Тебраниш (вибрация).
Аёл ва эркак организми ишлаб чиқаришни турли зарарли омилларига анатомо-физиологик фарқи бўйича турлича реакцияда бўлишади, шу жумладан вибрацияга ҳам. Аёллар эркақларга нисбатан вибрация частотаси4-6 ва 30-80 Гц га, шунингдек паст даражадаги вибрацияга юқори даражада сезувчан ҳисобланади. Тракторист аёлларда умумий вибрация таъсирида иш кунини охирига келиб, кичик чанок органларида веноз тўлақонлик холати пайдо бўлади.
Бетонни виброзиялатиш жараёнлари билан банд бўлган аёлларда менструация циклини бузилиши холлари кўпаймоқда. Худди шундай тенденция трамвай ва троллейбус хайдовчи аёлларда ҳам кузатилади. Вибрация билан таълукли ишда ишловчи 4,8% аёлларда қонтроль гуруҳдаги аёлларга нисбатан модда алмашинуви ва мускул терисини пасаииши, ҳомилани бачаднодаги жойлашиш анамолиялари 3 маротаба кўпроқ учрамоқда. 20% га етувчи спонтан обортлари юқори частотаси, шунингдек 43,5% шаҳар транспортида ишловчи аёлларда чақалоқларни кичик оғирлик билан тугилиши холлари кўпаймоқда.
Профилактикаси.
Технологик чора тадбирларни қўллаш. Аёлларни менструал цикллари ҳисобга олган ҳолда алоҳида меҳнат режимларини яратиб бериш. Вибрация ва юқори зўрикиш боғлиқ бўлган маълум бир аёлларни ишлаши мумкин бўлмаган оғир ва зарарли меҳнат шароитлари рўйхатига киради, кул пневмаинструмент билан боғлиқ иш шароитлари, автобус хайдовчиси, юк кўтариш қобилияти 2,5 тоннадан ортиқ бўлган автомобиль хайдовчиларида бўлади.
Электромагнит нурланиш(ЭММ)
Йилдан йилга узини меҳнат фаолияти билан ЭММ билан мулокатда бўладиган одамлар қонтиненти ортиб бормоқда. Электромагнит тўлқинларини биологик таъсирини ҳарактери тебранишлар частотаси билан, тўлқин узунлиги билан боғлиқ бўлиб, шу орқали ЭМР нинг тукимилар томонидан ютилиши ва унинг қанчалик чуқур кириши белгиланади. ЭМЮ нинг иссиқлик ва ноиссиқлик таъсири мавжуд. УЮЧ ни организмга таъсиридан энг кўп қисми генератив систеъмага таъсири ҳисобланади. Бу омил сабабли тухумдонларда ва шу билан бирга уруғдошларда сезиларли ўзгаришлар бўлади. 400 м Вт/см2 УВЧ эксперимент эмбрионларга теротоген таъсири аниқланган. 10 м2 Вт/см2 интенсивликдаги нурланиш генератив функцияда ўзгариш чақиради: хайз циклини бузилиши, сичқонларда насл қолдириш нуксонларини ривожланишига олиб келиши ўрганилган. Шунинг учун хомиладор аёлларга ва усмирларга УЮЧ манбалари билан ишлашни чегаралаш керак.
Кимёвий омил.
Организмга химявий моддаларни тушиши, тиаксимланиши, метеоболизми ва чиқаритиш қонуниятларида ўзига хослик бўлиб, аёл организмида бу жараёнлар бироз бошқача ўтади.
Булар аёл организмини физиологик циклига ва гармонал статусига боғлиқ бўлади.
Тери орқали кимёвий моддани кўпроқ кариши аёл тери копламларини ўзига хос анатомо-физиологик ҳусусиятларига боғлиқ, менструцияда, хомиладорликда, климаксда ташқи таъсуротларга бўлган чидамлик ўзгаришлари аниқланган.
Огир металл гуруҳига кирувчи қурғошин ишловчиларга сезиларли таъсир кўрсатади-муддатидан олдин тугруклар, гипогалакция ароцентлари ортиб бормоқда. Гинеқологик касалликлар кўпайиб бормоқда.
Бензин.
Резина-техника воситалари ишлаб чиқариш билан машгул бўлган ишчи аёлларда менструал циклини аменорея ва гипоменструал синдром типида бузилишлари кузатилган. Усма олди холатлари (бачадон буйни эрозияси, лейкоплакин, вульво некрози ва бошқалар) Меҳнат стажига боғлиқликни аниқлиги кузатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |