Ҳужайра соғлик ва касалликнинг структур бирлииги. Патологияга кириш. Зарарли тасирлар ва стресс-га хужайра реакт-сияси. Дифферент-сияланиш ва ўсишга хужайра мослашуви
Тиббий таълим системаси ва бўлғуси врачнинг клиник тафаккурини
шакллантиришда патологик анатомияга муҳим аҳамият берилади, чунки бу фан касалликларни ҳар томонлама ўрганадиган одам патологиясининг асоси, негизидир.
Илмий - амалий фан бўлмиш патологик анатомия олдида куйидаги вазифалар туради:
1) турли касалликлар ва уларнинг асоратларида шу касалликларнинг
структуравий асосларини, яъни органлар тўқималар ва ҳужайралар, субхужайра органелларида рўй берадиган морфологик ўзгаришларни ўрганиш;
касалликларнинг сабаблари ва авж олиб бориш шароитларини (этиологиясини) аниклаш;
касалликларнинг авж олиб бориш механизмини (патогенезини), шунингдек қандай бўлмасин бирон шаклда рўй берган жараённи, унинг турли даврлари, шакллари, клиник ва анатомик хилларини ўрганиш (патокинез);
касалликларнинг авж олиб бориш маҳалида қандай структура ўзгаришлари бўлишини аниқлаш (морфогенез);
қандай бўлмасин бирон хилдаги касаллик бошланганида органда рўй берадиган ҳимояловчи, компенсатор ва мослаштирувчи жараёнларнинг структура асосларини ўрганиш;
дори препаратлари таъсири остида ёки инсонлар турмуш шаро-итларининг ўзгаришлари таъсири билан касалликларнинг клиник-анатомик манзарасида рўй берадиган ўзгаришларни таҳлил қилиш (индукцияланган патоморфоз ёки табиий, спонтан патоморфоз).
Одамда учрайдиган касаликларнинг структуравий асослари организм, орган, тўқималар, ҳужайралар, ҳужайра ичидаги структуралар ва молекула-лар доирасида ўрганилади.
Ҳар бир хасталик бутун организмни ўз кабзига оладиган касаллик бўлиб, бунда хамма орган ва системалар ўша патологик жараён комига тор-тилади. Касалликларни шу нуқтаи назаридан ўрганиш касаллик давомида орган ва системаларнинг ўзаро қандай алоқада бўлишни аниқлаб турли касалликларнинг ўтишдаги маълум босқичларни белгилаш, шу босқичлардан хар бирида асосий ролни ўйнайдиган қонуниятларни билиб боришга имқон беради.
Айни вактда касалликларнинг асосида етган структура узгаришлар дагал ва катта, оддий кузга куринадиган бўлиши мумкин (анатомик узгаришлар), лекин улар майда, куз илгамайдиган, факат микроскопик билан текширгандагина топиладиган бўлиши мумкин.
Электрон микроскопиянинг кенг жорий тўқималар, органлар ва хужай-раларда руй берадиган субмикроскопик структура узгаришларни урганишга имқон беради. Касалликнинг асосида етадиган узгаришлар факатгина моле-кулалар доирасида бўлиши хам мумкин. Масалан, уроксимон хужайрали анемия асосан гемоглобин молекуласининг тузилишида руй берадиган узга-ришлар сабаб бўлади. Уроксмион эритроцитлар гемоглобинни нормал эрит-роцитлар гемоглобиндан шу билан фарк киладики, унинг бетта-олтти холатда бўладиган глютаминат кислота вален билан алмашиниб колади.
Бундан ташкари, шундай касалликлар хам борки (масалан, рухий касалликлар), улардан маълум клиник симптоматик булгани билан субмик-роскопик узгаришларни хам топиб булмайди, бундай ходисаларни илгари "органик" узгаришлар билан бирга давом этиб бормайдиган "соф функцио-нал узгаришлар" деб хисобланар эди. Хозир рухий касалликлар махалида куриладиган "функционал узгаришлар" асосида нормал нерв хужайра-ларнинг фазада одатдан ташкари, яъни нонормал жойлашуви етади деб тах-мин килинади (Д.С Саркисов, 1994 й).
Патологик анатомиянинг усуллари. Патологик анатомия юкорида айтиб утилган вазифаларни хал килиш йулида учта асосий текшириш усулларидан фойдаланиб: аутопсия, биопсия, инсонда учрайдиган касалликларни экспериментал йул оркали вужудга келтириш,
Аутопсия "секция мурдани ериш, обдукция" - ўлган кишида бўлиб ўтган структур узгаришларини (анатомик, гистологик, электрон микроскопик узгаришларни) аниқлаш мақсадида унинг мурдасини ёриб текширишдир.
Табобат илми ва амалий соғлиқни сақлаш ишида аутопсиянинг ахамияти куйидагилар билан белгиланади.
1. Аутопсия инсоннинг функционал - структур тузулишига, унинг ҳаётий функциялари ва касаллик жараёнларининг мохиятларига матералистик қарашлар шаклланишида катта ролни ўйнайди.
2. Мурдани ёриб текшириб кўриш билимларини ошириш жиҳатидан олганда катта аҳамиятга эгадир, чунки инсон патологияси сохасида орган, система тўқималар хужайралар ва субхужайралар доирадаги билимларни туплаб беришга ердам беради.
3. Мурдани ёриб аутопсия утказиш клиник диагнозни паталогоанатомик диагнозларга солиштириб куришга, беморни клиник текширишда йул куйилган камчиликлар аниқлаб олишга, қонсерватив ва операция йули билан қилинган даво усулларини тахлил килиб чикишга, врач хатоларини (диагностик хатолар, даволашнинг техникаси ва тактика-сидаги хатолар, тиббий ёрдамни ташкил этишдаги хатоларни) аниқлаб олишда ёрдам беради.
4. Улим ходисаларни ретроспектив тарзда таҳлил килиб чикиш врачнинг даволаш фаолияти устидан илмий назорат олиб боришга имқон тугдиради.
5. Аутопсия тиббий таълим бериш ва врачлар малакасини оширишда мухим урнида туради.
6. Мурдаларни ёриб текшириб кўриш касалланиш ва ўлим холларининг структурасини акс эттирадиган маълумотларни тўплаб беришга йул очди, бу нарса соғлиқни саклаш органлари ишини режалаштириш имқонини беради.
Аутопсия санитария-эпидемалогик жихатдан катта ахамиятига эгадир, чунки инфекцион касалликларни аниклаб олишга ва шу йул билан уларнинг таркалиб кетишга (эпидемиялар, пандемиялар бошланишига) йул куймайди. Мурдаларни ериб текшириш туфайли касалликларнинг морфогенези билан патогенезини ўрганиш мумкин бўлади.
Аутопсия унча маълум булмаган ва кам учрайдиган касалликларни урганишга, янги нозологик хилларни, табиий ва давога боглик патоморфозни аниқлаб олишга, патоморфознинг мохиятини билиб, тушуниб олишга ердам беради. Хозир замонавий морфология усуллари талайгина ютукларга эришган бўлишга карамай, мурдаларни ериб текшириш бугунги кунда хам касаллик моддий негизи тугрисида тасаввур берадиган асосий усул бўлиб қолмоқда.
Биопсия диагностика, яъни касалликни аниклаб олиш максадида микроскопик йул билан текшириб куриш учун бемор тўқималари ва органларининг маълум кисмларини унинг хаетлиги махалида кесиб олишдир. Жаррохлик операция махалида кесиб олган орган ва тўқималар хам диагностика максадида микроскопик йул билан текшириб курилиши керак.
Биопсия текширишларнинг вазифалари жумласига куйидагилар киради:
-клиник диагнозни аниклаб олиш ва тасдиклаш.
-клиник жихатдан ноаник холларда диагнозни белгилаш.
-касалликларнинг бошлангич даврларини (энг илк белгиларини) билиб олиш.
-хили ва этиологияси жихатидан хар хил булган яллигланишга алоқадор гиперпластик жараёнлар билан усмаларининг дифференциал диагностикасини утказиш.
-операциянинг тула - тукис утказилган - утказилмаганини аниклаш.
-патологик динамикасини урганиш.
-даво таъсири билан тўқималар еки усмаларда руй берадиган структура узгаришларини урганиш.
Беморнинг хаетлигида гистологик текшириш учун хар кандай тўқималардан куйидагича турли усуллар билан материал олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |