232
Ўзбекистон Республикасида Марказий Осиё давлатлари би-
лан кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор
берилмоқда. Республикамизнинг Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий
Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларга яқинлиги,
чегарадош-
лиги, Европа ва Осиё мамлакатлари савдо йўлида жойлашганли-
ги ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожига ижобий таъсир кўр-
сатмоқда. Марказий Осиё даввлатари билан иқтисодий алоқалар
яхшиланмоқда ва минтақада янги мухит вужудга келди. 2017-2021
йй.натижалари шуни курсатдики, хар бир қўшни давлат билан
ташқи савдо айланмаси камида 2 баровар ошириш имкониятларига
эга. Инвестициялар ва Ташқи савдо
вазирлиги алохида ташкил
қилинди. Ҳозирги кунда республикамизда импортнинг ўрнини
қоплаш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб –
қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фао-
лиятни янада эркинлаштириш учун хорижий сармояларни усту-
вор йўналишларга жадалроқ жалб қилишга, уларга кафолат ва
имтиёзлар беришга, лицензиялар, “ноу хау”лар
сотиб олишга,
валюта тушумларини кадрларни тайёрлашга сарфлашда эркин-
ликлар беришга қаратилган изчил сиёсат олиб борилмоқда. Бу-
нинг учун субъектларни замонавий илғор технология, энг янги
ускуналар, айниқса кичик ва ўрта субъектлар учун мўлжаллан-
ган ихчам ускуналар билан жиҳозлаш талаб қилинади. Ўзбекис-
тонда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзлар
берилган бўлиб, уларнинг айримлари қуйдагилардан иборат:
•
субъект ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин
алмашти-
риладиган валютага сотадиган бўлса, унга аккредитивсиз экспорт
қилиш ҳуқуқи берилади;
•
товар экспорти ички бозор баҳосидан паст баҳода амал-
га оширилганда солиққа тортиш ҳақиқатда сотиладиган баҳо
бўйича амалга оширилади;
•
20 дан зиед Эркин иқтисодий
худудларда экспортчиларга
алохида имкониятлар ва имтиёзлар бериляпти.
•
Экспорт даромадини давлатга сотишдан озод қилинган
•
экспортга чиқарилаётган товарларнинг ҳажми умумий со-
тиш ҳажмининг 30 фоизини ёки ундан ортиғини ташкил қилса,
даромад солиғининг миқдори икки мартагача қисқартирилади;
233
•
мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ишлаб чиқариш
субъектлари чет давлатларда ўзларининг уйларини, ваколатхона-
ларини очишлари мумкин. Шу
билан бирга, уларга консигнация
шартлари асосида товар етказиб беришларига рухсат берилади.
Ҳозирги жаҳон ривожининг хусусиятли белгиси ташқи иқти-
содий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсиши ҳисобла-
нади. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш, илмий-
техника ва бошқа шакллари (кадрларни тайёрлаш, туризм ва ҳ.к.)
билан бир қатордаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим
шакли ҳисобланади. Барча мамлакатлар ташқи савдоси мажмуи
халқаро савдони ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: