Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet133/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Нохуш таъсири: тез-тез тромбоцитопения, кўнгил айнаш, қайт қилиш, сариқлик, гипотензия чақирилганлигидан уни қўллаш чекланган.
МИЛЬРИНОН – тузилиши жихатидан амринонга ўхшайди, лекин ундан кучли. Тромбоцитопения чақирмайди.

АНТИАРИТМИК ВОСИТАЛАР.


Баъзи юрак хасталикларида юзага келадиган, юрак ритмининг ҳар хил бузилишлари беморлар ҳолатини ёмонлашиши ва оғир асоратларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Юрак ритми кардиал ва экстракардиал омилларга боғлиқ. Жумладан, ритм бошқарувчисининг ҳолати, ўтказувчи система, миокарддаги биохимик жараёнлар, қон айланиши билан бир қаторда нейронал ва гуморал таъсиротларга боғлиқ. Юрак ритмини бузилишига олиб келувчи сабаблар ҳар хил:

  • миокард ишемияси (гипоксия)

  • юрак нуқсонлари (пороклар)

  • электролитлар ҳамда кислота-ишқор мувозанатининг ўзгариши

  • кимёвий моддалар билан заҳарланиш

  • юқумли ва эндокрин хасталиклар

Юрак аритмиясининг келиб чиқиши заминида асосан автоматизм, ўтказувчанлик, қўзғалувчанлик ва кардиомиоцитлар ҳолатининг ўзгариши ётади. Бундан ташқари, адренергик ва холинэргик иннервациянинг ўзгариши ҳам, салмоқли хисса қўшади. Бунда катехоламинларнинг ортиғидан кўп миқдори ҳам аритмияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Умуман турли хил аритмияларнинг шаклланишида, кардиал ва экстракардиал механизмлар қатнашади.
Аритмияга қарши воситалар, юракнинг қўзғалувчанлиги ёки ўтказувчанлигига таъсир этиб, аритмияларнинг олдини олиш ёки даволашда қўлланиши мумкин. Таъсир механизмига асосланиб, антиаритмик воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:

  1. Миокардга асосан бевосита таъсир этувчи воситалар:

  1. натрий каналларининг блокаторлари хинидин сульфат, новокаинамид, этмозин, аймалин, лидокаин, дифенин

  2. кальций каналларини блокаторлари: верапамил, дилтиазем

  3. калий каналларининг блокаторлари: амидарон, орнид

  4. турли воситалар: калий препаратлари калий хлорид, панангин, аспаркам.

  5. юрак гликозидлари: дигоксин, целанид, дигитоксин, строфантин.

  1. Юракнинг эфферент иннервациясига таъсир кўрсатувчи воситалар:

  1. адренергик таъсирини сусайтирувчи воситалар:

  • β-адреноблокаторлар: анаприлин

  • симпатолитиклар: орнид

  1. адренергик таъсирни кучайтирувчи воситалар:

  • адреномиметиклар: изадрин, адреналин

  • симпатомиметиклар: эфедрин

  1. холинергик таъсирни сусайтирувчилар М-холиноблокаторлар – атропин сульфат

  2. холинергик таъсирни кучайтирувчи:

  • антихолинэстераз воситалар-эдрофоний

  • α-адренмиметик-мезатон

Антиаритмик таъсирга эга бўлган воситалар, ҳар хил кимёвий бирикмалар гуруҳига мансуб, фармакологик хоссалари жиҳатидан ҳам турли хил гуруҳларга мансубдир. Фақат антиаритмик восита сифатида қуйидаги препаратлар қўлланилади: хинидин, новокаинамид, этмозин, аймалин.
Асосан юракка бевосита таъсир кўрсатувчи воситалар тиббиёт амалиётида кенг қўлланилади, чунки улар таъсирида юракнинг кўпгина фаолияти ўзгаради. Жумладан, улар самарали рефрактер даврини узайтирадилар, юрак мушакларининг автоматизмини пасайтирадилар, ўтказувчанликни сусайтирадилар, миокард қўзғалувчанлигини ва унинг қисқариши кучини пасайтирадилар.
ХИНИДИН СУЛЬФАТ (Chinidin sulfas). Хинидин хин дарахти пўстлоғидан олинадиган алкалоид бўлиб, хининнинг ўнга айлантирувчи изомеридир. Таъсири бўйича хининга ўхшаш, лекин кучли антиаритмик таъсирга эга. Хинидин хужайра мембраналаридан Na+ ва К+ионларини ўтиш тезлигини секинлаштиради, миокарднинг қўзғалувчалигини камайтиради, рефрактер даврни узайтиради, Гис тутамидан импульсларни ўтишини тормозлайди, кардиомиоцитларнинг деполяризацияланиш тезлигини пасайтиради. Бундан ташқари, хинидиннинг таъсири қисман юракда оксидланиш жараёнларини сусайиши ва кардиомиоцитларда ацетилхолинни алмашинувини бузилишига боғлиқ. Катта дозаларда хинидин миокард қисқариш кучини сусайтиради, ўтказувчанликни бузади, юрак қамалига, олиб келади. Хинидин маҳаллий оғриқсизлантириш, периферик томирларни кенгайтириш хоссасига эга. Хар хил аритмияларни даф этишда самарадор, лекин заҳарлилиги баланд, шу сабабдан ҳозирда камдан-кам қўлланилади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish