Шикастланишга қарши профилактик чораларини ишлаб чиқишда,ишлаб чиқишдаги бахтсиз ҳодисаларни тафтиш қилиш, ҳисобга олиш ва тахлили. Бахтсиз ҳодисаларни тафтиши – бу бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарувчи сабабларни ва уларга қарши кўраш чораларини ишлаб чиқилганлигини аниқловчи холат. Қуйида ишлаб чиқариш бахтсиз ҳодисаларни тафтишни зарурлиги келтирилади.
Қонуний хужжатга асосан цех бошлиги Меҳнат қобилиятини йўқотиш билан кечадиган бахтсиз ҳодисалар хақида 1 кундан кечиқмасдан корхонанинг бош инженерига хабар бериши керак. У бахтсиз ҳодисани, уни сабабларини аниқлаш мақсадида 24 соат ичида тафтиш ўтказиш ва кўрсатилган ҳолда далолатнома тузишга маъсулдир. Далолатнома 4 нусхада тузилади. Уни бош инженер ва касаба уюшмасига беради. Бош инженер шикаст сабабини йўқотишга чора кўриши керак. Корхона маъмурияти 3 кундан кўп Меҳнатга лаёкатсизлик билан кечадиган бахтсиз ҳодисалар бўйича кварталда 1 марта ҳисобот тузиб, юқори турувчи хужаликка ва касаба уюшмасига беради. 1-3 кун Меҳнатга лаёкатсизлик билан кечувчи ишлаб чиқариш шикастлари касалланишни ойлик ҳисоботига киритилади. Улим холати билан тугаган ходимлар техник инспектор ва маҳаллий касаба уюшмаси билан тафтиш қилинади, бунда ойлик ҳисобот махсус шаклда тулдирилади. Меҳнат қобилиятини йўқотиш ва йўқотмаслик билан кечувчи бахтсиз ҳодисаларни, барча тиббий-санитар қисм ва тиббий пунктлар ҳисобга олиб рўйхатга киритади. Асосий хужжатлар беморнинг амбўлатор картаси ва Меҳнатга қобилиятсизлик варакаси. Хужалик корхоналарига қараганда тиббий-санитар организацияларни ҳисоботи тўлиқ ҳисобланади. Шикастланиш тўғрисидаги тиббий пунктларни ҳисоботи касалланишни 16ВН шаклидаги ҳисоботга киритилади. Статистик тахлил қилиш ва ҳисоботлар тузганда ишлаб чиқаришни шикастланишини, маиший шикастлардан қатъий дафференциаллаш керак.
Ишлаб чиқариш шикасти қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ўрганилади: - 100та ишчига тўғри келувчи шикастлар частота коэффиценти бўйича.
- 100та ишчига тўғри келувчи Меҳнатга лаёкатсизлик кунлар коэффиценти билан.
- шикастларни оғирлик коэффиценти билан.
- Меҳнатга қобилиятсизлик кунларида шикастланиш ҳодисаларининг ўртача давомийлиги.
Курсатилган кўрсаткичлар шикастланишни оғирлик кўрсаткичларини умумий баҳолашга имкон бериб, шикастни камайтирувчи аниқ чораларни белгилашни имкон бермайди. Шикастланишга қарши кўрашиш шикастни ҳарактери, жойлашуви ва сабаби бўйича чуқур тахлил қилинган статистик материал керак.