199
Олинган маълумотларга кўра, сувайирғичда шаклланган қўриқ типик бўз
тупроқлар иссиқлик режимининг йиллик циклида иссиқ ва совуқ даврлар аниқ
намоѐн бўлади (37-расм). 10
0
С даражадан юқори ҳароратга эга бўлган иссиқ
давр апрел ойидан сентябр ойининг ўрталарига қадар давом этади, яъни 225-
230 кунни ташкил этади. Март ойининг ўрталарида тупроқ юзасининг ҳарорати
10
0
С га тенг бўлади, апрел ойига келиб эса 15
0
С гача қизийди. Бундай ҳарорат
июн ойининг биринчи декадасида тупроқ-грунтининг 470 см чуқурлигида
кузатилади. Апрел ойининг охирига келиб тупроқ юзасидаги ҳарорат 20
0
С
даражага тенг бўлади, тупроқ-грунтининг чуқур қисмида эса, яъни 220-230
смда бу ҳарорат сентябрнинг ўрталарида намоѐн бўлади.
Май ойининг
охиридан сентябрнинг охиригача тупроқ юзасидаги ҳарорат 25
0
С га тенг
бўлади, 80-90 см чуқурликда эса бундай ҳарорат августнинг бошларида намоѐн
бўлади. 30
0
С даражадан юқори ҳарорат июль ойи давомида фақатгина 15 см
чуқурликгача кириб боради.
37-расм. Қўриқ типик бўз тупроқларнинг ҳарорат режими, сувайирғич
(1971-1974 йиллар бўйича ўртача маълумот)
10
0
С даражадан паст ҳароратли
давр тахминан ноябр ойининг
ўрталаридан март ойининг охиригача давом этади (125-130 кун атрофида), 5
0
С
даражадан паст ҳароратли давр эса декабр - феврал ойлари давомида (90 кун)
кузатилади. 100 см чуқурликгача январ ойининг ўрталарида кириб боради.
Тупроқ-грунтининг 450-700 см чуқурликдаги қатламида йил давомида ҳарорат
18
0
С даража атрофида бўлади. Бунда январ ойида 700 смда ҳарорат 18
0
С га тенг
бўлади, июль ойида эса 16
0
С га пасаяди, бу ҳолатни тупроқ-грунтидаги йиллик
иссиқлик айланишининг қонунияти бидан тушунтириш мумкин.
Лалми типик бўз тупроқлардаги ҳароратнинг чуқурликлар ва даврлар
бўйича тақсимланиш характери кўп жиҳатдан қўриқ бўз тупроқларнинг ушбу
200
хусусиятлари билан умумийликка эга (38-расм). Ушбу тупроқларда
барча
кузатилган нуқталарда тупроқнинг устки қатламларини жуда қисқа давр
мобайнида музлаши кузатилган. Кузги-қишки-эрта баҳорги даврларда 5
0
С
даражага тенг тупроқ ҳарорати сув айирғич тупроқларида 40 см чуқурликда
кузатилди, жанубий-ғарбий қияликда эса 55 см чуқурликда, ювилиб тўпланган
тупроқларда 40 смда кузатилди. Бу тупроқларда 5
0
С дан паст ҳарорат сув
айирғич тупроқларида 15 декабрдан 20 февралгача, жанубий-ғарбий қиялик
тупроқларида 15 декабрдан 20 февралгача, ювилиб тўпланган тупроқларда 30
декабрдан 20 февралгача сақланиб туриши кузатилган. Паст ҳароратли даврда
сув айирғич тупроқларида 110 см чуқурликда ҳарорат 30 ноябрдан 10
февралгача 10
0
С га тенг бўлади. Жанубий-ғарбий қияликда тарқалган ва
ювилиб тўпланган тупроқларда бу ҳарорат 210 смда 25 ноябрдан 10 мартгача ва
160 смда 30 декабрдан 10 февралгача кузатилган.
38-расм. Лалми типик бўз тупроқларнинг ҳарорат режими:
а- сувайирғич; б-жануби-шарқий қиялик; в- ювилиб тўпланган тупроқ
Сув айирғич тупроқларида 20
0
С га тенг ҳарорат тупроқ юзасида 25
апрелдан октябрнинг биринчи декадасигача сақланиб туриши кузатилган.
Ноябр ўртасига келиб бу ҳарорат 420 см чуқурликгача кириб боради. Жанубий-
ғарбий қиялик ва ювилиб тўпланган тупроқларида бу ҳарорат октябрнинг
ўрталарига ва декабрнинг бошларига келиб 400 см чуқурликда намоѐн бўлади.
Тупроқнинг 30
0
С гача исиши сув айирғич тупроқларида 0-12 см қатламда
июннинг биринчи ўн кунлигидан августнинг биринчи ўн
кунлигигача давом
этиши аниқланган, жанубий-ғарбий қиялик тупроқларининг бундай исиши 60
см чуқурликгача кириб боради ва 15 июндан 25 августгача давом этиши
кузатилган. Ювилиб тўпланган тупроқларда бундай ҳарорат бор-йуғи 0-5 смда
кузатилади ва давомийлиги бир ойдан кўп вақтга чўзилмайди. Шундай қилиб,
кузатиш натижаларига кўра, фаол ҳароратлар даврида жанубий-ғарбий
201
қияликда тарқалган эрозияланган тупроқлар профилининг сув айирғич ва
ювилиб тўпланган тупроқларга нисбатан кучли исиши маълум бўлди.
Маълумки, (Димо, 1964) 0,2 м чуқурликдаги тупроқ ҳароратини ўсимлик
илдизи ривожланадиган қатламдаги иссиқлик ҳолатининг ўртача кўрсаткичи
сифатида қабул қилиш мумкин. Масалан, агар шундай бўлса, ўрганилган
тупроқларнинг бу қатламидаги ушбу кўрсаткич
бир-биридан анча сезиларли
даражада фарқ қилади (42-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: