Кўрсатмалар: овқат ҳазм бўлишини бузилиши (кекириш, метеоризм, қоринни дам бўлиши) ва панкреатинга бўлган кўрсатмалар бўйича қўлланилади.
Нохуш таъсирлари йўқ.
МЕЗИМ ФОРТЕ (Mezym forte) – дражее. Таркибида 140 мг.панкреатин, 4200 ЕД амилаза, 3500 ЕД липаза ва 250 ЕД протеаза бор.
Фармакологик таъсири пензинорм ва фесталга ўхшаш.
НИГЕДАЗА (Nigedasa) – Nigella damascena ўсимлигининг уруғидан ажратиб олинган липолитик фермент препарати. Сафро кислоталари бўлмаса ҳам ўсимлик ва ҳайвон ёғларини гидролитик парчалайди. Таблеткаларнинг қобиғи ундаги ферментлар фаоллигининг нафақат нормал, балки юқори кислоталик муҳитда ҳам сақлайди.
Кўрсатмалар: ёш катталашиши билан боғлиқ дуоденал ширанинг липолитик фаоллигини камайишида, ҳамда панзинорм ва фестални қўллаш лозим бўлган хасталикларнинг барчасида, стеатореяда.
Нохуш таъсири: сурункали колитларда баъзан қоринда оғриқ бўлиши мумкин. Овқатдан 10-30 дақиқа олдин 1-2 таблетка кунига 3 мартадан 3-4 хафта ичилади.
СОЛИЗИМ (Solizymum) – бу penicillinum solitum дан олинадиган липолитик фермент. Нигидазага ўхшаб қўлланилади: овқат билан ёки ундан кейин 2 таб. 3 маҳал 2-4 ҳафта ичилади.
ПЕШОБ АЖРАЛИШИНИ КЎПАЙТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР
(Диуретиклар).
Бу гуруҳ моддалар организмдан пешоб ажралишини кучайтириб, тўқималар ва сероз бўшлиқлардаги суюқликларни камайтиради (асцит, гидроторакс, гидроперикард ва бошқалар). Пешоб ҳайдовчи воситалар асосан организмда суюқликни тўпланиб қолиши билан кечадиган хасталикларда (сурункали қон айланиш етишмовчилигида, нефротик синдром, жигар циррози), хафақонлик, глаукома ва бошқаларда қўлланилади. Бундан ташқари турли хил заҳарланишларда заҳарни тезроқ чиқариш мақсадида ҳам ишлатилади. М-н: бошқариладиган қон суюлтириш билан биргаликда пешоб ажралишини жадаллаштириш. Пешоб ҳайдовчи воситаларнинг бундай таъсири пешобни ҳосил бўлиши жараёнига таъсир кўрсатишлари билан боғлиқ. Пешоб ҳосил бўлиши 3 жараёндан иборат: фильтрация, реабсорбция ва секреция.
Диуретик воситаси таъсирида пешоб ажралишини кучайиши уларнинг буйракга танлаб таъсир қилиши ва биринчи навбатда Nа+ ва у билан боғлиқ Cl- ва сувнинг буйрак каналчаларидан сўрилишини камайиши билан боғлиқдир. Реабсорбцияни камайтиришни ё найчалар эпителийси ҳолатини сусайтириш, ёки каналчалар ичидаги суюқликнинг осмотик босимини ошириш хисобига амал ошириш мумкин. Маълумки, пешоб ҳосил бўлиши нейрогуморал омиллар назоратида бўлади. Айниқса, гормонларнинг (вазопрессин-антидиуретик, альдостерон-минералкортикоидлар) аҳамияти катта (юрак бўлмачасидаги-(”натрий уретик омил ”)).
Таъсир-механизмига қараб диуретиклар 2га бўлинади:
Буйракнинг пешоб ҳосил қилиш функциясига бевосита таъсир этувчи воситалар.
Пешоб хосил бўлишининг гормонал бошқарилишига таъсир этувчи воситалар .
Ҳозирги замон пешоб кучайтирувчи воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Буйрак найчалари эпителийсига бевосита таъсир этувчи диуретиклар:
Молекуласида сульфаниламид гуруҳи бўлган моддалар.
тиазидлар дихлотиазид, циклометиозид.
тиазид бўлмаган ёки турли хил тузилишга эга моддалар фуросемид, клопамид, оксодолин.
Дихлорфекоси сирка кислота хосиласи этакрин кислотаси
Ксантинлар темисал, эуфиллин.
Птеридин ҳосилалари триамтерен.
Пиразиноилгуанидин унумлари амилорид.
Альдостерон антогонистлари спиронолактон.
Осмотик фаол диуретиклар маннит, мочевина.
Кислота ҳосил қилувчи воситалар аммоний хлорид.
Таъсир қилиш жойига қараб диуретиклар қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:
Асосан буйрак найчаларини дистал қисмига таъсир этувчи воситалар дихлотиазид, циклометазид, клопомид, оксодолин.
Генли сиртмоғининг кўтарилувчи қисмидаги йўғон бўғимига таъсир этувчи воситалар фуросемид, этакрин кислотаси.
Буйрак найчаларнинг дистал қисми охирига ва йиғувчи найчаларга таъсир этувчи воситалар.триамптерен, амилорид, спиронолактон.
Буйрак найчаларининг проксимал қисмига таъсир этувчи воситалар эуфилин.
Буйрак найчаларининг ҳамма қисмларига таъсир этувчи воситалар маннит.
Шуни қайд этиш жоизки, филътрация жараёнини кучайтириш пешоб ажралишини унчалик кучайтирмайди, чунки бирламчи пешобнинг 99% қайта сўрилади. Масалан: агар фильтрация жараёни 10%га ортса, пешоб бор йўғи 0,1% кўпаяди. Агар реабсорбция жараёни шунгача камайса, пешоб ажралиши кучли даражада ошади 100%!
Буйрак найчалари эпителийсига бевосита таъсир этувчи диуретиклар.
ДИХЛОТИАЗИД – кучли диуретик восита, кимёвий тузилиши бўйича бензотиазидин ҳосиласи бўлиб, таркибида сульфаниламид гуруҳи бор. Таъсир механизми нефроннинг эгри бугри найчаларининг проксимал ва дистал қисмларида Nа+ ва у билан боғлиқ хлор ионларининг реабсорциясининг камайиши билан боғлиқ. Диакарбга нисбатан карбоангидраза фаоллигини камроқ сусайтиради. Дихлотиазид таъсирида К+ ва бикарбонат ионларини реабсорбцияси Na+ ва сl- ионларига нисбатан камроқ кечади. Шунинг учун дихлотиазид фаол салуретик восита сифатида танилган. Na+ ва хлор ионлари ўзаро мувофиқ ёки эквивалент миқдори ажралади. Препарат ацидозда ҳам ўз самарадорлигини яхши намоён қилади. Давомли қўлланилганда ҳам, диуретик таъсир кучи камаймайди. Кандли диабет хасталигида препарат полиурияни камайтиради, чанқоқлик ҳисини камайтиради, қоннинг осмотик босими кучли даражада пасаяди (механизми номаълум). Қисман бундай таъсир буйракнинг концентрлаш қобилияти ошиши ва чанқаш маркази фаолиятини сусайиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Қон босими юқори бўлган ҳолларда препарат уни туширади. МИТдан дихлотиазид тез сўрилади. Таъсири анча тез бошланади (30-60дақиқадан сўнг) 10-12соат давом этади. Препаратга ўрганиш (кўникиш) ривожланмайди, лекин дихлотиазид пешоб кислотасини ажралишини камайтиради ва гиперурекимияни ривожланишига, шу туфайли подагра хасталигини кечишига салбий таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |