Т е м и р - ўсимлик ушбу элементни макроэлементларга нисбатан кам миқдорда ўзлаштиради. Унинг миқдори ўсимликда 0,02 дан то 0,04 фоизгача бўлиб, ҳар бир гектар ердан 1 дан то 10 кг гача ўзлаштириб кетади. Темир ўсимликларни қўшимча маҳсулотида (сомон, поя ва илдизида) кўпроқ бўлса, донда кам миқдорда учрайди.
Темир ўсимликларда хлорофилл ҳосил бўлишида иштирок этувчи ферментлар (пероксилаза, каталаза) таркибига кириб, оксидланиш-қайтариш, нафас олиш ҳамда моддалар алмашинуви жараёнида қатнашади. Ўсимликларда темир етишмаганда (карбонатли тупроқларда кўпроқ етишмайди), айниқса, мевали дарахтларда ва токда хлорофилл ҳосил бўлиши бўзилиб хлороз касаллиги пайдо бўлади. Шунингдек, баргларни яшил ранги йўқолиб, у оқаради ва тезда тўкилиб кетади. Темир етишмаслигига кўпроқ карам, помидор, картошка ва маккажўхори жуда сезгир бўлади.
Расм 7: Темир етишмаслик белгилари
Ўсимликларни озиқланишида, улардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда, юқорида кўрсатиб ўтилган элементлардан ташқари, бор, марганец, молибден, мис, рух, кобалът, йод, ванадий ва бошқа элементлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу озиқ элементларни ўсимлик учун жуда кам миқдорда зарур бўлишига қарамасдан, уларнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги ферментатив аппарат фаолиятини ва озиқ моддаларнинг алмашинувини бузилишига олиб келади.
Кейинги йилларда олиб борилган илмий кўзатиш натижаларини кўрсатишича, микроэлементлар кўпчилик ферментлар таркибига кириб, биокимёвий реакцияларни ўтишини тезлаштирар экан.
Микроэлементлар
|
Микроэлементлар таъсирида фаолияти тезлашадиган ферментлар ва уларнинг таркиби
|
Мис
|
Полифенолоқсилаза, аскорбинатоксилаза, лактаза, альдолаза
|
Рух
|
Карбонгидраза, ишқорий фосфатаза, эколаза, пирофосфатаза, лецициназа
|
Молибден
|
Нитратредуктаза, гидрогенеза, ксантиноқсилаза.
|
Ўсимликларда бирор бир микроэлементнинг етишмаслиги, уни ҳар хил бактериал, чириш ва бошқа касалликлар билан зарарланишига олиб келади, яъни микроэлементлар қишлоқ хўжалик экинларини турли хил касалликларга бўлган чидамлилигини оширади. Айниқса, микроэлементлар ўсимликларни ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига (совуққа, юқори ҳароратга, тупроқларни шўрланиши ва қурғоқчиликка) қарши тура олиш қобилиятини оширади.
Шунинг учун ҳам, ўсимликларни нормал озиқланишида айрим микроэлементларнинг аҳамиятини, уларнинг тупроқдаги шаклларини ва ўсимликларни қайси ривожланиш фазаларида қандай турларини кўплаб ўзлаштиришини билиш керак
Б о р - турли хил ўсимликлар қуруқ моддасининг 1кг да 1 дан то 90 мг гача бўлиб, 1 гектардан 20-70 граммгача ўзлаштирилиб кетилади.
Ўсимликлар ўзининг барча ривожланиш даврларида ушбу элементга муҳтож бўлади. У меристема системасини ривожланишида, ҳужайра бўлинишида ва оқсилларни синтезида иштирок этади.
Бор ўсимлик гулларининг чангланишида ва уруғланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни тўкилиб кетишидан сақлайди. Дуккакли экинларилдизида туганак бактериялар тўпланишини оширади.
Ўсимликлар томонидан боғ такрор фойдаланилмайди (реутизациялан-майди), шу сабабли у етишмаганда, биринчи навбатда, ўсаётган ёш органлар зарарланиб, ўсиш нуқталари қуриб қолади.
Дуккаклилар, кунгабоқар, илдизмевалар, картошка ва сабзавот экинлари борга кўпроқ талабчан бўлиб, унинг етишмаслиги ушбу ўсимликларда жуда сезиларли бўлади. Қанд ва хашаки лавлагида бор етишмаганда илдизмеваларнинг ўзаги чирийди ва илдиз коваклаша боради.
Расм 8: Картошкага бор етишмаслиги
Дуккаклиларда ушбу элемент етишмаганида уларнинг илдизларидаги туганакларнинг фаолияти бўзилади ва атмосферадан молекуляр азотнинг симбиотик фиксацияланиши сусайиб, ҳосилдорлик камаяди. Картошка парша касаллиги билан зарарланади, мевали дарахтларнинг шохларини учи қуриб қолиб, ташқи доғлар меваларда ҳосил бўлади. Муҳити нейтрал ва ишқорий бўлган ерларда бор етишмаслиги жуда сезиларли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |