Ишлаб чиқариш шикастларини олдини олишга
қаратилган асосий чора-тадбирлар.
Баъзи касбларда шикастларни олдини олиш мақсадида қўлда иш бажарадиган асбобларни носоз ёки созлиги катта аҳамиятга эга бўлади. Масалан: болгалар, зубил ва бошқалар билан ишлашда. Огир юкларни кўтариш ва ташишда механизациядан ва транспортлардан фойдаланиш шикастларни камайтириши мумкин. Масалан: турли хилдаги кўтарувчи қурилмалар, кранлар, механизацион аравачалар (тележка) дан фойдаланиш шулар жумласидандир. Юқоридаги барча қурилмалар ишда техника ҳавфсизлигини таъминлаш учун баъзи қўшимча техник чора-тадбирларни ишлаб чиқишни талаб этади. Масалан: юк кўтарувчи қурилмалардан юкларни тушиб кетишини олдини олиш мақсадида узи тўхташи ва юкни автоматик тарзда ушлаб туриш ҳусусиятига эга бўлган қурилмаларни қўллаш керак. Кутарувчи кранли транспортлар белгиланган баландликда юкни ушлаб туриши керак. Кутарувчи кранлар тагига систеъматик равишда техник назорат ўтказиш учун қурилма ўрнатилади. У занжирларни, канатларни ва ураб ушлаб турувчи қурилмаларни даврий назоратдан утқазиб туради.
Тайёр ва ярим тайёр махсулотларни транспортда ташиш учун электромашиналардан фойдаланилади. Хайдовчиларни ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни иш жойига резина гиламчалар ўрнатилади.
Ҳозирда тайёр махсулотларни транспортировкалаш учун рольганли транспортлардан фойдаланилмоқда. Рольганлар кенглиги ташиладиган махсулотлар кенглигига мос бўлиши керак. Бурилишларда рольганларга баландлиги 120-130смли металик бортлар ўрнатилади.
Кимёвий омил билан ишловчи корхоналарда кимёвий куйишларни олдини олиш учун махсус юк ташувчи машиналарга кислотали балонлар кулокли сават идишларга солиб ортилади. Кислоталарни узатиш учун цехда механизация йўли билан ҳавони сикиб бошқа идишга ўтказилади.
Шикастларни ҳавфини олдини олиш мақсадида йўлақларга чегаралар куйиш керак. Рационал ёритилганликни яратиш санитар шароитни яхшилашга катта ёрдам беради. Шикастланиш профилактикасида асосий ролни шаҳсий ҳимоя воситалари эгаллайди. Улар: махсус кийим, махсус оёк кийим, бош кийим, кузойнак ва бошқалар. Ишловчилар учун олиб бориладиган санитар-техник инструктаж шикастланиш учогида катта ролни уйнайди. Ишчиларга ишлаш ва техник ҳавфи, ургатилиб, квалификацияси доимо ошириб бориш, тўғри ишлаш ургатилади. Ишловчиларни ишга фақат техника ҳавфсизлиги ва умумий қойдалар билан тўлиқ танишгандан сўнг, иш жойида ҳавфсизлик қойдаларини куллай билганда қўйилади.
Шикастланиш профилактикасида қурилган техника ҳавфсизлиги қойдалари устидан цех бошликлари, участка мастерларини назорат килиб туриши катта аҳамият касб этади. Булардан ташқари техника ҳавфсизлиги устидан касаба уюшмаси, техник инспектор, Меҳнат муҳофазаси органлари томонидан махсус назорат олиб бориб турилади. Тог-қон корхоналарида техник назоратдан ташқари, давлат тог-қон бошқаруви томонидан ҳам назорат ўтказилиб туради. Шунингдек, буг когозлари ёнида, босим остида, кўтарма кранлар ёрдамида ишловчиларни иши давлат техника назорати инспекторлари томонидан назорат килиб турилади.
Ишлаб чиқаришда механизация ва автоматизациясини ривожланиши билан дистанцион бошқарув орқали иш бажариш шикастланишни тез суратда камайишига оғир шикастлар ва ўлим холатларини йўқ қилинишига, шикастланиш структурасини ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |