Тошкент Тиббиёт Академияси


ГЕПАТОПРОТЕКТОР ВОСИТАЛАР



Download 1,93 Mb.
bet159/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ГЕПАТОПРОТЕКТОР ВОСИТАЛАР.


Бу гуруҳга гепатоцитлар мембранасини мустаҳкамловчи, патологияда уларни қайта тикланишини таъминловчи препаратлар киради. Маълумки, мембраналарнинг функционал ҳолати ва уларда жойлашган фермент системаларининг фаоллиги кўп жиҳатдан фосфолипидларнинг таркиби ва миқдорига боғлиқ. Гепатопротекторлар таъсирида жигар ҳужайраларнинг ҳар-хил турдаги заҳарли токсик моддалар ва омилларга қарши туриш қобилияти ортади. Бир вақтнинг ўзида жигарда репарацияли регенерация, оқсил синтези , сафро ҳосил қилиш, ютиш ва ажратиш жараёнлари кучаяди, дистрофия ва цитолиз жараёнлари камаяди. Кўпгина гепатопротекторларнинг таъсир механизми эркин радикаллар ҳосил бўлишини камайтириш, антиоксидант системанинг таркибига кирувчи ферментлар (супероксид-дисмутаза, каталаза), глутатион ва бошқа бирикмалар миқдорини ошириш, ДНКга боғлиқ РНК полимераза фаоллиги кучайиши туфайли оқсил синтези ортиши билан боғлиқдир.
ЭССЕНЦИАЛЕ (Essentiale) – таркибида фосфолипидлар, тўйинмаган ёғ кислоталари (линолев-70%, линолен, олиен кислоталари) пиридоксин НCl, цианокобаламин, никотин­амид, рибофлавин, токоферол, тиамин ва хоказолар бор. Жигарнинг зарарсизлантириш, углевод ва ёғ алмашинувидаги иштирокини яхшилайди. РНК ва ДНК биосинтези меъёрлашади, гепатопитларнинг турли омиллар таъсирида жароҳатланишини олдини олади. Трансаминазалар фаоллигини, билирубин миқдорини қонда камайтиради. Гепатоцитларни ёғлар билан инфильтрациясини сусайтиради, чунки жигар паренхиматоз факторнни (ПХФ) ҳужайра мембранасидаги липидлар қаватига киритади. Парентерал (томирга томчилаб) ва энтерал йўл билан қўлланилади .Даволаш схема асосида 14 кундан 6 ойгача давом этади.
Кўрсатмалар: ўткир ва сурункали гепатитлар, дистрофиялар, жигар циррози, қандли диабетда жигар функациясини яхшилаш учун, алкоголизм ,нурланиш хасталиги ва бошқалар.
Нохуш таъсири: баъзида диспепсия (ичилганда), СОЭ ортиб кетиши.
ЛЕГАЛОН (карсил) – ўсимликлардан ажратилганда флавоноид модда. Таркибида учта изомер бирикма мавжуд: слибин, силидианин, силихристин. Уччаласининг умумий номи «силимарин» деб аталади. Гепатопротекторлик таъсирига эга. Препаратнинг 80% глюкурон ва сульфат кислотаси билан боғланган ҳолда сафро таркибида ажралади. Ичакдан тахминан 20% қайта сўрилади ва жигар-ичак доирасида айланиш ҳосил қилади. Препаратнинг катта миқдори жигар ва буйракда тўпланади (бошқа аъзоларда йўқ даражада) 24 соат давомида препаратнинг тахминан 6% пешоб таркибида ажралади. Ичилгандан кейин препаратнинг қонда максимал концентрацияси 0,5 соатдан кейин бўлади. Т½тахминан 6 соат. Сафро таркибида 2 соатдан кейин максимал концентрацияда ажралади. Препаратнинг тахминан 40% ичакдан тез резорбцияланади. Легалоннинг таъсир механизми унинг мембрана стабилизаторлик хоссаси билан боғлиқ.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish