Қўлланилиши: қабзият, ичакни рентгенологик текширувидан олдин тозалаш. Ёғда эрувчи моддалар билан заҳарланганда қўллаш мумкин эмас (керосин, бензин, бензол, эркак папоротниги…)
Нохуш таъсири: қайт қилиш, қоринда оғриқ, бачадонни рефлектор қисқариши, гипокалиемия. Давомли қўлланганда озуқа воситаларини сўрилишини ва овқат ҳазм бўлишини бузади.
ТОЗАЛАНГАН ВАЗЕЛИН МОЙИ – ичакда нажасни ўраб олиб уни суркалишини ва ҳаракатини осонлаштиради. МИТдан сўрилмайди. Шу сабабли унда эриган заҳарлар ҳам сўрилмайди. Сурункали қабзиятларда, ёғда эрувчи моддалар билан заҳарланганда қўлланилади. 1-2 ош қошиқ ичилади (эмульсия сифатида).
РОВОЧ ИЛДИЗИ таблеткалари (Tab. radicis Rhei )
ТОГЖУМРУТ ПЎСТЛОГИНИНГ суюқ экстракти ( Extr. Frangulae fluidum )
САНО БАРГИ (Infusum foliorum Sennae)
СЕНАДЕКСИН (сано баргини физиологик фаол моддаларидан иборат таблетка).
ТИСАСЕН (др. 10 мг. сеннозидлар А ва Б бор, худди сенодексинга ўхшаш препарат).
Ушбу ўсимликлардан тайёрланган препаратлар таркибида антрогликозидлар бор. Ичилгандан сўнг қонга сўрилади. Жигарда антрогликозидларнинг қандсиз қисмидан эмодин, хризофан кислотаси ва антрахинон ҳосилалари ҳосил бўлади. Улар эса йўғон ичак интрорецепторларини қўзғатиб, йўғон ичак мушакларининг қисқариши кучайтирадилар. Ингичка ичак перистальтикасига таъсир кўрсатмаганликлари учун овқат ҳазм бўлиш ва сўрилиш жараёнларини бузмайди. Ушбу препаратларнинг таъсири 8-10 соатдан сўнг бошланади. Антрахинон ҳосилалари пешоб, сут ва тер орқали ажралади (кислотали муҳитда сариқ рангга, ишқорий муҳитда қизил рангга бўяйдилар). Бу препаратларни асосан қарияларда, йўғон ичак атонияси туфайли юзага келган қабзиятларда қўлланилади. Давомли қўлланилганда гипокалиемия, ичакнинг шиллиқ, ҳатто мушак қаватларини жароҳатланиши, жигар функцияси бузилиши мумкин.
ФЕНОЛФТАЛИЕН – синтетик бирикма. Ингичка ичакдан сўрилиб, йўғон ичакда ажралади ва унинг шиллиқ қаватидаги К+, Nа+ АТФазаларини блоклайди. Натижада Na+ ва сувнинг сўрилиши камаяди. Нажаснинг ҳажми ортади. Бир вақтнинг ўзида йўғон ичак силлиқ мушакларида Са++ ионларининг фаоллиги ортиб, ичакнинг қисқариш кучи ортади. Препаратни овқатдан олдин ичилади, ичакнинг ишқорий мухитида эрийди, қонга фақат 15 % гина сўрилади, яъни аксарият кўп қисми ичакда қолади. Ични суриш таъсири 6-8 соатдан кейин бошланади тахминан бир кун давом этади.
Нохуш таъсири: ичак коликаси, тахикардия, нафасни бузилиши, аллергик реакциялар, баъзан коллапс, гипокалиемия. 3 ёшгача бўлган болаларга бериш мумкин эмас.
ИЗАФЕНИН – таъсири фенолфталиенга ўхшаш, лекин таъсири кучлироқ, кам заҳар. Ичакда парчаланади: диоксифенил изатин ҳосил бўлади, у эса ич суриш хоссасига эга. Таъсири кечроқ бошланади (8-12 соатдан кейин).
БИСАКОДИЛ – йўғон ичакда шиллиқ ажралишини кучайтиради. Натижада нажас юмшайди, ҳажми ортади ва рефлектор перистальтика кучаяди. Таъсири 5-6 соатдан кейин бошланади (шамчалариники 15 минут-2 соатдан кейин). Ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга бериш мумкин.
Нохуш таъсири: қоринда баъзан спастик оғриқ, эшак еми, простатит (шамчаларни кўп ишлатса). Қабзиятни даволашда қўлланадиган дори воситаларга кўникиш ривожланишини олдини олиш учун уларни тез-тез алмаштириб туриш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |