(хологога)
Бу гуруҳга оддий сфинктерини бўшаштирувчи воситалар киради. Асосан булар М-холиноблокаторлар ва миотроп таъсирига эга спазмолитик препаратлардир (атропин гуруҳи, но-шпа, папаверин ва бошқалар).
ХОЛЕЦИСТОКИНИН (панкреозимин) – 12 бармоқли ичакнинг гормони, сафро ажралишини кучли даражада оширувчи таъсирга эга. 33 та аминокислота қолдиғидан иборат пептид. Чўчқаларнинг 12 бармоқли ичаги шиллиқ қаватидан олинади. Синтетик – октапептид препарати ҳам мавжуд. Иккаласи ҳам ўт пуфагини қисқартиради, меъда ости бези секрециясини кучайтиради, меъдада HСl ажралишини сусайтиради. Асосан ўт пуфагининг қисқариш қобилиятини ва унинг ичидаги жисмларни аниқлашда ташхис воситаси сифатида томирга киритилади.
МАГНИЙ СУЛЬФАТ ичилганда ўт қопчасини қисқартиради, оддий сфинктерини бўшаштиради, сафро ажралиши ортади.
Таъсир механизми: магний сульфатнинг гипертоник эритмаси ичак рецепторларини қўзғатиб, ичакнинг шиллиқ қаватидан холецистокининни ажралишини кучайтиради. Натижада ўт қопчаси қисқаради, ичак перистальтикаси тезлашади. 20-25% эритмасидан 1 ош қошиқдан 2-3 марта кунига ичилади. Дуоденал зондлашда 25% эритмасида 50 мл ёки 10% эритмасидан 100 мл зонд орқали ичакка киритилади, препаратнинг 20% ичакдан сўрилади ва буйрак орқали ажралади.
Қўлланилиши: сафро ҳайдовчи восита сифатида, дуоденал зондлашда (сурги сифатида).
Ҳомиладорлик, ҳайз кўраётган кунларда, буйрак етишмовчилиги ва ўткир гастоэнтеритларда, гастроэнтероколитларда қўллаш мумкин эмас.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайт қлиш, полиурия, ичакда яллиғланиш жараёнини кучайиши.
СОРБИТ (Sorbitum) – кўп атомли спирт, сафрони ҳосил бўлишини ва ажралишини кучайтиради. Ичилгандан сўнг ичакнинг шиллиқ қаватидан холецистокинин гормонини ажралишини оширади. У эса ўт пуфагини қисқартиради. Оддий сфинктерини бўшаштириб, 12 бармоқли ичакка сафро тушишини кучайтиради. Ичилганда таъсири 5-6 минутдан кейин бошланади. Магний сульфатникидан тезроқ.
КСИЛИТ (Xylitum) – беш атомли спирт таъсири сорбитникига ўхшаш. Лекин ксилит таъсирида фақатгина ўт пуфагидаги сафро эмас, балки жигарда ҳам сафро ажралиши ортади, унинг таркибида билирубин, холкислотаси, липопротеинлар комплекси кўп бўлади. Таъсир кучи бўйича панкреозимин препаратидан қолишмайди. В гуруҳ витаминларини ўзлаштиришга имконият яратади, кетоз ривожланишига қаршилик қилади. Ксилитнинг таъсирини атропин бартараф этади, шу сабабли ваголитиклар билан ксилитни қўшиб ишлатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |