2) Кумулятив ҳусусиятлари.
Кумуляция - бу кимёвий моддаларни организмга тўплана олиш (моддаларни ўзи тўпланиши - моддий кумуляция, таъсир оқибатини тўпланиши - функционал кумуляния) ҳусусиятидир.
Кимевий моддалар кумулятив ҳусусиятларини миқдорий белгилашнинг бир неча усуллари бор. Собик Иттифокда Ю.С.Каган тақлиф этган усул қабул қилинган бўлиб, кумуляция коэффициенти (КК) билан белгиланади. Бу кўрсаткич кўп марта таъсир натижасида олинган ЛД-50 ас нисбати билан аниқланади.
Бу кўрсаткич (КК) бўйича пестицидлар 4 гуруҳга бўлинади :
1. КК миқдори 1 дан кам бўлса - ўта кумуляция.
КК миқдори 1-3 бўлса - юқори кумуляция
КК миқдори 3-5 бўлса - ўртача кумуляция.
КК миқдори 5дан ортиқ бўлса - кам кумуляция.
3. Терига ва тери орқали таъсир этиш ҳусусияти. Кичик сатхларда пестицид ишлатиш лозим бўлса, елкага осадиган (ранцевой) пуркагичлар ёрдамида сепилади. Республикамизда асосан АН-2 тайёраси ишлатилади. Бу ишлар кизиган пайтида айникса дефолиация ишлари олиб боришда ёрдамга бошқа республикалардан ҳам тайёралар келтирилади (Украина, Козогистон ва бошқалар).
Тайёралар ёрдамида пестицидлар қўллаш улар дала сатҳидан 5 м юқорида «хабарловчилар» кўрсатмасига биноан олиб борилади. «Хабарловчилар»дан бири дала бопшда туриб сепишни бошлашга нишон берса, иккинчиси дала охирида туриб тугатипши кўрсатади.
Пестицидларни организмга кириш йўллари. Пестицидлар киши организмига нафас йўллари орқали газ ва буг ҳолида (учувчанлари), чанг ҳолда (дустлар) ёки майда томчилар (майда томчи аэрозоль) сифатида кирипш мумкин. Кўпгина пестацидлар тери орқали (ёғда эрувчанлари) ҳам кира олиш ҳусусиятига эгадир.
Меъда - ичак орқали организмга пестицидлар асосан ишловчиларнинг шаҳсий гигиена қойдаларига риоя килмасликлари оқибатида ёки аҳоли пестицидлар билан ифлосланган озиқ - овқат махсулотлари ва сувни истеъмол қилиши натижасида тупгиши мумкин.
Республикада Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш инсон организмига салбий таъсири олдини олишга қаратилган кўп чора -тадбирларни амалга опшряпти.
Хар бир янги пестицид кенг қўлланилиши олдидан ҳар томонлама заҳарлилик ҳусусиятлари тўла ўрганилиб, керакли бехатар иш тартиблари тузилгандан сўнг ССВ руҳсати билан қўлланишга руҳсат этилади.
Юқорида келтирилган чора - тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора - тадбирлар мажмуаси СанКваМ № 0028 - 94 «Ўзбёкистон ҳалк хўжалигида пестициддар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қойдалари ва гигиена меъёрлари» ва бир қанча алоҳида пестицидларга багишланган тавсифлар ва йўрикномаларда берилган.