Тупроқ физикаси


Шимолий экпозицияда жойлашган тоғ жигарранг тупроқларнинг



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Шимолий экпозицияда жойлашган тоғ жигарранг тупроқларнинг 
ҳарорат режими. 
Кузатув майдончаси денгиз сатҳидан 1890-1900 м 
баландликда жойлашган. Қиялик даражаси 30-30
0
. Ернинг устки қатлами қалин 
дарахт ва ўт ўсимликлари билан тўла қопланган. Бу шароитда бир томондан 
қалин тупроқ-грунт қатламларидаги намликнинг парланиш кўрсаткичи юқори 
бўлади. Иккинчи томондан ўсимликлар бу қияликга қуѐш радиациясини 
тушишини кескин камайтиради, бу ўз йўлида тупроқ ҳароратини пасайишига 
олиб келади, айниқса жанубий қияликга нисбатан. Бу жараѐнда тупроқ-грунт 
қатламида тупроқ ҳарорати вегетация даврида кенг миқдорда тебраниб туради. 
Бу қияликнинг ўз хос хусусияти шундаки, апрел ойининг ўрталаридан бошлаб 
қор қопламининг жадал эриши бошланиб, пастки қатламларга қараб 
гравитацион намлик оқими жадаллашади ва натижада 0-200 см тупроқ-грунт 
қатламининг ҳарорати 0
0
С дан 1,5
0
С гача пасаяди. Агарда карбонат 
бирикмаларининг сувда парчаланиши паст ҳароратларда максимал содир 
бўлишини назарда тутсак шимолий экпозицияси қиялигидаги тоғ жигарранг 
тупроқларининг карбонат бирикмаларидан 100 см чуқурликда кўпроқгача 
ювилиши шу омиллар билан боғлиқлиги аниқ бўлади. 
Тўқ тусли бўз тупроқларнинг иссиқлик режими. 
Тўқ тусли бўз 
тупроқларнинг ҳарорати ҳар хил чуқурликларда табиий ҳолда ҳамда ҳайдалган 
лалми тупроқларда кузатилган. Бу ўз навбатида антропоген омилларнинг 
уларнинг иссиқлик режимига таъсирини аниқлашга ѐрдам беради. 
Тўқ тусли бўз тупроқлар 10 
0
С дан юқори бўлган фаол ҳароратлар 
даврининг узунлиги билан характерланади. Кузатувлар плитасимон сув 
айирғичнинг юқори қисмида ҳайдалмаган тупроқлар шариотида олиб борилган. 
Тупроқ ҳарорати масофадан ўлчанадиган 10 нуқтали асбоблар ѐрдамида ҳар 
ҳил қатламларда 0-10, 20, 30, 50, 100, 150, 200, 250, 300, 350, 400 см 
чуқурликкаларда ўлчанган. Кузатувлар натижасида термоизоплет шаклида 
умумлаштирилган. Тупроқ устки қатламида ҳарорат 15 
0
С дан юқори даражаси 
октябр ойининг охирида кузатилса, 450 см чуқурликда феврал ойининг 
ўрталарида кузатилади. 10 
0
С га тенг бўлган ҳарорат тупроқ юзасида ноябр 
ойининг охирларида кузатилса, 250 см қатламда апрел ойида етиб келиши 
аниқланган. Декабр ойининг бошларида тупроқ устки қатлами ҳароратининг 5 
0
С гача пасайиши кузатилган, эрта кўкламда эса тупроқ юзаси ҳароратининг 5 
0
С гача кўтарилиши феврал ойининг ўрталарида бошланиши кузатилган бўлса, 
март ойида бу кўрсаткич 10 
0
С дан ошганлиги аниқланган. Шундай қилиб, 
табиий тўқ тусли бўз тупроқлар шариотида 10 
0
С дан юқори бўлган фаол 
ҳароратлар даври 240 кунни ташкил этса, 10 
0
С дан паст бўлган ҳароратлар 
даври 120 кундан ошмаган, шулардан 5
0
С дан паст бўлган даври 90 кунни 
ташкил этган. 
Изланишлар натижасида 5
0
С га тенг бўлган тупроқ ҳарорати тупроқ грунт 
қатламининг 100 см чуқурлигигача етиб борганлиги 0 
0
С дан паст бўлган 
ҳарорат эса фақат юқори қатламларда қисқа давр ичида шаклланиши 
аниқланган. Юқорида ҳар хил чуқурликдаги тупроқ ҳароратининг ўртача кўп 
йиллик ўзгариш жараѐнларини таҳлил қилдик. Юқори ва паст ҳарорат 


195 
даврларига эга бўлган алоҳида йилларда тупроқ иссиқлик режимини ўзига хос 
хусусиятларига эга ва улар алоҳида йиллик атмосфера иқлими шароитлари 
билан чамбарчас боғлиқ. Бу ҳолатни қуйида келтирилган расмда кузатишимиз 
мумкин (34-расм). Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, қатламламлараро 
ҳарорат градиенти (фарқи) пастга қараб кескин камайиши кузатилади, энг 
юқори ҳароратларнинг пастки қатламларга ҳаракатида сезиларли даражада 
кечикиш кузатилади. 
И.Турапов, А.Султановлар (2012) маълумотларига кўра, тўқ тусли бўз 
тупроқлар шароитида ҳароратнинг ўзгариши тупроқдаги фаол ҳароратлар (10
0
С 
дан юқори) даврининг узоқ давом этиши билан характерланади (35-расм).

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish