225
Калит сўзлар: Ислом молияси, рибо, майсир, ғарар
Аннотация
В данной статье описывается концепция исламских финан-
сов, тенденции развития исламских финансов, важность их внед-
рения в Узбекистане и проблемы, возникающие при внедрении этой
отрасли, и предложения по их решению.
Ключевые слова: исламские финансы, ростовщичество,
майсир, гарар
Annotations
This article describes the concept of Islamic finance, trends in the
development of Islamic finance, the importance of their implementation
in Uzbekistan and the problems arising from the introduction of this
industry, and proposals for their solution.
Keywords: Islamic finance, usury, Maysir, Garar
Исломий молия тармоғи бугунги кунда жаҳонда жадал ривож-
ланиб бораётган ва инновацион молиялаштириш механизмларини
ўзида жамлаган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Ислом молияси-
нинг асоси ахлоқ ва адолат ҳисобланиб, молиянинг ушбу йўна-
лишида инсонлар ўртасидаги биродарлик ва ижтимоий-иқтисодий
адолат ғояларига урғу қаратилади. Ахлоқий меъёрларга риоя қи-
лиш,
ижтимоий адолат, қонун доирасида ҳаракат қилиш, маблағ-
ларни меъёрида сарфлаш ва монополияга қарши курашиш мазкур
тизимнинг фундаментал асоси ҳисобланади.
Ислом молиясининг туб маъноси 4 та асосий тақиқланган
амалиётлардан четланишни назарда тутади.
1.
Пулни муайян миқдор эвазига бериш ёки олиш (Рибо,
Судхўрлик)
2. Қимор (майсир)
3. Ноаниқлик (ғарар)
4. Тақиқланган фаолият турлари билан шуғулланадиган тад-
биркорлик турларига инвестиция киритиш.
Дунё бўйича молиявий активларнинг 2.5% и Ислом молияси
талабларига жавоб беради, яъни шаръий ҳисобланади. Ўзбекистон
аҳолисининг 90%дан ортиғини мусулмонлар ташкил этади. Бироқ
Ўзбекистонда мусулмонлар эътиқодларига мувофиқ
келадиган
молиявий маҳсулотларнинг улуши 0%ни ташкил этади.
226
Бугунги кунда Исломий молия соҳаси дунёдаги энг тез ўсаёт-
ган йўналишлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, бугун-
ги кунда дунёдаги 300 дан зиёд ислом банки ва молия муассаса-
ларининг ялпи активлари 2,5 триллион АҚШ долларидан ошиб, йи-
лига 15-20 фоизга ўсмоқда. Ислом банклари бутун дунёда ривож-
ланмоқда. Марказий Осиё халқлари мусулмонлардан иборат ва
улар, жумладан Ўзбекистон ҳам, ислом молиясига эҳтиёж сезади.
Шу боис уларга ислом ва диний талабга тўғри келадиган иқтисодий
ҳамкорликни таклиф қилинмоқда.
Ислом банки ва молиясини иш-
латиш борасида кўмак бериш, бунда, аввало, малакали кадрлар
тайёрлашга эътибор қаратиш зарур. Шуни таъкидлаш жоизки,
Дубайда исломий ва замонавий банклар тенг ишламоқда. Бу эса
фуқароларга танлаш имконини беради.
Ўзбекистонда исломий молия соҳасига асос солиш бўйича
талаб
жуда кучли, бироқ уни жорий этиш йўлида мавжуд бўлган
бир қатор тўсиқлар мавжуд:
➢
ислом молия маҳсулотлари ва хизматларини, жумладан,
ислом суғуртаси бўлган «такофул»ни тартибга солувчи қонунлар йўқ;
➢
амалдаги банк фаолияти ва солиқ бўйича қонунчилик
ислом ҳуқуқи тамойиллари асосида ишлайдиган банклар учун
мослаштирилмаган;
➢
банклардаги мавжуд дастурий
таъминот тизимлари ислом
молия битимлари бўйича амалиёт ўтказишга мос эмас;
➢
ислом молияси ва банки бўйича мутахассислар олий
таълим тизимида тайёрланмайди. Шу боис, мутахассислар кам,
амалий тажриба эса йўқ. Шунингдек, аҳолининг
ислом молияси
ҳақида билим ва тушунчалари ҳам етарли эмас.
Шундай қилиб, агарда, юртимизда исломий молиялаш тизим-
лари ишга тушса, ислом молияси асосида ишлайдиган банклар
кўпайса, ҳар бир инсон ўзига маъқул молия муассасаларига боради.
Рақобат бозорида танлаш имкони кенгайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: