосфорли бирикмалар алмашинувини яхшилайди. Тупроқда енгил ўзлаштириладиган шаклда молибден бўлишини, айниқса дуккакли экинлар ва сабзавот ўсимликлари - карам, баргли сабзавотлар ва шолғом кўплаб талаб қилади. Молибден етишмаслигининг ташқи белгилари азот етишмаслик аломатларига ўхшаш бўлиб, ўсимликларни ўсиши жуда секинлашиб, хлорофилл синтезининг бузилиши таъсирида улар оч яшил тусга киради.


Расм 10: Карам кучатларида молибден етишмаслиги

Молибден етишмаслиги дуккакли экинлар илдизидаги туганак бактерияларни ривожланишини секинлаштиради, барг пластинкаларининг деформацияланади ва уларни тезда қуриб қолиши кузатилади, ўсимлик ва унинг таркибидаги оқсил миқдори кескин камайиб кетади. Молибден етишмаслиги азот алмашинувини бузилишига сабаб бўлиб (айниқса, азот кўп бўлганда), сабзавот- полиз ва ем-хашак экинларида кўп миқдорда одам ва ҳайвонлар организми учун заҳарли бўлган нитратларни тўпланишга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси шароитида молибденли ўғитларни дуккакли экинлар ем-хашак ва дон етиштирувчи хўжаликларда, ҳамда иссиқхоналарда, яъни тупроқлар таркибида нитратлар кўплаб тўпланадиган ерларда қўллаш яхши самара беради.


М и с - ўсимликлар учун кам миқдорда зарур бўлиб, 1 кг қуруқ модда таркибида 2-12 мг ёки бир гектар ердан ҳосил билан 300 граммгача мис чиқиб кетади. Мис қайтарилиш жараёнларида иштирок этиб, полифенолоксилаза ва аскорбиноксилаза ферментлари таркибида бўлиб, углевод ва оқсиллар алмашинувини яхшилайди.
Ўсимликларда мис етишмаслиги, аввало ҳужайранинг тургор ҳолатини бузилишига сабаб бўлади, барглар сўлиб қолади, ҳамда ўсимликларни нитратли озиқланишида аминокислоталар, амид ва оқсиллар ҳосил бўлишини тўхтатиб қўяди.
Мис етисмаслигига донли – бошоқли дон экинлари жуда сезгир бўлади. Ем-хашак ўсимликлари таркибида етарли миқдорда миснинг бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ушбу элементни ҳайвонлар озиқасида етишмаслиги улардаги сут миқдорини камайтириб юборади. Шунингдек, мисни ем-хашақ сабзавот ва техника экинлари етиштиришда ҳам ижобий таъсири борлиги аниқланган.
Ру х - ўсимлик қуруқ моддасининг 1 кг да 20 дан 200 мг гача бўлиб, бир гектар ердан экинлар ҳосили билан 75-2000 г ўзлаштириб кетилади. Рух каталаза ферментини активлигини оширувчи триофосфатдегидрогеназа таркибида, пероксилаза, линаза, протеаза ва инвентаза асосини ташкил этиб, у оқсилларни, углеводларни, липоид ва фосфорли бирикмаларни алмашинувида, витаминларни (аскорбин кислота, тиамин) биосинтезида ва ўстирувчи моддалар - ауксинларни ҳосил бўлишини таъминлайди.
Таркибида рух бўлган ўғитларни қўллаш қанд моддаларни, крахмал ва оқсилли бирикмалар синтезини яхшилайди, қуруқ модда таркибидаги аскорбин кислотасини ва хлорофиллни кўпайтиради, ўсимликларни қурғоқчиликка, иссиқ ва совуққа бўлган чидамлилигини оширади.
Маданий ўсимликларни руҳга бўлган талабига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- жуда сезгир ўсимликлар - маккажўхори, ғўза, ток, мевалилар;
- ўртача сезгир экинлар - соя, ловия, дуккакли ва ем-хашак экинлар, нўхат, қанд лавлаги, пиёз, кунгабоқар, картошка, карам, бодринг;
- кам сезгир ўсимликлар - бошоқли дон экинлар, сабзи, шоли, беда.
Руҳ етишмаганда ўсимликни ўсиши секинлашади, фотосинтез, углевод ва оқсилларни синтези, фенол бирикмаларини алмашинуви бўзилиб, бўғим оралиғини ўсишдан тўхташи, хлороз ва майда баргларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Руҳ етишмаслигидан, кўпинча, таркибида фосфор кўп бўлган нейтрал ва кучсиз ишқорий карбонатли тупроқларда мевали ҳамда цитрус экинлари зарарланади. Бунда мевали дарахтларни кучли зарарланган шохлари қуриб қолади ва "Учидан қуриш" касаллигига дучор бўлади.

Расм 11: Бодринг ва маккажўхорида руҳ етишмаслиги
Руҳли ўғитларни биринчи навбатда нам етишмайдиган ишқорли ва кучсиз ишқорли тупроқларда ғўза, узум ва мевали экинлар учун қўллаш керак
К о б а л ъ т - ўсимлик қуруқ моддасининг 1 кг да 0,02-11 мг атрофида бўлиб, у асосан гул чангчларида тўпланиб, унинг ривожланишини тезлаштиради. Каболът витамини В таркибига кириб, унинг етишмаслиги ҳайвонларда моддалар алмашинувини бузилишига олиб келади. Туганак бактериялар фаолиятини яхшилашда каболътни аҳамияти жуда катта. Баъзи бир маълумотларга қараганда каболът дуккакли, буғдой, узум, қанд лавлаги каби экинларга самарали таъсир кўрсатар экан.
Кобалътнинг етишмаслиги нейтрал ва ишқорий тупроқларда, аввало дуккакли экинларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам, бўз тупроқлар бошқа озиқ элементлари билан тўлиқ таъминланганда, каболътнинг экинлар ҳосилдорлиги ва сифатини оширишдаги самарали таъсири янада кучлироқ намоён бўлади.
Й о д - одам ва ҳайвонлар организмида етишмаслиги учун ҳам катта қизиқиш уйғотади. Ўсимлик таркибида йод миқдори, унинг қуруқ моддасининг 1 кг да 0,3 дан 2,0 мг гача бўлиб, у аминокислоталар ва оқсиллар таркибига киради. Тупроқда ва ўсимликларда, айниқса, озиқ-овқат ва ем-хашак экинларида йод миқдорининг етишмаслиги қалқонсимон безнинг яллиғланишини (бўқоқ касаллигини) келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам, таркибида йод бўлган ўғитларни, аввало, йод етишмайдиган районларда (денгиздан узоқ жойлашган регионларда ва тоғли зоналарда) озиқ-овқат ва ем-хашак экинлари таркибида ушбу элемент миқдорини ошириш учун қўллаш керак Демак, микроэлементлар ўсимликларга чекланган миқдорлардагина зарур. Ушбу элементларнинг экинлар ҳосили билан ўзлаштирилиб кетиши 1 гектар ерга граммнинг ундан ёки юздан бир қисмига тўғри келиб уларнинг кўпчилигига бўлган эҳтиёжни тупроқ ва қўлланиладиган органик ўғитлар, кўпчилик ҳолларда эса ўғитлардаги заҳира ҳисобига ҳам тўлиқ қаноатлантириш мумкин. Лекин, тупроқларда микроэлементларнинг етишмаслиги ўсимликларда сезилиб қолса, бундай ерларда микроўғитларни ишлатиш қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини анча ошириб, олинадиган маҳсулот сифатини яхшилайди.


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish