ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА КЕНГ КУЛЛАНИЛАДИГАН ПЕСТИЦИДЛАР ГИГИЕНАСИ ВА ТОКСИКОЛОГИЯСИ.
Фосфоорганик пестицидлар.
ФОП-бу препаратлар, ўзларининг структураларида куйдаги радикалларни сақлайди. ФОП қатор кислоталарнинг: фосфор, тио - ва дитиофосфор, пирофосфор ва фосфон кислоталарнинг мураккаб эфири ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида, хусусан пахтачиликда Ҳозирги кунда фосфамид (БИ-98), перинекс, фозалон, ларвин, карбофос ва бошқа шу гуруҳ препаратлари кенг қўлланилмоқда. Улар кўпроқ қишлоқ хўжалигида актив петицидлар (инсектицидлар, акарицидлар ва бошқалар) сифатида кенг қўлланилмоқда.
Физико-кимёвий ҳусусиятлари: Сувда деярли эримайди. ФОП ёғда ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Барча ФОПлар учувчан нохуш хидга эга (атрофдаги спиртларга сорбланади). Уларни солиштирма оғирлиги 1дан кам. Тургунлиги бўйича асосан 3-гуруҳга киради. Барча препаратлар -суюқликлардир. Зарарланмагап тери орқали, нафас аъзолари ва ошқозон ичак трактидан кириш мумкин. Тери орқали кирганда маҳаллий ўзгаришлар кўрсатмайди. Кўпинча ФОПлар юқори токсик моддалардир ва ИККга (ПДК) кўра икки ҳавфсизлик синфига мансуб.
Юқори биологик фаолликни ҳисобга олиб, янги кам токсик бирикмалар синтезланмоқда, улар орасида ўртача токсик ҳусусиятга эга –бу карбофосдир. Ўткир таъсирнинг (2ас) тор зонаси, яъни ўткир заҳарланиш юқорилиги ФОП учун ҳарактерлидир: Тери резорбтив таъсири ҳам анча кўринарлидир. ФОПнинг токсиклиги хақида гапирганда, шуни ёдда тутиш керакки, уни қўллаш шароитига қараб, токсик эффекти ўзгариши мумкин. Гап бизнинг республикада пес- тицидларни қўллашни ўзига хослиги, яъни иссиқ иқлим шароити хақида кетяпти. Етарли далиллар келтирилганки, яъни Ф0П ни ҳавонинг юқори ҳароратларида қўллаш, унинг токсик эффектини 1,5 — 2 мартага оширади. (1 — жадвал).
ФОП кўпроқ марказий ва переферик нерв систеъмасини зарарлайди. Кумуляцияси бўйича асосан 3 — гуруҳга киради. Функционал кумуляция ҳусусиятига эга.
Оптимал ва юқори ҳаво ҳароратида каламушлар учун АД50 нинг мг/кг даги катталиклари (таъсир этувчи модда бўйича)
№
|
Пестицидлар
|
Ҳаво ҳарорати
|
+20°С
|
+30°С
|
1
|
Бутифос
|
228 (196-260)
|
113 (87-139)
|
2
|
Кильваль
|
114 (102-127)
|
79 (63-95)
|
3
|
Форматион
|
310 (266-354)
|
193 (151-255)
|
4
|
Мильбекг
|
19.00 (1050- 1350)
|
080 (508-852)
|
5
|
Текутлон
|
875 (810-933)
|
380 (316-443)
|
Заҳарланиш симптомлари: оғиздан сув окиши, кўздан ёш окиши, корачиқ торайиши, ички органлар мушакларининг қисқариши (бронхлар, ошқозон —ичак тракти), тремор, мушакларнинг ихтиёрсиз қисқариши, кўп терлаш, нафас олиш бузилиши, брадикардия ва бошқалар. Булар Вегетатив нерв систеъмасини парасимпатик бўлинишни ўта кўзгалгандан дарак беради. ФОП билан заҳарланиш симптомлари организмнинг марказий ва периферик мускарин ва никотин сезувчи ҳолино-реактив систеъмаларининг кўзгалишидан келиб чиқади. Сўлак ва кўз ёши окиши, бронхоспазм, брадикардия, М- ҳолинореактив систеъмаси кўзгалганлигига боғлиқдир. Тремор ва мушакларнинг фибриляр тортишуви Н- ҳолинореактив систеъмага кўпроқ таъсир оқибатдир. ФОП таъсир механизми, қатор фермент систеъмалари эстеразаларга кирувчи, хусусан ҳолиностеразани, яъни мухим физиологик ролни бажарувчи фермент ишини бузиш билан боғлиқдир. Холиностеразани актив марказлари фосфорланиши натижасида фаоллиги камаяди. Бу ацетилҳолиннинг тўпланишига олиб келади, натижада тегишли интоксикация симптомлари ривожланади. Ҳозирги замонавий қарашларда, ацетилҳолиностеразанинг 2 та анион ва эстераз актив марказлари мавжуд. Физиологик шароитларда анион марказ
ацетилҳолин молекуласининг катион қисмини ўзига тортса, эстераз
маркази эса сирка килота қолдиги билан ацетилланади. Ацетилэнзим
тез гидролизлангани учун ацетилҳолинэстеразанинг актив марказлари ацетилҳолин билан янги реакциялар учун яна бўшайди. ФОП таъсири қўшилганда эстераз марказ фосфор кислота қолдиги билан мустахкам богланади (фосфорилланади) ва ацетилҳолин билан таъсир қилиш ҳусусияти йўқолади, яъни ҳолинэстераза ўзининг
физиологик ролини бажара олмайди. Фосфорилланган
ҳолинэстеразапинг гидролизи жуда сёкин кечади. Холинэстераза 25 % га иши бузилганда ишчи ўз ишига кўйилмайди.
ФОП таъсирининг барча кўринишларини антиҳолинэстераз ҳусусиятлари билан тушунтириб бўлмайди. Ю.С.Каган, С.Н.Гашков ва В.И.Розеигратларнинг фикрича, организмда ФОПга таъсирчан бошқа биохимик систеъма мавжуд, унинг богланиши ёки бузилиши интоксикация симптомларини келиб чиқиши асоси ҳисобланади, бу эса антиҳолинэстераз терапияга мос келмайди.
ФОП МНС дан ташқари юрак —қон томир систеъмаси, секретор органлари (ичак, ошқозон, кулок олди бези, жаг ости бези, тер ва ёғ безлари), қон, жигар буйракга таъсир қилади.
ФОП нинг кумулятив ҳусусияти якқоллиги сезиларсиз даражада. (Функционал кумуляция). Бу гуруҳ пестицидлар ташқи муҳитда кам ёки ўртача турғунликда бўлади. Профилактика чоралари, сизларга юқорида айтилганидек, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидларга қарши умумий профилактик чора - тадбирлардан иборат. Лёкин бу ерда юқори ҳавфли бирикмаларни кам ҳавфли ва тексиклиги кам бўлгап бирикмаларга алмаштириш кераклигини регламентлаштиришга аҳамият бериш зарур. Ҳозирги вақтда руҳсат этилган пестицидлар рўйхатида улар йўк. Индивидуал ҳимоя воситалари: Респиратор РУ — 60 «А» патрони билан, РПГ —67 «А» маркали фильтрловчи коробкали противогазлар, махсус кийим, махсус оёк кийим, герметик кўзойнак (махсус кийим ФОП ни ўтказмайдиган бўлиши зарур. Оҳирги марта ишлов бериш қисқалиги, карантин муддатлари катта профилактик аҳамият касб этади. Ишлов берилган далаларга одамларнинг чиқиш муддатлари ФОП нинг турига ва ишнинг турига (механизациялашган ёки қўл меҳнати) боғлиқ. Бу муддат мехаиизациялашган ишда 5 сутка, Қўл меҳнатида эса 15 суткани ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |