Тошкент Тиббиёт Академияси


МЕЪДА ОСТИ БЕЗИНИНГ ЭКСКРЕТОР ФУНКЦИЯСИ БУЗИЛГАНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР



Download 1,93 Mb.
bet164/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

МЕЪДА ОСТИ БЕЗИНИНГ ЭКСКРЕТОР ФУНКЦИЯСИ БУЗИЛГАНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР


Овқат маҳсулотларининг ичакда парчаланиб, ҳазм бўлишида меъда ости безидан ажралиб чиқувчи ферментларнинг (протеолитик-трипсин, химиотрипсин, коллагеноза; амилолитик, альфа ва гамма-амилаза; липолитиклипаза) аҳамияти катта. Шу сабабли меъда ости безининг ўткир ва сурункали хасталикларида ушбу без фаолиятини бошқариш зарурияти туғилади. Ҳозирги вақтда меъда ости безига таъсир этувчи воситаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. Панкреас бези фаолиятини кучайтирувчи: секретин, холецистокинин

  2. Панкреас бези ферментларини сусайтирувчи: пантрипин, гордокс, ингитрил (контрикал), трасколан

  3. Панкреас бези махсулоти ўрнига ишлатилувчи воситалар: панкреатин, панзинорм, фестал,мезим, ораза, нигадаза ва бошқалар.

СЕКРЕТИН (27 аминокислотадан иборат пептид), камроқ даражада холецистокинин, ичак гормонлари бўлиб, меъда ости бези фаолияти секрециясини кучайтирадилар. Иккала препарат ҳам сўйилган чўчканинг 12-бармоқли ичак қаватидан ажратиб олинади. Синтетик йўл билан ҳам олинган. Асосан ташхис қўйиш мақсадида қўлланилади. Парентерал йўл билан киритилади.
Меъда ости бези ферментларини фаоллигини сусайтирувчи воситаларга антифермент препаратлари киради. Улар асосан протеолитик ферментлар фаоллигини сусайтириб, биологик фаол полипептидларни ажралишини тўхтатадилар (М-н: кининлар, калидин, брадикинин), ҳамда капиллярлар ўтказувчанлигини камайтириш ҳисобига шишни ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Натижада оғриқни, некроз ривожланиши, заҳарланишни, яллиғланишини бартараф этиб карахтлик даражасини ва ўлимни камайтирадилар. Асосан ўткир ва сурункали панкреатитларда, гиперфибринолиз туфайли юзага келган қон кетишларда қўлланиладилар.
ПАНТРИПИН (Pantrypinum) ва ГОРДОКС (Gordox) препаратлари ҳам сўйилган қорамол меъда ости безининг экстракти бўлиб, полипептид занжирларидан иборат протеолитик ферментлар: трипсин, химотрипсин, калликреин, плазмин ва бошқалар фаоллигини бартараф этадилар ва шу туфайли аутолиз жараёнини тўхтатиб, оғриқ ва ялиғлланишни камайтиради, ҳамда ўткир панкреатининг некроз, абцесслар ва перитонит каби асоратларни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish