Таъсир механизми: препарат МИТдан ёмон сўрилганлигидан (тахминан 20%) сўрилади) ичакда осмотик босимни оширади ва ичакдаги нажас ва ичак ширасининг суюқ қисмини реабсорбциясига тўсқинлик қилади. Натижада ичак бўшлиғидаги суюқлик (сув, ичак шираси) сўрилмай нажас ҳажмини оширади. Бунда ичак девори таранглашади, ундаги механорецепторлар қўзғалади ва ичак перистальтикаси рефлектор кучаяди (6г. магний сульфат тузи 100 мл. сувни ушлаб қолади). Бир вақтнинг ўзида ичак девори таранглашиши унинг шиллиқ қаватларида холецистокининни секрециясини кучайтиради, у эса нафақат ичак перистальтикасини, балки МИТдан қон айланиш тезлиги, безлар секрециясини,ўт пуфагини қисқаришини оширади, оддий сфинктерини бўшаштиради, сафрони оқишини кучайтиради. Тузлардан иборат сургилар ичакнинг маълум қисмига эмас, балки ҳамма қисмларига таъсир кўрсатадилар.
Қўлланилиши: сафро ҳайдаш, сурги воситаси сифатида, ичакни текширишдан олдин тозалаш учун, гижжага қарши воситаларни қўллашда, ўткир заҳарланишларда, дуоденумни зондлашда.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайт қилиш, полиурия, ичак яллиғланишини кучайиши. Магний сульфат МНС фаолиятини сусайтиради, АД пасайтиради, миорелаксация ривожлантиради. Хайз кўриш даврида, буйрак фаолиятини бузилишларида, ҳомиладорлик, ўткир гастроэнтероколитларда қўллаш мумкин эмас . Таркибида дағал тўқималар кўп бўлган полиз экинлари, мевалар, карам, шолғом, лавлаги, сабзи, труп, қовоқ, ўрик, олхўри, қовун, тарвузлар ва кўкатлар (укроп, кашнич, кўк пиёз) ҳам қабзиятларда яхши натижа бериши мумкин. Чунки улар тузлар каби ичакдан сувни шимилишини камайтириб, нажас ҳажмини оширадилар ва перистальтикани кучайтирадилар. Гидрофиллиги юқори бўлган метилцеллюлоза, агар-агар, зиғир уруғи, денгиз карами ҳам ич суриш хоссасига эгадирлар. Лекин ушбу препаратларнинг сурги таъсир кучи тузлариникидан анча сустдир.
КАНАКУНЖУТ МОЙИ (Oleum Ricini) – ушбу препарат канакунжут уруғидан ажратилган тоза ёғдан иборат. Ичилганда 12-бармоқли ичакда липаза таъсирида глицерин ва рицинол кислотасига парчаланади. Рицинол кислотаси эса ичакдан сув ва электролитларни сўрилишини сусайтиради. Нажас ҳажми ортади. Бундан ташқари рицинол кислотаси ичак шиллиқ қаватидаги рецепторларни қўзғатиб, перистальтикани кучайтиради. Парчаланмаган мой ва ҳосил бўлган глицерин ичакнинг ички деворига нажасни ишқаланишини камайтиради ва ҳаракатини осонлаштиради. Препарат таъсири ичилгач 2-6 соатдан кейин бошланиб, тахминан 6 соат давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |