ИШЛОВЧИЛАРДА ШАҲСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ.
Шаҳсий ҳимоя воситалари (ШХВ)нинг қўлланилиши ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг ҳавфли ва зарарли омиллари салбий таъсирини олдини олишдаги чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
Ишловчилар учун ишлаб чиқаришнинг салбий омиллари таъсири интенсивлигини камайтириш тўғрисидаги саволни ҳал қилишда имконият даражасида доимо шаҳсийга нисбатан қоллектив ҳимоя услубларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Радикаллик даражаси бўйича ШХВ ишловчиларни ҳимоя қилишга йўналтирилган қуйидаги чора-тадбирлардан 4-ўринда туради:
1) технологик – зарарлар вужудга келишини технологик жараённи ўзгартириш йўли билан бартараф этиш;
2) техник, ишлаб чиқариш муҳитига зарарларнинг ажралиб чиқишига тускинлик қилувчи асбоб-ускуналарни герметизациялаш, жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш ва х.к.
3) санитар-техник – зарарли омилларни ишлаб чиқариш муҳитидан чиқариб ташлаш ёки улар таъсирини йўл қўйиладиган даражаларгача сусайтириш.
Шундай килиб, кундалик ишларни бажаришда шаҳсий ҳимоя воситаларининг умумий комплексида ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади.
Аварияли, ремонт ва бошқа эпизодик ўтказиладиган ишларда персоналнинг индивидуал ҳимоясини кўпчилик холатларда ишларни амалга ошириш ҳавфсизлигини ташкиллаштириш тизимидаги асосий чора-тадбирлардан бири сифатида қараш керак.
Исталган ШХВни қўллашдан мақсад ишлаб чиқаришнинг зарарли омилларини организмга таъсирини йўл қўйиладиган даражаларгача камайтириш ёки бутунлай бартараф этиш ҳисобланади. Бунда ШХВ организмнинг хаётий мухим функционал систеъмалари ва меҳнат жараёнига салбий таъсирини минимумгача етказилиши зарур. ШХВ техник эстетика ва эргономика талабларига жавоб бериши керак. Улар ҳимоя, физиологик-гигиеник ва эксплуатацион кўрсаткичлар бўйича баҳоланиши керак.
Барча ШХВ ишловчиларга «Ишчи ва хизматчиларга махсус кийимлар, махсус оёк кийим (пойабзал) ва бошқа шаҳсий ҳимоя воситаларини бепул таркатишнинг типик соха меъёрлари» асосида бепул таркатилади. ШХВ билан уз вақтида таъминлаш ва фойдаланиш учун жавобгарликни маъмурият – участка, цех, корхона, соха бирлашмалари рахбарияти уз зиммасига олади. Кулланилиши тўғрилиги ва уз вақтида амалга оширилиши устидан назоратни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати олиб боради. Давлат санитария назорати органлари касаба уюшмалари меҳнати техник инспекцияси ва Давшахтехназорат билан бир қаторда ШХВ қўлланилишини ташкил этилишида назорат ва қонсультатив ёрдамни таъминлайдилар. ШХВ қўлланилиши самарадорлиги кўпинча уларни тўғри танлаш ва эксплуатация қилишга боғлиқ. ШХВни танлашда ишлаб чиқариш жараёнинг қонкрет шароитлари, ишловчига ҳавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омили таъсирининг тури ва давомийлиги, шунингдек ишловчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари ҳисобга олиниши керак.
Ифлосланган ШХВ ҳаво муҳити ва иш жойлари юзаларининг ифлосланишини иккиламчи манбаси бўлиб ҳисобланиши мумкин, шунинг учун бу ҳимоя воситаларининг материал ива қонструкцияси уларнинг кўп маротабалиқ самарадор тозаланиши ўтказилишига йўл куядиган бўлиши лозим, зеро ШХВдан бир маротабалик фойдаланиш ҳам мумкин, масалан ШБ-1 респиратори («Лепесток»).
Хар куни бутун иш куни давомида қўлланиладиган ШХВга (асосан ҳаво ва юзаларнинг ифлосланиш даражаси йўл қўйилган миқдордан ошмайдиган жойларда) ҳимоя самарадорлигигиа нисбатан юқори бўлмаган талаблар қўйилади. Асосий талаблар организмнинг газ, иссиқлик ва намлик алмашинувини минимал даражада қийинлаштириш ва иш қобилиятини минимал пасайтириш (20 % дан кам) ҳисобланади. Ремонт, авария ёки қисқа муддатли ишлар, жумладан даврий мавжуд бўлган жойларда фойдаланиш учун мулжалланган ШХВлар биринчи навбатда юқори ҳимоя самарадорлигига эга бўлиши лозим. Бу холатда ишловчи организмининг газ, иссиқлик ва намлик алмашинуви таъминотининг талаблари асосан чегараланган, маълум вақт давомида (одатда 2-4 соат) иш қобилиятининг етарли даражасини сақлаб туриш зарурияти билан аниқланади.
Меҳнат гигиенаси врачи қўлланилаётган ШХВга нисбатан назоратчи ва маслахатчи сифатида бўлади, шунинг учун у ШХВ тури ва кўрсатмалари хақида етарли тасаввурга эга бўлиши керак ва факт тўғри қўлланилгандагина ШХВ ишловчилар учун максимал ҳимоя самарадорлигини таъминлаши мумкинлигини аниқ тасаввур қила олиши керак.
ШХВлар тури одатда маътумот берувчи катталогларда намойиш қилинади (Бутуниттифок «Изотоп» бирлашмаси катталоги, «Радиоактиа ва баъзи агрессив моддалар билан ишлаганда қўлланиладиган шаҳсий ҳимоя воситалари», «ишлаб чиқаришдаги ишловчилар шаҳсий ҳимоя воситалари», катталог маълумотномаси ва б.).
ШХВнинг кўрсатмасига келсак, ГОСТ 12.4.011.87 (ст. СЭВ 1087-78) «ССБТ Ишловчилар ҳимоя воситалари таснифига» мувофиқ барча ШХВлар кўрсатмаси бўйича қуйидагиларга бўлинади:
- изоляцияловчи костьюмлар (пневмоқостьюмлар, гидроизоляцияловчи костьюмлар, скафандрлар);
- нафас органлари шаҳсий ҳимоя воситалари – НОШХВ (противогазлар, респираторлар, пневмошлемлар, пневмоникоблар);
- махсус ҳимоя кийимлари (комбинезонлар ва ярим комбинезонлар, курткалар, шимлар, костьюмлар, пальто ва ярим пальтолар, фратуклар, жилетлар, енглар); - оёкларни ҳимоя воситалари (этиклар, ботфортлар, ярим этиклар, ботинкалар, ярим ботинкалар, калишлар, ботлар, бахиллалар);
- кўлларни ҳимоя воситалари (қулқоплар);
- бошни ҳимоя воситалари (каскалар, шлемлар, подшлемниклар, шапкалар, беретлар, шляпалар);
- юзни ҳимоя воситалари (ҳимоя никоблари ва калқончалари);
- кўзни ҳимоя воситалари (ҳимоя кузойнақлари);
- эшитиш аъзоси ҳимоя воситалари (шовқинга қарши шлемлар, кулокликлар, вкладишлар);
- баландликдан тушиб кетишдан ҳимоя воситалари ва бошқа сақланиш воситалари (сақланиш тасмалари, диэлектрик гиламчалар, кул ушлагичлари ва манипуляторлар, тиззанинг ҳимоя воситалари, елканинг ҳимоя воситалари);
- терини ҳимоя воситалари (ювувчи пасталар, кремлар, суртмалар);
- комплекс ҳимоя воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |