Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet168/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Қўлланилиши: катта ва кичик қон айланиш доирасида қон димланиш ҳолатларида (юрак-томир етишмовчилиги), жигар циррозида, нефритлар ва нефрозларда, ҳомиладорлар нефропатиясида, буйрак усти бези гормонлари ва АКТГ таъсирида юзага келган шишларда, хафақонлик хасталигида(тузсиз пархез билан), глаукомада. Дихлотиазидни беморлар яхши қабул қиладилар, лекин давомли қўлланилганда гипокалиемия, гипохлоремик алкалоз, подаграни кучайиши, қувватсизлик, диспепсия ривожланиши мумкин. Буларни олдини олиш учун, калий препаратлари KCl, аспаркам, панангин бериш керак.
ЦИКЛОМЕТИАЗИД – тузилиши ва фармакологик хоссалари бўйича дихлотиазидга ўхшайди, лекин ундан тахминан 50марта кучли. Таъсири 2-4 соатдан кейин бошланиб, 10-12 соат давом этади. Бир суткали пешоб миқдори 1,5-2,5 марта ошади.
КЛОПАМИД ва ОКСОДОЛИН – препаратлари давомли таъсирга эга. Клопамид кучли таъсирга эга ва 8-18 соат, оксодолин эса тахминан 3 кун таъсир этади. Таъсир механизми асосан дистал (ва қисман проксимал) найчаларда натрий ионларини реабсорбциясини сусайтириш билан боғлиқ. Иккала препарат ҳам МИТдан яхши сўрилади. Буйрак ва ичак орқали чиқарилади.
Қўлланишга кўрсатмалар ва нохуш таъсирлари дихлотиазидникига ўхшаш.
ФУРОСЕМИД – жуда кучли тез ва қисқа таъсир этувчи диуретик ҳисобланади. Кимёвий тузилиши дихлотиазидникига ўхшаш. Энтерал ва парентерал қўлланилганда ҳам самарадор.
Таъсир механизми натрий ва хлор ионларини нефронларнинг эгри-бугри найчаларининг нафақат дистал, балки проксимал қисмларида, ҳамда генли сиртмоғининг кўтарилувчи қисмининг йўғон бўғимида реабсорбциясини сусайтириши билан боғлиқ. Препарат калий ионларни реабсорбциясини сустроқ камайтиради. Карбоангидраза ферменти фаоллигига деярли таъсир кўрсатмайди. Ацидоз ва алкалозда ҳам, бир хил таъсир этади, давомли қўлланилганда ҳам самарадорлиги камаймайди. Таъсири тез бошланади. М-н: венага киритилгач, бир неча дақиқадан сўнг бошланиб, 1,5-3 соат давом этади. Ичилганда 45-60 минутдан сўнг бошланиб 4-8 соат давом этади. Яхши томони шуки, фуросемид бошқа диуретиклар самара бермаган холатларда ҳам яхши таъсир кўрсатади. Фуросемид буйракда қон айланишини оширади. Организмда пешоб кислотасини тўпланишига олиб келади. Кальций ионларини ажралишини (организмдан) кучайтиради, шу туфайли гиперкальциемияда яхши натижа беради (гиперпаратиреоидизм). Фуросемид қон босимини мўътадил туширади, чунки периферик қон томирларини кенгайтиради.
Кўрсатмалар: пешоб ҳайдовчи воситалар сифатида, хафақонлик хасталигида ўпка, бош мия шишида, сурункали буйрак етишмовчилигида, ўткир захарланишда пешобни тезкорлик билан кўпайтириш учун ва дихлотиазидни қўллаш зарур бўлган барча холатларда.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish