Тошкент Тиббиёт Академияси


МИОМЕТРИЙГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ



Download 1,93 Mb.
bet172/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

МИОМЕТРИЙГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ.


Бу гуруҳ дориларига кичик дозаларда ҳам бачадон тонусига таъсир этувчи воситалар киради. Уларнинг бундай танлаб таъсир этиш хоссаси миометрийнинг ритмик ёки тоник қисқаришини таъминлашда қўлланилади. Миометрийнинг қисқариши ва тонуси нейрогуморал механизмлар билан бошқарилади. Жумладан, унда окситоцин, проста­гландинлар ҳамда адренергик ва холинергик нервлар қатнашади. М-холинорецепторлар ва α-адренорецепторларни қўзғатилса, бачадон мушаклари қисқаради, β2-адренорецепторларни қўзғатилса, бўшаштиради.

БАЧАДОНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР


Бачадонга таъсир этувчи воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Асосан миометрийнинг қисқаришига таъсир этувчи воситалар:

  1. кучайтирувчилар: окситоцин, питуитрин, динопрост (ПГF), динопростон (ПГЕ2).

  2. сусайтирувчилар:

    • β2-адреномиметиклар фенотерол, салбутамол.

    • -наркоз воситалари натрий оксибутират

    • -турли воситалар магний сульфат

  1. Асосан миометрий тонусини кучайтирувчи воситалар:

  1. Корамиғ препаратлари: эргометрин молеат, эрготамин гидротартрат, эрготал, корамигнинг қуюқ экстракти.

  2. синтетик препаратлар: котарнин хлорид.

  1. Бачадон бўйни тонусини сусайтирувчи воситалар: Атропин сульфат, динопрост, динопростон.

Асосан бачадон қисқаришини кучайтирувчи воситалари:
ОКСИТОЦИН – гипофизнинг орқа бўлаги гормони–октапетид. Миометрийни ритмик қисқариш кучини оширади (тўлғоқ чақиради). Ҳомиладорликда бачадон унга таъсирчан бўлади. Окситоциннинг таъсири ҳомиладорлик давомлиги ошган сари ортади ва туғиш даврида энг юқори бўлади. Окситоцин таъсирида бачадони қисқариш кучи ва қисқариш сони ортади. Окситоциннинг катта дозалари бачадон тонусини ҳам оширади. Бир вақтнинг ўзида сут безларининг секрецияси ва сут ажралиши ҳам ортади. Окситоцин томирга томчилаб, туғиш жараёнини қўзғатиш ва уни кучайтириш (тезлаштириш) учун, ҳамда ҳомила туғилгандан кейинги даврда эса қон кетишини тўхтатиш ва бачадон атониясини бартараф этиш учун қўлланилади.
ДЕЗАМИНООКСИТОЦИНокситоцинни синтетик препарати. Окситоцинга нисбатан таъсири кучлироқ, лекин окситоцинни парчаловчи ферментлар таъсирига чидамли оғиз бўшлғидаги шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади, парчаланмайди, шунинг учун лунжга қуйилади (трансбукально). Препарат қон босимига таъсир этмайди. Туққан аёллар бачадон инвалюцияси (яъни ўз холига қайтиш) ва сут ажралишни кучайтириш учун қўлланилади.
ПИТИУТРИН – окситоцин ва вазопрессин аралашмаси (антиидиуретик гормон) Окситоцинга нисбатан камроқ танлаб таъсир этади, қон босими кўтаради.
ГИФОТОЦИН – гипофизнинг орқа қисмидан ажратилиб, тозаланган препарат, асосан окситоциндан иборат, вазопрессин камроқ. Окситоцин каби қўлланилади.
ДИНОПРОСТ – ПГF2α Акушерлик амалиётида қўлланиладиган простагландинлар­нинг асосий намоёндаси. Миометрий ҳужайраларида жойлашган, фақат ўзига хос бўлган рецепторларнинг кучли қўзғатиш хоссасига эга. Динопрост ҳомиладор бўлган ёки бўлмаганлигидан қатьий назар бачадоннинг ритмик қисқартиришини ва тонусни оширади, ҳамда бачадонни бўйнини бўшаштиради. Динопрост бронхларнинг силлиқ мушакларининг қисқаришини ҳам оширади, айниқса бронхиал астма хасталиги борларда. Препарат юракнинг систолик ҳажмини оширади, тахикардия чақиради, лекин қон босимини ўзгартирмайди, катта дозаларда қон босимини оширади. Ўпка томирларини терапевтик дозаларида торайтиради, МИТ моторикасини оширади. Томирларининг ўтказувчанлигини оширади, сариқ танани дегенерациясига олиб келади(лютеолиз).

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish