Bog'liq И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент
ҳарорат режими. Тоғ жигарранг тупроқларнинг жанубий экспозициясида
15
0
С
га тенг изолиния 5 см қалинликни апрел ойининг бошида эгаллаган бўлса, май
ойининг иккинчи декадаси бошларида 100 см қалинликкача етиб борганлиги
кузатилади. Ёзга қараб тупроқ ҳарорати ҳамма қатламларда кескин кўтарила
бориши ва июл ойида ўзининг максимал даражасига кўтарилиши кузатилади.
Тупроқнинг устки қатламларида 20
0
С изолинияси май ойининг биринчи
декадаси охирида кузатилган бўлса, у июн ойининг охирида 100 см
чуқурликкача етиб бориши кузатилади. 24
0
С изоменияси 100 см ли қатламни
август ойида эгаллайди. Тупроқнинг устки қатламларида 25
0
С га тенг бўлган
ҳарорат оқими май ойининг охирида кўринган бўлса, август ойида 60см ли
қалинликни эгаллагани кузатилади. 30
0
С дан юқори бўлган тупроқ
температураси унинг юқори 10 см ли қатламига хос бўлиб, май ойининг
ўрталаридан бошлаб сентябрнинг ойининг бошларигача давом этади. Сентябр
ойида жанубий қияликнинг 0-100 см қатламларига нисбатан катта миқдорда
иссиқлик заҳираси характерли ҳолдир.
Шундай қилиб, ѐз даврида жанубий қияликнинг 0-100 см ли тупроқ
қатламларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши кузатилди. Бунинг асосий
сабаби шундаки, бу давр ичида тупроқ намлиги парланиш жараѐни тўла
сарфланиб атмосферанинг пастки қатлами ва тупроқнинг устки қатлами
ўртасидаги турбулент иссиқлик алмашиш ва тупроққа ўтадиган иссиқлик
оқимларининг кўпайиши билан боғлиқдир.
Рельефнинг тупроқ ҳароратига таъсирини ўрганишда ҳар хил чуқурликда
содир бўладиган максимал, минимал ва тупроқ ҳарорати амплитудасининг
тебраниш миқдорининг суткалик ўзгариш қонуниятларини аниқлаш катта
аҳамият касб этади. Юқорида келтирилган маълумотлар асосида жанубий
экспозиция қияликларида тарқалган скелетли тоғ жигарранг тупроқларнинг
максимал, минимал ҳарорати ва улардаги суткалик амплитуда миқдорининг
ўзгариш жараѐни бўйича қуйидаги қонуниятларни аниқлаш мумкин:
Максимал, минимал ҳароратлар апрел ойидан август ойига қадар 0-100
см тупроқ грунт қалинлигида кескин кўтарилиши кузатилган бўлса, сентябр
ойидан уларнинг кўрсаткичлари миқдоран кескин пасайиши кузатилади.
Максимал ҳароратининг ойлик ўртача миқдорининг чуқурлик бўйича
пасайиб бориши, минимал ҳарорат миқдори эса кўтарилиб бориши кузтилади.
Суткалик амплитуданинг миқдори тупроқ юзасида август ойига тўғри
келади ва 31,7
0
С ни ташкл этади. Пастки чуқурликларга қараб, унинг миқдори
камайиб бориши ва 100 см чуқурликда 0
0
градусга тенглиги аниқланган.