Органик эритувчилар.
Аёлларни хомиладорлик вақтида ацетон буғлари билан контактда бўлиши чақалоқларни ривожланишини бузилишларига олиб келиши мумкин. Бунда болалар ортиқча оғирлик ва тана узунлиги билан тугилишмоқда, бу эса уларни физиологик етук бўлмаслиги сабабли бачадондан ташқари хаёт шароитларига адаптацияланиш қобилиятини пасайтиради. Шу нарса аниқланганки, аёлларда органик моддалар эритувчилар билан мулокотда бўлиш ҳисобига улардан (эмбриотоксик таъсир) болалар тугилмоқда.
Касб билан боғлиқ бўлган зарарли ва ҳавфли омилларни 3 та гуруҳини аёллар организмига таъсирини шовқин, жисмоний зўрикиш, мажбурий иш холатлари, микроиқлим, вибрация (тебраниш, электромагнит нурланишлар. Кимёвий омил ва бошқалар) мисолида куриб чиқилган бўлиб, профилактик чора тадбирлар ҳар бир омилни узини олдини олишда, касб билан заҳарланиш ва касб касалликларини олдини олишда мухим аҳамият касб этади. Аёллар меҳнати ривожлантирувчи асос булувчи хужжатлардан Ўзбекистон Республикасининг қонституцияси (8.12.1992 й.) «Фуқароларнинг саломатлигини муҳофазалаш тўғрисидаги» қонун (1996 й.) «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (1996 й)» «Давлат СанПин № 0051-96» «Аёлларни қўлда юк кўтариши ва ташиши ишларида юкнинг'оғирлигининг руҳсат этилган миқдори» берилган. Ўзбекистон Согликни Сақлаш Вазирлигининг 660 буйругига биноан дастлабки ишлаб чиқариш тармоқларига ишга тушишдан аввал ва даврий тиббий кўриклардан аёлларни ўтказиш, уларга аёллар шаҳсий гигиенаси хоналарини яратиш ва оғир иш килмаслик тавсия этилади.
8 БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ШИКАСТЛАНИШ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Ишлаб чиқаришда шикастланишни огоҳлантириш меҳнат гигиенасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. СНГ давлатларида техника ҳавфсизлиги бўйича ўтказилаётган чоралар, янги техника ва технологияларни тадбиқ этиш, ишни автоматизация ва механизациялаш натижасида 1991-2006 йиллар мобайнида ишлаб чиқариш жарохатлари 3 бароварига камайган. Шунга карамай шикастланиш вақтинча иш қобилиятини йўқотиш билан касалланиш туркумидан жой эгаллаб келмоқда.
Ишлаб чиқаришда шикастланиш деганда ташқи омилларни ишлаб чиқариш шароитида бехосдан бирданига таъсири натижасида орган, туқималарни бутунлигини ёки физиологик бузилиши тушунилади. Шунинг учун ишлаб чиқариш жарохатларига корхона цехларида территориясида иш бажариш вақтида содир бўладиган жарохатлар киради. Шунингдек уларга ишга бориб келаётган вақтдаги шикастланиш ҳам киради. ишлаб чиқаришдаги шикастланишни маиший шикастланишдан фарқлаш керак.
Ишлаб чиқаршда шикастланиш:
Механик
Кимёвий
Термик
Электрик бўлади.
Механик жарохатларга юмшок туқимани зарарланиши, яралар, суяк синишлари, бойламларни чўзилиши ва узилиши, тана қисмларини узилиб тушиши ва бошқалар киради.
Кимёвий бирикмалар куз ва терини турли хилдаги зарарланишига олиб келади.
Термик агентлар мўзлаш ва куйиш холатларга келтиради.
Электроток – электротравмалар холатларига келтиради.
Шунингдек электрпайвандлаш ишларида электроофтальмия, баланд товуш таъсирида ногора парданинг ёрилиши ва бошқа холатлар ҳам шикастланишга киради. Меҳнат қобилиятини йўқотиш билан кечадиган ишлаб чиқариш жарохатлари корхонанинг маьмуриятида ҳисобга олинади. Шунингдек корхонанинг тиббий пункти ва тиббий-санитар қисмларида рўйхатга қўйилади. Хисобга олиб бориш ишларининг тўлиқлиги алоҳида аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |