IX белги– кўпгина ирсий касалликлар даволашга нисбатан чидамли саналади, бироқ баъзи ҳолларда самарали бўлиши хам мумкин.
X белги – аксарият ирсий касалликлар ўтказилган даволаш ишларига қарамасдан секин авж олиб боришга моийл бўлади.
XI белги – этник мойиллик, яъни маълум бир миллатларда ирсий касалликларни тўпланиб бориши. Бундай тўпланишнинг сабаби – панмиксияни бузилиши (генотипни ҳисобга олмаган холда никоҳдан ўтиш). Панмиксияни бузилишига изолятлар мисол бўла олади. Изолят – 1500 кишидан кам бўлган популяция бўлиб, улар ичида бошқа миллат вакиллари (миллати, дини ва х.о.) 1% дан ортмайди, гурухлар ичидаги никоҳ эса 90% ни ташкил қилади. Агар изолят 100 йилдан кам бўлмаган муддат (4 авлод) мавжуд бўлган бўлса, унда улар аъзолари ўртасидаги қариндошлик даражаси амакивачча ва тоғавачча сибслар даражасида бўлади. Касалликларга мисоллар: талассемия – Жанубий-Шарқий Осиё ва Доғистонда энг юқори даражада; Тея-Сакс касаллиги (амавротик идиотия) – аутосом-рецессив типдаги липидов Ашкенази еврейларида кенг тарқалган.
XII белги – кўпгина ирсий касалликларда асосий патологик жараённи асоратли кечиши оқибатида ўлим ҳолати юз беради.
Ирсий касалликларнинг асосий клиник белгилари: