a
b
5-расм. Трипан кўки Билан бўяш. Ўлик (а) ва тирик ҳужайралар (в).
Об.40х, ок. 10х. катталаштириш.
Лимфоцитларда мос келувчи зардоб таркибида бўлган антителога антиген мавжуд бўлганда, антитело комплимент иштирокида лейкоцитлар мембранасини шикастлайди, бўёқ улар цитоплазмасига киради ва улар кўк рангга бўялади (5-расм).
Натижалар асосида донор ва реципиентни мос келиши ва аъзо ёки тўқимани трансплантация қилиш имконияти аниқланади. Донор ва реципиент АВО и Rh эритроцитар антигенлар бўйича, лейкоцитар антигенлар HLA тизими бўйича мос келиши зарур. Бироқ амалиётда тўлиқ мос келувчи донор ва реципиентни талаш имкони жуда қийин. Селекция энг мос келувчи донорни топишга ёрдам беради. HLA антигенларидан бири мос келмаганда трансплантация ўтказиш мумкин, бироқ бу муолажа сезиларли даражадаги иммуносупрессия негизида амалга оширилади. Донор ва реципиент ўртасидаги гистомослик антигенларининг мақбул нисбатини танлаш трансплантатни ҳаётийлиги сезиларли даражада узайтиради.
Хозирги вақтда турлаш учун комплементни фиксациялови моноклонал антителолар (МАТ) қўлланилиши мумкин. Улар микролимфоцитотоксик тестларда, хам иммунофлуоресценция реакцияларида ишлатилиши мумкин. Реакция натижаларини люминисцент микрокопия билан бир қаторда, цитофлуориметрия ёрдамида ҳам хисоблаш мумкин.
Машғулот режаси
Фан бўйича назарий материални ўзлаштириш ва муҳокама қилиш, иммуногенетик усулни аҳамияти ва моҳиятини билиш, усулни ўтказишнинг асосий босқичлари билан танишганларидан сўнг талабалар донорлар лимфоцитлари юзасидаги HLA тизими антигенларини аниқлаш усулини қўллайдилар ва натижаларни альбомга ёзадилар. Талабалар ўқитувчи билан биргаликда натижаларни тахлил қиладилар, мультимедияли дастурлар билан танишадилар. Машғулотнинг якуний қисмида ўқитувчи альбомдаги ёзувларни текширади, талабалар билимини баҳолайди, кейинги машғулот топшириқларини тушунтиради.
Масалалар
1. Қайси аъзо ва тўқима ҳужайраларида трансплантацион антигенлар мавжуд?
2. Типланувчи беморда 6 хилдаги антигенлар HLA-A, HLA-B, HLA-C аниқланди. Бундай ҳолат қандай номланади?
3. Th (CD4+) дендрит ҳужайрадаги ёки HLA қайси синфи билан биргаликда қандай бегона антигенини танийди? Жавобингизни асосланг.
4. Агар отанинг изоантиген таркиби AO, NM, ss, dd, Cc, Ee, онада AB, MM, SS, DD, Cc, EE бўлганда боладаги эритроцитар антигенлари қандай бўлади?
5. Гистомосликни кесишган стандарт тести комплементга боғлиқ цитотоксикликка асосланган (cross-match тести). Асосий кесишган мосликни бахолаш донорнинг периферик қонидан, қора талоғи ёки лимфа тугунларидан олинган лимфоцитлар аралашмасининг препарати ёрдамида амалга оширилади. Бундан ташқари, реципиентнинг донор антигенларига нисбатан I ва/ёки II синф антителоларини аниқлаш мақсадида В- ва Т-ҳужайралар ёрдамида кесишган мосликни баҳолаш мумкин. Ушбу синамада беморни зардоби донор хужайралари билан инкубацияланади, сўнг компонент қўшилади. Агар донор HLA-антигенларига қарши бемор қон зардобида антителолар мавжуд бўлса нима юз беради? Жавобингизни асослаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |