ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИДАГИ БИОЛОГИК ОМИЛ
Ишлаб чиқаришда биологик омил ҳалк хўжалигида ишлатилиши маълум эмас эди. Биологик омил ишлаб чиқаришда ҳавфли ва зарарли омил сифатида XX аср охирида пайдо булди. Биологик ҳавфли ва заралли омил сифатида ишлаб чиқаришда
қуйидаги объектларда биологик омил киради патоген микроорганизмлар:бактериялар, вируслар, риккециялар, спирохеталар, замбуруғлар, содад жониворлар ва уларни хаёт
махсулотлари, бўлардан ташқари ўсимликлар ва ҳайвонларни микроорганизмлари ва уларни ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, жумладан, тўқима ва ҳужайралар киради.
Адабиётлар ва манбаларда ишлаб чиқаришда биологик омил бўйича маълумот жуда кам.
БИОЛОГИК ОМИЛ —одам ва ташқи муҳитга таъсири ва уларни тиббий ва сунъий шароитларда кўпайиши ва биологик актив маддалар вужудга келтириш ҳусусияти билан боғлик бўлган биологик объектларнинг жамидир.
Асосий биологик омил турларига қуйидагилар киради:
Зооантропонозалар: бактериялар вируслар риккециялар, замбуруғлар, гижжалар
Эфир мойлар, ўсимликлардан олинадиган араматик бирикмалар.
Аралаш Органик чанг: ўсимлик, чанг уруғи муйна, соч, казгок ва бошқалар.
Сапрофит ва шартли патаген микрофлора, озука таркибидаги ҳаво ва кийимда ва содда жониворлар.
Озуқага қўшилувчи актив моддалар микробилогик синтез маҳсулотлар.
Биологик келиб чиқишга эга бўлган пестицидлар.
Хужайра ва тўқималар културалари
Тузилиши бўйича биологик омиллар икки гуруҳга бўлинади: табиий ва юқумли касалликларни кўзгатувчилар, ҳайвонларнинг табиий чиқиндилари, ўсимликларни гуллаш махсулотлари ва индустриал гуруҳ. Меҳнат гигиенаси врачини асосий иккинчи гуруҳ биорлогик омиллар қизиқтиради. Ишлаб чиқаришдаги биологик омиллар таъсири мавжуд биологик омиллар таъсири бор ишлаб чиқариш тармоқларига қуйидагилар киради:
Қишлоқ хужалиги; пахтачилик, уруғчилик, тамакичилик бугдойчилик ва дон етиштириш
Микробиология саноати; микробиологик синтез, ген ва хужайра мухандислиги энзимология, биохимия лабаратория
Ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш
Ем —хашак тайёрлаш; силос, сенаж, беда, люцерна ва бошқалар
Чорвачилик ҳайвонларини парваришлаш ва кўпайтириш.
Озука моддалари ишлаб чиқиш ва тайёрлаш БВК, ферминтлар витаминлар ва бошқалар
Балиқчилик;
Пилла куртини боқиш ва пиллани қайта ишлаш.
Илмий текшириш институтлари, ветеринария лабораториялари биопрепаратларни даволаш мақсадида ишлатиш
10. Ҳайвонот боғлари, циркларда ҳайвонларни боқадиган ходимлар
ва улар билан дрессировка қиладиганлар.
Ишлаб чиқариш тармоқларидаги биологик омил тури ва унинг даражаси ва миқдори бир хил эмас, масалан, қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачилик тармогидан ташқари асосий биологик омиллардан чанг ҳисобланади, бу аралаш чанг бўлиб таркибида
тупроқ ҳам бор. Аралаш чангни миқдори бажарилаётган ишни турига, об — ҳаво шароитига, ўсимликларнинг гуллашига боғлиқ ва улларнинг ҳаводаги миқдори бир неча минг мг/ м3 га тенг. Агар ҳавода чанг бўлса, унинг 1г чанг таркибида 54 минг микроорганизмлар мавжуд, замбуруғлар 1м3 ҳавода 200 млн гача бўлади. Териб олинадиган ҳосилни сорти қанчалик паст бўлса, таркибида шунча кўп чанг бўлади. Эфир мойлари ҳаво таркибида 78,5 мг/м3 тенг миқдорда мойлар культўрасини тайёрлаш жараёнида ҳосил бўлади: озука моддаларни тайёрлаш спорали ва спорасиз микроблар ачиган бактериялар мавжуд, яъни 10та уруғдан 10000 замбуруғ ва 150 ачиган бактерияларга тенг
Пилла куртини бокиш жараёнида ҳавода аралаш чанг ва 1м3 ҳавода 1140 та микроблар ҳосил бўлади.
Чорвачилик компексларида, иш хоналарида ва уларнинг худудида жуда катта микроблар билан ифлосланиш мавжуд. Биологик омил етакчи омил сифатида асосан 2 турдаги ишлаб чиқариш корхоналарида учрайди. Микробиологик саноатда ва қишлоқ хужалигида биологик пестицидларни қўллашда учрайди Микробиологик синтез корхоналарида Меҳнат гигинаси. Микробиологик саноат ҳалк хужалигида кенг тарқалган саноат турларига кирилади. Буларга; озука, оксид моддаларни олиш: БВК, ачитқилар, антибиотиклар, гидролиз заводларида этил ва буни олишда ишлатиладиган эттирувчилар ва бошқалар.
Микробиологик синтез саноатида ҳар хил озука муҳитлари сифатида гидролизатлар парафин ва булъён ва бошқалар ишлатилади Микробиологик синтез саноатининг техналогияси ўзига хос давриилиги билан тавсифланади ва қуйидаги босқичлардан иборат.
Озука муҳити ва тозалаш культура олиш учун экин материаллари тайёрлаш.
Шитамларни культураларга ажратиш ва ўстириш ферментация
Культурадаги суюқликни фильтрлаш ва серапартция қилиш
Тайёр суюқликдан керакли маҳсулотни ажиратиб олиш ва уни тозалаш
Қуритиш.
Тайёр махсулотни тахлаш ва жойлаштириш. Микробиологик синтезда асосий жиҳозлар қуйидагилар ҳисобланади;
ферментлар, иссиқдан изоляция қилинган қуруқ боғлаш жихозлари
сепараторлар, керакли препартларни ажиратиш ва тозалаш реакторлари
пресловчи фильтрлар; бўлар рама ва плиткалардан тузилган комплект бўлиб улар орасида фильтрловчи материал қўйилган бўлардан ташқари, яна техналогик жараён учун барабан вакуум фильтрлари ишлатилади. Барабан суюқлик ичига ботирилган ҳолда бўлиб унга доимий равишда суспензия берилиб туради
қуритиш жиҳозлари:
тахлов автоматлари
Микробиология синтез санотининг асосий ҳусусияти шундаки, иш шароитларини ҳамма босқичлари стерилланган шароит, яъни озука муҳити тайёрлаш, экиш материаллари ва ферментация ва ҳокозо.
Микробиологик синтез санотидаги Меҳнатда технологик жараён ўзига хослиги, яъни ишловчилар технологик жараённи назорат килиб, ташкиллаштириб турадиган, аппаратларни ишга тайёрлаб қўядилар. Фильтр прессловчи мослама, сепараторини иш холатига келтириш аппаратларни ички томонларини, юзасини тозалаш, намуна олиш ишлари қўл Меҳнати орқали бажарилади. Бу жараёнда ишловчиларни махсус кийимлари, териси тайёр махсулот ва эритмалар билан ифлосланади. Ишловчилар бутун технологик жараён натижасида физикавий, кимёвий, биологик ва рухий физиалогик омиллар таъсирида бўладилар. Лёкин бутун ишлаб чиқариш жараёни давомида ишловчиларга етакчи омил бўлиб биологик омил таъсир этади. Ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларни потенциал ташувчиси бўлиб — вентиляция ишлаши натижасида тўхтовсиз ҳаво ҳаракати, технологик жараёнда чиқаётган ҳаво ҳаракат тезлиги, ҳар хил окава сувлари, тусиб турувчи қонструкциялар лаборатория материаллари ва ишхона биноси корпусидир.
Атроф— муҳитга биологик актив моддаларни ташувчиси асосий манбаси — технологик ҳаво ва ишлаб чиқиш корхоналари цехларидан чиқаётган ҳаво ҳисобланади. Меҳнат гигиенаси врачларининг лабаратория тахлили шуни кўрсатадики, ҳаво таркибида специфик ва носпецифик микрофлора ва уларни ҳар хил турлари мавжуд. ишлаб чиқариш корханалари цехларидаги ҳавонинг ифлосланишини ўрганилиб чиққанда, иш зонаси ҳавосида катта миқдорда чанг ва микроблардан қандайдир препаратлар аниқланган. Уларни миқдори 1мЗ ҳавода 40 минг ва ундан кўп чанг эса меъёридан 50—100 марта катталиги аниқланган. Олимларимиз Г.Б.Штейберг 1991 кузатувлари натижасида шуни кўрсатадики, санитория — гигиеник ва микробиологик текширувларни антибиотиклар ишлаб чиқариш корхонасида, иш зона ҳавосида анитибиотик продуцентлари ва антибиотиклар жуда катта миқдорда аниқланган, яъна ферментация участкаси ва культура суюқлиги тайёрланадиган очиқ бакалардан бу хоналарга микроблар тарқалганлиги аниқланган.
Антибиотик тайёрлаш техналогик жараёнини оҳирги босқичларида эса, тайёр махсулот тайёрлаш участкасида чанг миқдори энг катта конценетрацияси аниқланган.
Олимларимиздан Е.А.Мельников тадқиқот кузатувлари шуни кўрсатдики, антибиотик ишлаб чиқариш корхоналарида, айниқса Гигромицин «Б» гигровитин препарат ишлаб чиқарувчи корхонанинг иш зонасида бу препарат регламентлаштирилган меъёридан жуда катта эканлиги аниқланган. Антибиотик ишлаб чиқарувчи заводларда айникса, куритиш ва тахлаш цехларида иш зоналарида майда дисперсли антибиотик чанглари аниқланган.Айниқса ноқулай шароит антибиотиклари очиқ токчаларда қуритиш ва кейинчалик қиш жараёнида учрайди.
Тайёр маҳсулотларни қўйиладиган флақонларини текшириш кўриш анализаторини зўриқиши билан боғлиқ, чунки кўриш ишини энг кичик ўлчами 0,1 мм гача. Махсус эксперимент натижаларида шуни аниқланадики, иш зонаси ҳавоси микроблар билан ифлосланишининг асосий манбаси бўлиб цехлардаги ишловчи ишчи персоналлари ҳисобланади. Ишловчиларни махсус ишчи кийимларда тарқаладиган микроблар миқдори кийимларни қонцтрукциясига боғлиқ Масалан: шим ва костюмда юрган ишчиларга нисбаттан холатда юрганлардан 2 — 3 марта кўп ҳаво ифлосланган.
Биосинтез махсулотларини олишда биологик омил таъсирини вужудга келтирувчи сабаблар:
технологик жараёнларида ва инженер-техник мосламаларда мавжуд камчилик;
технологик жихозларни герметиклигининг бузилиши
технологик жараённинг меъёрини бузилиши;
аэрозолларни ҳосил бўлиши центрафуга, сепараторлар, тегирмон аралаштиргич, суркагич, пуркагич ва бошқалар
микроорганизмлар билан лабораторияларда очиқ ишлаш экиш материалларни тайёрлаш, куритиш жихозини бўшатиш, тортиш ва бошқалар;
авария ва таъмирлаш ишлари.
Биосинтез маҳсулотларини олишда ишловчилар ҳавфсизлик қойдаларига риоя қилинмаса, уларга биологик актив моддалар суюқ ёки қуюқ агрегат холатларда контакт орқали ифлосланиши ва аэрозол таъсири бўлиши мумкин. Аэрозол ифлосланиш.
Микробиологик синтез саноатида ишлаб чиқариш жараёнида ишловчиларга ноқулай омиллар таъсир этиши мумкин. Масалан: йилнинг илк даврида тоза культура чиқарадиган бўлимда, буғларнинг ва сепарация булимда ҳаво ҳарорати цехларда 180С дан 28,50С гача кузатилган. Ноқулай юқори ҳарорат цехларда юқори намликни пайдо қилади ва айрим иш жойларда нисбий намлик 80 — 90% гача кўтарилади. Бу холат цехдаги жихозлардаги сув ювувчи аппаратлардан ва сув сачровчи суспензиялардан ҳосил бўлади.
Етакчи ишлаб чиқариш омилларидан яна бири юқори даражадаги шовқин бўлиб ишловчи организмда специфик патологик жараённи чиқариш мумкин. Ферментлар тайёрловчи ферментларни ҳаво кувурларини ишлатилиши натижасида шовқин ҳосил бўлади, бу шовқин скруббер вентиляторларини ишлаши натижасида ҳосил бўлади. Демак, ҳосил бўлади. Демак ҳосил бўлган шовқин аэродинамик келиб чиқишга эга бўлиб унинг интенсивлиги 500 гц, 1000 гц ва 2000 гцларда руҳсат этилган меъёрдан 9 дб дан 14 дб гача катталиги аниқланган. Максимум товушини босими ўртача геометрик частотанинг 1000 — 4000 гц орасида етади ва шовқининг шу частоталардаги кучи 3 — 6 дб га руҳсат этилган меъёрдан ошган эканлиги кузатилган.
Микробиологик саноатда тайёр моддаларни ҳосил бўлиш жараёнида ҳавфлилиги синфи бўйича 2,3,4 синфга мансуб химиявий моддалар қўлланилади. Бу саноатда олинадиган тайёр махсулотни турига қараб ҳосил булувчи кимёвий моддалар ҳар хил. Жумладан: кислаталар азот, сульфат, хлорид кислаталари, Органик эритувчилар бензоал, ксилол, ацетон, керосин, бензин бутил, этил, метил спиртлар ва бошқалар мазут, минерал мойлар, парафин фенол, сероводород, скипидар, ишқорлар, фомалин, фурфурал хлор ва бошқалар. Авария шароитида ва жихозларни тайёрлаш жараёнида бу химиявий моддалар миқдори руҳсат этилган меъёридан катта бўлади. Ана шу холатда ишловчиларнинг терисига химиявий моддалар таъсири ҳавфи мавжуд. Ишлаш жараёни механизациялашмаган такдирда терига таъсир ҳавфи кучаяди. Булар қаторида кўриш анализаторининг зўрикиши алоҳида ўрин эгаллайди, яъни экиш материалларини тайёрлаш, инокулатор куйи тайёр махсулотларни идишларга куйиш жараёнларида кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |