Кўрсатмалар: эссенциаленникига ўхшаган.
Нохуш таъсири: аллергик реакциялар.
СИЛИБОР – ўсимликдан олинган флаваноидлар аралашмаси. Худди легалонга ўхшаш препарат.
ЛИВ-52 – бир қанча ўсимликларнинг шарбати ва қайнатмасидан ажратилган қуруқ моддалар аралашмаси. Жигар функцияларини яхшилайди, гапатоцитларда моддалар алмашинувини кучайтиради, уларнинг регенерациясини оширади, жигарни ёғли инфильтрациясини олдини олади, жигарда оқсил синтезини меъёрлаштиради, иштаҳани ва овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакнинг эвакуатор функциясини яхшилаб, метеоризмни бартараф этади. Препарат таблетка шаклида ичилади.
Кўрсатмалар: эссенциале каби, ҳамда анорексия, озиб кетиш, диабет.
Нохуш таъсири: Лайелла синдроми.
ВИТОГЕПАТ – қорамол жигаридан тайёрланган препарат.
СИРЕПАР – жигарнинг оқсилсиз гидролизати.
ВИГЕРАТИН – жигарнинг лиофилланган экстракти ва панкреатиндан иборат препарат. Охирги учта препаратлар ҳам гепатопротекторлик хоссасига эга.
ИЧАКНИНГ ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Бу гуруҳ воситалари 2 га бўлинади:
Ичак моторикасини оширувчи воситалар.
Ичак моторикасини сусайтирувчи воситалар.
Иккинчи гуруҳ воситалари ичак ҳаракати ва тонусини сусайтирадилар. Жумладан: М-холиноблокаторлар, ганглиоблокаторлар, миотроп таъсирли спазмолитиклар (папаверин, но-шпа, дибазол). Адреномеметиклар ҳам шундай таъсирга эгадирлар. Ушбу препаратлар ўткир ва сурункали ич кетишда (диереяда) қўлланиладилар.
ЛОПЕРАМИД (имодиум) – тузилиши жиҳатидан наркотик анальгетикларга ўхшаш, лекин оғриқсизлантирувчи таъсири кучсиз. Препарат ичакдаги μ-опиоид рецепторларини қўзғатиб, МИТ аъзолари перистальтикасини сусайтиради. (қора дори препаратларига ўхшаб) яъни бўйлама ва айланма мушак фаоллигини сусайтиради. Натижада нажаснинг илданма ҳаракати тўхтаб ундаги суюқликни сўрилиши ортади ва ичакнинг ички босими камаяди, ичакни ҳаракатга келтирувчи таассурот сусаяди. Бир вақтнинг ўзида ичак секрецияси камаяди, анал сфинктер тонуси ортади, ич кетиши тўхтайди. Препарат МНС га ёмон ўтади. Препарат руҳий қарамлик чақирмайди. МИТ дан ёмон сўрилади (50%). Сўрилган препаратнинг 97% зардоб оқсиллари билан боғланади. Бир кун ичида препаратнинг 40% ичак орқали, 10% пешоб таркибида ажралади. Т½ тахминан 11 соат.
Қўлланилиши: ўткир ва сурункали диареяда, ярали колитларда. қарши Препаратга юқори сезгирлик бўлса, антибиотиклар билан чақирилган псевдомембраноз колит, бактериялар билан чақирилган диареяларда қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |