Тошкент Тиббиёт Академияси


ГАСТРОПРОТЕКТОРЛАР (ЦИТОПРОТЕКТОРЛАР)



Download 1,93 Mb.
bet151/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ГАСТРОПРОТЕКТОРЛАР (ЦИТОПРОТЕКТОРЛАР)


Бу гуруҳ воситалари меъда шиллиқ қаватига бевосита таъсир кўрсатиб, унинг ташқи жароҳатловчи таъсиротларга (физик, химик …) қаршилик қилиш қобилиятини оширадилар. Асосан меъда шиллиқ қаватининг тузилиши ва функцияларини сақлаш учун меъда ва ичак хасталигида қўлланилади. Улар асосан икки гуруҳга бўлинадилар.

  1. Шиллиқ қаватни механик ҳимоясини яратувчи воситалар: сукралфат, висмутнинг уч калий дицитрати.

  2. Шиллиқ қават баръерининг ҳимоя функциясини ва уни жароҳатловчи омилларга турғунлигини кучайтирувчи воситалар:карбеноксолон, мизопростол .

СУКРАЛФАТ (антепсин) – сульфатирланган сукораза шакари ва полиалюминий оксидидан ташкил топган оқ-сариқ гельдан иборат. Кислоталик муҳитда, рH 4 дан кам бўлганда полимерланади, жуда ҳам ёпишқоқ (сироч) модда ҳосил бўлиб, айниқса яралар юзасини ёпади. Препаратнинг бундай хоссаси 12 бармоқли ичакда ҳам сақланади. Лекин жароҳатланмаган шиллиқ қаватга оз миқдорда ёпишади. Яралар юзасида тахминан 6 соат туради. Сукральфатнинг гастропротекторлик хоссасини намоён бўлишида ПГ ва SH гуруҳлар бор моддалар ҳам роль ўйнайди. Препарат овқатдан кейин ва уйқудан олдин ичилади. Лекин сукралфатнинг антацид воситалар билан ва Н2-блокаторлар билан биргаликда қўллаш керак эмас, чунки препаратнинг таъсири юзага чиқиши учун кислотали муҳит даркор. Сукралфат МИТ дан сўрилмайди яъни препарат резорбтив таъсирга эга эмас.
Нохуш таъсири: баъзан қабзият, оғизни қуриши кузатилади.
ДЕНОЛ (висмут уч калий дицитрат) – коллоид суспензия бўлиб, меъданинг Нсl кислотаси таъсирида оқ рангли чўкма ҳосил қилади. Бу чўкма меъда шиллиқ қаватидаги гликопротеинлар билан ва айниқса яра юзаси билан мустахкам қоплама ҳосил қилади. Натижада яра юзасида полимергликопротеин комплексидан иборат ҳимояловчи қават ҳосил бўлади. Препаратнинг нохуш таъсири йўқ.
Ҳозирда баъзи олимларнинг фикрича сурункали гастрит ва меъда яра хасталигини чақирувчи омиллардан бири мусбат спиралсимон бактерия Helycobacter pylori ҳисобланади. Уни даволашда метронидозол, тетрациклин ва амоксициллин билан бир қаторда Денол ҳам қўлланилади.
КАРБЕНОКСОЛОН (биогастрон) – циклик тритерпен бўлиб, чучук мия илдизидан ажралган . Унинг таъсири меъда шиллиқ қаватидан шиллиқ ишлаб чиқиши ортади. Унинг қовушқоқлиги юқори бўлиб, мустаҳкам ҳимоя қаватини ҳосил қилади. Бундан ташқари препарат таъсирида ПГни парчаловчи фермент фаоллиги сусаяди. Сўрилган препаратнинг 90% қон зардоби оқсиллари билан боғланади, ўт таркибида ажралиб ичакдан яна қонга сўрилади (ичак-жигар рециркуляцияси). Асосан нажас таркибида ажралади, пешоб таркибида фақат 1% ажралади. Меъда яра хасталигида 12 бармоқли ичак ярасига нисбатан самарадорлиги юқори. Карбеноксолон стероид тузилишига эга бўлганлигидан минералокортикоид фаоллигига эга ва шунинг учун нохуш таъсири бор: организмда сувни, Na+ ионларини тўпланиши, шишлар пайдо бўлиши, гипертензия , гипокалиемия . Спиронолактон бу ўзгаришларни бартараф этади, лекин препаратнинг терапевтик таъсири ҳам йўқолади. Тиазид гуруҳидаги пешоб ҳайдовчи воситалар карбеноксалоннинг гастропротекторлик хоссасини сусайтирмай, унинг нохуш таъсирини бартараф этадилар.
Умуман гастропротекторлар ташқи жароҳатловчи омиллар таъсиридан меъда ва 12 бармоқли ичак яраларини сақлаб, уларнинг битишига қулай шароитлар яратадилар. Яраларни битишини тезлаштирувчи (яъни репарацияни кучайтирувчи) воситалар ҳам меъда ва 12 бармоқли ичак яраси хасталигида ижобий натижа беришлари мумкин. Бундай препаратларга қуйидагилар киради: оксиферрискарбон натрий, салкосерил, метилурацил, витамин U, анаболик стероидлар.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish